Фойдаланган адабиетлар руйхати.
Фойдаланилган адабиетлар рўйхати хулосадан кейин келтирилади ва давлат стандарти бўйича расмийлаштирилади. Адабиётлар рўйхатигача "Фойдаланилган адабиетлар рўйхати" сарлавхаси қўйилиши лозим. Рўйхатга курс лойиҳасини бажариш жараёнида фойдаланилган техник ва патент адабиётлари, давлат стандартлари, даврий нашрлар, маълумотномалар, ўқув ва услубий қўлланмалари киритилади. Одатда, манбалар руйхатда тушунтириш хати матнида пайдо бўлиш тартибида келтирилади. Манбаларни алфавит тартибида расмийлаштиришга ҳам рухсат этилади. Рўйхатдаги барча манбаларга хат матнида (ссылка) лар бўлиши лозим. Турли манбаларнинг тўғри расмийлаштирилиши, таклиф этилган курс лойиҳалари мавзулари рўйхатида келтирилган. Мисол учун, муаллифлар сони 3 кишидан ортмаганда
/1,2,3 учинчи мавзу бўйича/; муаллифлар сони 3 дан ортиқ бўлганда/2 иккинчи мавзу бўйича/; маълумотномалар /8,9 барча мавзулар бўйича/; мухаррияи остида/1,2 биринчи мавзу бўйича/.
Курс лойиҳасининг расмийлаштириш шартлари.
Курс лойиҳаси ҳажми 30-60 бетларни ташкил қилиши керак.
Курс лойиҳасининг тексти А4 форматдаги қоғозда, чап тарафдан 30 мм, ўнг тарафдан 10 мм, юқори ва паст тарафдан 20 мм бўлиши лозим.
Курс лойиҳаси варақларини пастига тартиб рақами қўйилади, нуктасиз ва чизиқсиз.
Курс лойиҳаси чизмалари, таблицалар, иллюстрациялар Давлат стандарти талаблари асосида бўлади.
Курс лойиҳаси боблари Рим рақамларида келтирилади, расмлар ҳар бир боб учун масалан, 1.1-расм, 2.1-расм кўринишида берилади.
Курс лойиҳаси ҳисоб-тушунтириш хатида ҳар бир варақ тўлиқ ёзилади, бўш жойлар қолмаслиги керак, агар боб тугаса ҳам бўш жойдан кейинги бобни ёзиб кетилиши керак.
Курс лойиҳамининг график қисми.
Do'stlaringiz bilan baham: |