Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович


Download 3.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet129/201
Sana01.11.2023
Hajmi3.9 Mb.
#1736713
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   201
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Киото Протоколи – БМТнинг иқлим ўзгариши тўғрисидаги Ҳадли 
Конвенцияси билан 1997 йил 11 июлда қабул қилинган, Ўзбекистон 
Республикаси томонидан 1999 йил 12 октябрда ратификация қилинган ва 2005 
йил 16 февралдан бошлаб кучга кирган, иссиқхона газларини атмосферага 
чиқаришни қисқартириш механизмини белгиловчи ҳужжат. 
Сендай ҳадли дастури – БМТнинг 2015-2030 йилларда янги офатларга 
йўл қўймаслик ва мавжуд офатлар хавфини камайтиришга қаратилган 
дастури. 
Орол денгизи – Ўрта Осиёдаги энг катта берк шўр кўл. Маъмурий 
жиҳатдан Орол денгизининг ярмидан кўпроқ жануби-ғарбий қисми 
Ўзбекистон (Қорақалпоғистон), шимоли-шарқий қисми Қозоғистон ҳудудида 
жойлашган. ХХ асрнинг 60-йилларигача Орол денгизи майдони ороллари 
билан ўртача 68,0 минг км² ни ташкил этган. Катталиги жиҳатидан дунёда 
тўртинчи (Каспий денгизи, Америкадаги Юқори кўл ва Африкадаги Виктория 
кўлидан кейин), Евросиё материгида (Каспийдан кейин) иккинчи ўринда эди. 
Ҳавзасининг майдони 690 минг км², сувининг ҳажми 1000 км³, ўртача 
чуқурлиги 16,5 м атрофида ўзгариб турган. 
 
Тестлар 
1. 
БМТнинг иссиқхона газлари эмиссиясини қисқартириш 
механизмларини белгиловчи ҳужжат ... 
Киото Протоколи 
Сендай ҳадли дастури 
Париж битими 
Стокгольм дастури 
2. БМТнинг янги офатларга йўл қўймаслик ва мавжуд офатлар 
хавфини камайтиришга қаратилган дастури ...
Киото Протоколи 
Сендай ҳадли дастури 
Стокгольм дастури 
Париж битими 
3. БМТ Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенциясининг 
Париж битими қачондан кучга киради? 
2020 йилдан 
2025 йилдан 
2030 йилдан 
2050 йилдан 
4. Париж битимига мувофиқ глобал ҳароратнинг ўртача ошишини 
неча °С дан паст даражада сақлаб туриш келишиб олинган? 
1,0 
1,5 
2,0 
2,5 


164 

Download 3.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling