Курс лойиҳасининг иккинчи булимида, танланган таркибнинг ҳар бир айрим тугуни ёки блокининг маълум иккита - учта асосий схемаси келтирилади, афзалликлари тахлил этилади ва тахминан техник топшириқни қаноатлантирадиган схема танланади.
Қурилма элементларининг ҳисоб-китоби (3 бўлим), маърузалар курси, техник ва маълумотлар адабиётлардан олинган билимлар асосида олиб борилади Ҳисоб-китобларнинг предмети бўлиб, элементларнинг барча асосий параметрлари ҳисобланади. Элементларнинг танлашда ушбу хисоб- китобларга таянилади ва бунда, транзисторлар ва резисторларни танлашда, улар орқали сочиладиган қувватни ҳам ҳисобга олиш лозим бўлади.
Агар ҳисоб-китоблар, танланган схема берилган параметрларга эришиш имкони йўқлигини кўрсатса, унда схемага тузатишлар киритилади ёки янги схема танланади. Multisim ва Proteus Professional каби аналогли ва импулсли қурилмаларни моделлаштириш учун мулжалланган стандарт дастурлардан фойдаланилгани маъқул. Улар ёрдамида, схема элементларини параметрларини яхшилаш ва танлашни амалга ошириш мумкин. Моделлаштириш натижалари учинчи бўлимнинг охиридан алохида параграда келтирилган.
Туртинчи бўлим, ишлаб чиқилган қурилманинг фойдали иш коэффициентини ҳисоблашга багишланади. Бунинг учун, таъминот
манбаларидан олинган қувват ва юкламага узатилаетган қувват ҳисоблаб чиқилади. Буларнинг биринчиси, исьтемол этилаётган токнинг йиғиндиси бўйича ёки қурилманинг ҳар бир элементи орқали сочилаётган қувватларнинг йиғиндиси орқали аниқланиши мумкин.
Хулоса.
Курс лойиҳасининг хулосасида олинган натижалар баҳоланади ва улар техник топшириқ талаблари билан қиёсланади. Баъзан, саноатда ишлаб чиқарилган қурилма билан қиёсланиши мумкин. Ишлаб чиқарилган қурилма параметрларини яхшилашга йўналтирилган тадбир - чораларни кўрсатиб ўтиш, ҳамда қурилманинг текшириш ва синашга оид усуллар ва аппаратларни санаб ўтиш таклиф этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |