¤збекистон республикаси олий ва ¤рта махсус таълим вазирлиги
Тўқимачилик толаларининг тузилиши
Download 1.49 Mb.
|
TMSH uslub.qo\'ll Ip va gazlama
Тўқимачилик толаларининг тузилиши
Пахта. Пахта-ғўза деб аталадиган ўсимлик уруғини (чигитни) қоплаб турадиган жуда ингичка толадир. Пахта тўқимачилик саноатининг муҳим хом ашёси ҳисобланади. Толаларнинг тузилиши уларнинг пишганлик даражасига боғлиқ бўлади. Пишмаган (ўлик) пахта толаси ясси, тасмасимон, юпқа деворли бўлади ва ўртасида кенг қувури, бўшлиғи бор. Толалар пишган сари деворларига целлюлоза йиғилади ва деворлари қалинлашади ва қувури тораяди, толалар бурамдор бўлиб қолади. Пишган пахта толаларининг бўйлама кўриниши спиралсимон буралган ясси найчалардан иборат (4-расм ). Энг пишган толалар ўртасида қувури кичик бўлиб, тола цилиндрик шаклида бўлади. Пахта толалари бўшлиғининг бир томони очиқ бўлади. Пахта толасининг кўндаланг кесими ҳам пишганлик даражасига боғлиқ. Умуман пишмаган толаларнинг кўндаланг кесим юзи тасма, пишмаганларники эса ловиясимон, пишган толаники элипс ва энг яхши пишган толаларники эса доира кўринишида бўлади. Кимёвий таркиби жиҳатдан пахта толаси деярли соф целлюлозадан иборат. Пишган пахта толасининг таркибида 95-96 фоиз целлюлоза ва 4-5 фоиз турли аралашмалар- мой, мум ва маълаи моддаларидан иборат. Сиртқи қатлами кутикула деб аталади. Пахта толасининг узунлиги навларга боғлиқ бўлиб, 25 дан 45 мм гача, кўндаланг кесимининг ўртача ўлчами 12 дан 25 мк гача бўлади. Зиғир. Зиғир ўсимликларнинг поясидан олинадиган тола. Зиғир толаси элементлар ва техник толаларга бўлинади. Элементар зиғир толаси бир ўсимлик ҳужайрасидан иборат. Унинг узунлиги 10 мм дан 25 мм гача бўлади. Техник толалар пектин (табиий елим) моддаси ёрдамида ўзаро бириккан элементар толалар дастасидан ташкил топган. Элементар зиғир толаси микроскоп ёрдамида текширилса, ўртасида тор қувури ҳамда, беркитилган ва ўткир икки учли ўсимлик ҳужайраси кўрилади. Зиғир толасининг кўндаланг кесими ўртасида қувури кўринган беш томонли кўпбурчаклардан иборат (5-расм). Зиғир таркибида 80 фоиз целлюлоза ва 20 фоиз бошқа аралашмалар бор, буларга мой, мум, маъдан моддалар, пектин, линини (ҳужайранинг ёғочлашиш маҳсулоти) ва бошқалар киради. Лигнин-толаларни қаттиқлаштиради, шунинг учун зиғир толаси ва ундан олинган газламалар пахтага қараганда анча қаттиқ бўлади ва қатбон газмалалар тайёр буюмларнинг шаклини яхши сақлайди.
Жун. Жун толаси кўй, туя, эчки, қорамол ва қуёнларнинг тукли қопламасидан олинади. Жун толалари илдиз ва тана қисмлардан иборат. Илдиз-жуннинг тери қатлами қисми, тана теридан чиқиб турган ва оқсил модда кератиндан иборат бўлган қисми. Жун толаси тангачасимон, қобиқ ва кувур қатламларидан иборат. Тангачасимон қатлам толани ташқаридан қоплаб турган шохсимон, ярим халқасимон, пластинкасимон бўлиши мумкин. Бу қатлам тола танасини емирилишдан сақлайди, толани товлантириб туради ва толаларнинг босилувчанлик хоссасини яхшилайди. £обиқ қатлами жун толасини ҳосил қиладиган урчуқсимон ҳужайралардан иборат бўлиб, унинг пишиқлиги, эластиклиги ва бошқа сифатларини белгилайдиган асосий қатлам ҳисобланади. Йўғонлиги ва тузилишига қараб, жун толалари: тивит, оралиқ тола, ўзак (қил), ўлик тола турларига бўлинади. Тивит майин жунли қўйларнинг бутун жун қатламини ташкил қиладиган ва дағал жунли қўйларнинг терисига ёпишиб ётадиган ингичка бурамдор толалар. Тивит икки қатламдан: тангачали ва қобиқ қатламидан иборат (6- расм, а). Тангачали қатлами одатда халқалар ва ярим халқалар шаклида бўлади.
¤закли тола тивитдан дағалроқ ва йўғонроқ бўлиб, деярли бурамдор бўлмайди. У ярим дағал жунли ва дағал жунли қўйларнинг жун қатламига киради. У уч қатламдан: пластинкасимон тангачали қатлам, қобиқ ва яхлит ўзакли қатламдан иборат (6-расм, б). Оралиқ толалар момиқ билан қилтиқ орасидаги ҳолатни эгаллайди. Дурагай зотли қўйларнинг бутун жун қатлами шу оралиқ толалардан иборат бўлиши мумкин. Оралиқ тола уч қатламдан: тангачали, қобиқ ва узуқ-узуқ қатламдан иборат (6-расм,в). ¤лик тола дағал, тўғри, қаттиқ тола бўлиб, ёмон бўялади, синувчан бўлади ва қайта ишлаш жараёнида анчаси тўкилиб кетади. У баъзи дағал жунли қўйларда бўлади. ¤лик тола ҳам уч қатламдан: тангачали, юпқа қобиқ ва кенг ўзакли қатламдан иборат. ¤зак қатлам толанинг бутун кўндаланг кесимини эгаллайди (6-расм, г). Download 1.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling