Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович
Органик қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш
Download 3.9 Mb. Pdf ko'rish
|
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
6.3. Органик қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш
йўналишлари Жаҳон амалиётида органик қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг турли усуллари мавжуд. Ривожланган мамлакатларда аҳоли турмуш даражасининг ортиши озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабнинг ўзгаришига олиб келмоқда. Ушбу талабларни инсон соғлиғи билан боғлиқ рискларни пасайтириш, маҳсулотларнинг миқдор ва сифат кўрсаткичларига қўйилаётган мезонларнинг такомиллашиб бораётганлиги билан изоҳлаш мумкин. Истеъмолчилар томонидан экологик тоза маҳсулот ёки органик озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб ўсиб бормоқда. Ривожланган мамлакатларда агросаноат маҳсулотларини экологик талаблар асосида ишлаб чиқариш бундан 30 йил олдин бошланган бўлиб, бу турдаги маҳсулотларнинг асосий бозорлари АҚШ, Канада, ЕИ мамлакатлари ( Германия, Буюк Британия, Франция, Италия), Осиё минтақаси мамлакатлари (Япония) ҳисобланишади. Ривожланган мамлакатлар агросаноат мажмуасининг ривожланишида ушбу соҳани давлат томонидан турли усуллар ёрдамида қўллаб-қувватлаш муҳим ўрин тутади. Анъанавий тарзда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилувчи АҚШ, ЕИ мамлакатлари жаҳон бозоридаги етакчи мавқеларини сақлаб қолиш ва экологик хавфсиз ишлаб чиқаришни таъминлаш учун миллий қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини экспорт субсидиялари ажратиш орқали ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилишади. Технологик жиҳатдан ривожланган Япония, Норвегия, Австрия каби озиқ-овқат маҳсулотларининг сезиларли қисмини импорт қилувчи мамлакатлар экспортерларга боғлиқликни пасайтириш мақсадида миллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашади. Қишлоқ хўжалиги ривожланган мамлакатларда ташқи рақобатдан ҳимояланадиган тармоқ ҳисобланиб, экологик хавфсизликни таъминлаш ва тармоқни қўллаб-қувватлаш учун ҳар йили давлат бюджетидан катта миқдорда маблағ ажратилади. Масалан, маҳсулотларга қатъий нарх белгилаш ва арзон кредитлар учун бевосита тўловлар шаклидаги субсидиялар миқдори фермерлар даромадининг 30 фоизидан 80 фоизигача бўлган қисмини ташкил этади: АҚШ – 30%, Канада – 45%, ЕИ – 49%, Швеция – 59%, Япония – 66%, Финляндия – 77%, Швейцария – 80%. Ривожланган Ғарб мамлакатларида қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш миқдори ялпи аграр маҳсулотнинг 40-50 фоизига тенг. Шу билан бир вақтда субсидия суммаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари нархига нисбатан сезиларли равишда фарқ қилади. Мисол учун, ушбу кўрсаткич Швейцарияда – 82, Норвегияда – 75, Исландияда – 73, Финляндияда – 70 фоизгачани ташкил этгани ҳолда 137 Японияда – 74 фоизни, АҚШа эса – 23 фоизни ташкил этди. Ривожланган мамлакатларда субсидияларнинг тармоқлар ўртасида тақсимланишида ҳам сезиларли фарқ мавжуд. АҚШда субсидияларнинг 58 фоизи, Канадада – 69 фоизи, ЕИда – 75 фоизи деҳқончилик соҳасига ажратилса, Исландияда субсидияларнинг 100 фоизи чорвачилик соҳасига йўналтирилади. ЕИда органик деҳқончиликнинг ривожланишида органик ишлаб чиқаришга ўтишни рағбатлантирувчи бевосита дотациялар муҳим роль ўйнади. Ушбу дотациялар миқдори мамлакатлар ва қишлоқ хўжалик экинлари бўйича бир йилда гектарига 500-1500 еврогача ўзгариб туради 188 . Европанинг айрим мамлакатлари органик ишлаб чиқаришни агросаноат мажмуасини ривожлантириш базаси сифатида танлашади. Жумладан, Дания ҳукумати 2015-2018 йилларда мамлакат қишлоқ хўжалигини тўлиқ органик ишлаб чиқаришга ўтказиш дастурини амалиётга тадбиқ этди. Ушбу дастур органик қишлоқ хўжалиги учун ажратилаётган ер майдонларини 2020 йилга қадар икки баравар – 340 минг гектаргача кенгайтиришни назарда тутади. Хусусий фермерлар томонидан ижарага олинаётган ер майдонларининг фақат органик ишлаб чиқариш учун фойдаланилиши мумкинлиги, органик деҳқончилик ёки чорвачилик билан шуғулланувчилар учун давлат томонидан инвестициялар сарфланиши ва бошқа омиллар ушбу соҳанинг жадал ривожланишида муҳим аҳамият касб этади 189 . Органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлашда сертификатлаш тизимини жорий этиш муҳим аҳамиятга эга. Ишлаб чиқарувчилар сертификатлар ёрдамида ўз хўжаликларида органик маҳсулотлар ишлаб чиқараётганликларини исботлай олишади. Сертификатлашдан мақсад органик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларнинг тижорат фаолиятини ривожлантириш, сифатни кафолатлаш, қалбаки маҳсулотлардан огоҳлантириш ҳисобланади. ХХ асрнинг 70-йилларидан бошлаб илк бор Европа ва Америкада хусусий ассоциациялар органик маҳсулотларни ўз стандартлари доирасида сертификатлашни бошлашган. 1980 йилларда органик қишлоқ хўжалигини юритиш бўйича давлат тавсияномалари, 1990 йиллардан эса ушбу соҳага давлат стандартларини жорий этиш бошланди. Дунёнинг аксарият мамлакатлари органик маҳсулотлар етиштиришни сертификатлаштириш тизимларига эга. Ушбу тизим органик маҳсулотлар етиштириш билан бир вақтда уларни қайта ишлаш, ўраб жойлаш ва сақлаш бўйича талабларни ҳам ўз ичига олади. Органик сертификат корхона томонидан маҳсулот етиштириш, ишлаб чиқариш, маҳсулотларни қадоқлаш ва ташишда органик талабларга риоя этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Органик сертификатлашдан ўтишда корхона мустақил экспертлар томнидан органик ишлаб чиқариш тамойилларига мослиги бўйича текширувдан ўтиши лозим. 188 Состояние органического земледелия в странах ЕС // Международное объедение поставщиков натуральной экопродукции Экокластер: http://www.ecocluster.ru/monitoring/?ID=1830. 189 "Зелёная экономика" — новый вектор глобального развития: возможности и вызовы для России //Проблемы национальной стратегии № 4 (37) 2016. С.73. 138 Деҳқончилик, чорвачилик ва маҳсулот ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган фермер хўжалиги фаолияти органик сертификат олиш учун қуйидаги тамойилларга мос келиши зарур: - маҳсулот таркибидаги ингредиентларнинг 95%и органик стандартларга мос келиши, 5%и эса табиий бўлиши ва ЕИда қўлланиладиган талабларга мувофиқ бўлиши лозим; - органик маҳсулотлар етиштириш учун ажратилган ерларда камида уч йил давомида кимёвий ўғитлар, пестицидлар ва органик деҳқончиликда фойдаланиш мумкин бўлмаган бошқа қўшимчалардан озод этилиши зарур. Ернинг тозалиги мунтазам лаборатория текширувларидан ўтказиб турилади; - чорвачиликда барча ҳайвонлар эркин боқилиши ва айланиб юриши лозим. Ҳайвонларнинг касал бўлиб қолишининг олдини олиш мақсадида ҳар бир ҳайвон тури учун мос қулай шароит яратиш, гармонлар ва турли антибиотиклардан фойдаланиш таъқиқланади. - ўтҳўр ҳайвонлар учун емишларнинг камида 60%и фермер хўжалигининг ўз майдонларида ишлаб чиқарилган бўлиши, агар бунинг имкони бўлмаса шу ҳудуддаги бошқа хўжаликда етиштирилган бўлиши зарур. Ёш ҳайвонлар уч ойгача она сути билан озуқланиши шарт. - органик ўғитлардан (жумладан, гўнг, ҳайвонларнинг чиқиндиларидан компост ва бошқалар) фойдаланиш ҳам чекланган. Тупроқнинг умумий ҳолатини яхшилаш учун микроорганизмларнинг таркибий қисмларидан фойдаланиш мумкин. Сертификатлашнинг давлат тизимлари 2000 йилда Японияда, 2001 йилда Ҳиндистонда, 2005 йилда Хитойда, 2006 йилда Канадада жорий этилган. Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сертификатлашнинг замонавий тизимларида давлат стандартлари доирасида ўрнатилган мажбурий талаблар, ҳуқуқий меъёрлар билан бир вақтда истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида тузилган ихтиёрий келишувлар доирасидаги махсус стандартлардан ҳам фойдаланилади. Жаҳон амалиёти кўрсатишича, органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун берилган сертификатлар амалий қийматга эга бўлмасдан, аксарият ҳолларда истеъмолчиларни чалғитишга сабаб бўлмоқда. Шунинг учун органик маҳсулот ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи хўжалик субъектларини сертификатлаш мажбурий бўлиши ва давлат томонидан берилиши зарур. Органик қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш, назорат қилиш давлат органларини яратиш лозим. Ушбу органлар фаолияти устун даражада бизнес билан боғлиқ манфаатларнигина эмас, балки озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоларини ҳал этиш, маҳсулотлар сифатини ошириш, умуммиллий манфаатларни ҳимоя қилишга қаратилган бўлиши керак. Биринчи навбатда, “яшил иқтисодиёт”нинг амалдаги секторлари фаолиятининг ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш, жумладан, “яшил технологиялар” асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сертификатлаш, ишлаб чиқариш жараёнини тартибга солиш механизмини такомиллаштириш, органик қишлоқ хўжалигининг саноат базасини яратишнинг мақсадли давлат 139 дастурларини ишлаб чиқиш, ушбу соҳада инновацион ишланмаларни молиялаштириш зарур. Бундан ташқари, “яшил технологиялар” асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сотиш каналларини шакллантириш, “яшил технологиялар”нинг натижаларини амалиётга жорий этаётган ишлаб чиқарувчилар ва улардан фойдаланувчиларни рағбатлантириш тизимини жорий этиш лозим. Ушбу жараённи амалга оширишда “яшил иқтисодиёт”нинг инвестицион жозибадорлиги (жумладан, давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги механизми ҳисобига) муҳим аҳамият касб этиши зарур. Download 3.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling