Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Та’лим Вазирлиги


Download 74.5 Kb.
bet6/9
Sana25.02.2023
Hajmi74.5 Kb.
#1230252
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Курс лойихасини ёзиш тартиби

Асосий тушунчалар ва атамалар.

Схема элементи - бу қурилмада маълум бир вазифани бажарадиган ва бўлакларга ажратиш мумкин бўлмаган схеманинг таркибий қисми бўлиб, у мустакил вазифани бажаради (қаршилик, сиғим, транзистор, трансформатор ва шу кабилар).

      1. Қурилма - ягона тузилмани ташкил этувчи элементлар мажмуаси (блок, плата, шкаф, ажратувчи панель ва шу кабилар). Махсулот таркибидаги қурилма аниқ бир функционал вазифага эга бўлмаслиги ҳам мумкин.

      2. Функционал гурух - махсулот таркибидаги маълум бир вазифани бажарувчи, ягона тузилмага бириктирилмаган элементлар мажмуаси.

      3. Функционал қисм - элемент. Қурила, функционал гурух.

      4. Функционал занжир - чизиқ, канал, маълум мўлжалли соҳа (тракт) (товуш канали, видеоканал, УЮЧ сохаси ва шу кабилар).

      5. Узаро алоқа тармоғи - махсулот функционал қисмлари орасидаги алоқа мавжудлигини кўрсатувчи тармоқ бўлаги.

      6. Қурилма - схема чиқарилган энергетик иншоатлардаги обьектларнинг шартли номи, масалан, асосий занжир.

      7. Таркибий схема - махсулотнинг асосий функционал қисмларини, уларнинг вазифаси ва узаро алокасини аникловчи схема.Таркибий схемалар, қурилма (иншоат) ларни лойихалашда, бундан олдинги бошка турдаги схемаларни ишлаб чикиш боскичида ишлаб чикилади ва улардан қурилма (иншоат) билан умумий танишиш учун фойдаланилади. Шифрланган таркибий схеманинг коди - 1 раками.

      8. Функционал схема - махсулот (иншоат) нинг айрим функционал занжирида еки махсулот (иншоат) да тулалигича кечаетган маьлум бир жараенларни тушунтирувчи схема. Функционал схемалардан, қурилма (иншоат) лойихаларининг асосий тамойилларини урганишда, хамда, уларни созлашда, назорат килишда ва таьмирлашда фойдаланилади. Функционал схеманинг коди - 2 раками.

      9. Принципиал (асосий) схема (тўлиқ) - тўла элементлар таркибини ва улар орасидаги алоқаларни аниқловчи схема бўлиб, одатда, махсулот лойихаси асослари тўғрисида батафсил тасаввур ҳосил қилади. Принципиал схемалардан, қурилма лойихалари асосларини ўрганишда, ҳамда, уларни созлашда, назорат қилишда ва таъмирлашда фойдаланилади. Улар бошқа конструкторлик ҳужжатларни ишлаб чиқишда асос бўлиб хизмат қилади, масалан, уланиш(монтаж) схемаси ва чизмаларда. Принципиал схеманинг коди

- 3 рақами.


      1. Download 74.5 Kb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling