¤збекистон республикаси олий ва ¤рта махсус таълим вазирлиги
Табиий ип-табиий тола ёки ипакдан ҳосил тўқимачилик ипи. Кимёвий ип
Download 1.49 Mb.
|
TMSH uslub.qo\'ll Ip va gazlama
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сунъий ип
- Иссиқлик ишлов берилган ип
- Чирмовуқли ип
- Катта ҳажмли ип
- Аралаш ип
- Ёруғлик микроскопининг тузилишини таҳлил этиш
Табиий ип-табиий тола ёки ипакдан ҳосил тўқимачилик ипи.
Кимёвий ип-табиий ёки синтетик юқоримолекулали модда эритмаларидан шакллантирилиш йўли билан олинадиган тўқимачилик ипи. Сунъий ип-табиий юқоримолекулали бирикмали моддаллардан ҳосил қилинган кимёвий ип. Синтетик ип-синтетик юқоримолекулали бирикмали моддалардан ҳосил қилинган кимёвий ип. Иссиқлик ишлов берилган ип-тўқимачилик иплари белгиланган хоссалари бўйича иссиқлик ёки намлик таъсиридаги қайта ишланган ип. Шаклдор ип-тузилишида такрорланувчи тугун ва халқалардан иборат бўлган тўқимачилик ипи. Чирмовуқли ип-бир ёки бир қанча тўқимачилик иплари ёки турли материалларининг узунлиги бўйича ўралиши. Текстурланган ип-нисбий ҳажми ёки чузилишини ошириш учун қўшимча қайта ишланган ип. Катта ҳажмли ип-пишитилиш жараёнида иссиқлик ёрдамида қўшимча ишлов бериш асосида нисбий ҳажми катталаштирилган тўқимачилик ипи. Бир жинсли ип-бир хил моддалардан ҳосил қилинган тўқимачилик ипи. Аралаш ип-турли жинсли, икки ёки ундан ортиқ толалар аралашмасидан олинган тўқимачилик ипи. Турланган ип-қўшимча кимёвий ёки физикавий ишлов бериш йўли билан олинган тўқимачилик ипи. Ёруғлик микроскопининг тузилишини таҳлил этиш Микроскоп аниқ асбоблардан бири бўлиб, у икки ёқлама қабариқ линзадан ва иккита мустақил оптик тизимини объектив ва окулярнинг бирлашишидан ташкил топган (1-расм). Микроскоп инсоният кўзи илғамайдиган кичик кўринишдаги объектларни кўриш учун хизмат қилади. Инсоният кўзи табиий оптик тизимга ва фарқланиш имкониятига эга (яъни, ораси жуда кичик масофага эга бўлган икки нуқта). Объектни олиб ташлаганда инсоният кўзининг фарқланишида яхши кўриш қобилиятининг ўзгариши 0,08 дан 0,2 мм гачадир (Д=250 мм). Микроскопнинг кўриш қобилияти спектрнинг кўриш доираси билан биргаликда шу доирада тўлқин узунлигининг чегараланиши бўлиб, яъни 0,2 мкм ёки 0,0002 мм дир. Объектив 5-бу оптик тизим бўлиб, объект устида жойлашади ва ҳақиқий тасвирнинг катталаштирилишини беради. Окуляр-линзалар тизими бўлиб, лаборант кўз билан қараганда ҳосил бўлган объектда тасвирни қўшимча катталаштиради. Линзалар тизими таянч 4 га маҳкамланган. Объектив 7 тубус 3 нинг пастки қисмига қотирилади, окуляр 5 эса тепасига қўйилади. Умумий микроскопнинг катталаштирилиши окуляр ва объективнинг катталаштирилиш қийматларининг кўпайтмасига тенг. Объективлар 6,3 дан 100 гача, окуляр эса 7 дан 15 гача катталаштирилиш қобилиятига эга. Шунинг учун микроскопнинг умумий катталаштирилиш қиймати 44-1500 оралиғида бўлади. Кўпинча турли катталаштирилиш даражасидаги объективлар револьвер 6 қурилмасининг уясига тўртта ёки бешта қўйилади. Олдиндан тайёрланган намуна мослама столчаси 8 га қўйилади, ўртасидаги тешикчадан кўзгу 11 орқали ёруғлик туширилади. Ёруғлик тутамини бир йўналишда узатиш ва равшанлигини ошириш учун эса конденсор 10 ва диафрагма 9 жойлаштирилган. 1-расм. Ёруғлик микроскопи. 2-расм. Микротом асбоби. Download 1.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling