Асосий тушунчалар
Экологик сиёсат – экологик вазиятни бошқариш ва мамлакатдаги табиий
ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлашга қаратилган ижтимоий-
иқтисодий ва институционал чора-тадбирлар тизими.
Глобал экологик сиёсат – халқаро даражада ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни
мамлакатлар ўртасида тақсимлшда экологик чекловлар қўйиш билан боғлиқ
халқаро чора-тадбирларни амалга ошириш.
Давлат экологик сиёсати – мамлакат ҳудудининг экологик ҳолати билан
боғлиқ афзалликлар ва камчиликларга асосланган ижтимоий-иқтисодий
сиёсат.
Минтақавий экологик сиёсат – давлат томонидан мамлакатнинг муайян
минтақаларидаги экологик вазиятни яхшилаш, шунингдек минтақа доирасида
маҳаллий даражада амалга ошириладиган сиёсат.
Маҳаллий экологик сиёсат – маҳаллий даражада экологик мониторинг
ўтказиш,атроф-муҳит муҳофазасига оид қонунчилик ижросини назорат
қилиш, маҳаллий экологик дастурлар ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш билан
боғлиқ чора-тадбирлар.
Корпоратив экологик сиёсат – ижтимоий қадриятлар тизимида
экология устувор йўналишга айланганидан кейин корхоналар узоқ муддатли
ривожланиш режаларида атроф-муҳит муҳофазасига алоҳида эътибор
қаратишларига тўғри келади.
Иссиқхона газлари – ер юзасидан чиқадиган узун тўлқинли радиацияни
ютиб атмосферада иссиқхона самарасини ҳосил қилаётган газлар.
Иссиқхона газлари савдоси тизими (Emissions Trading System, ETS) –
иссиқхона газлари эмиссияси миқдорини қисқартириш учун қўлланиладиган
бозор дастаги.
Углерод солиқлари – қазиб чиқариладиган ёқилғи таркибидаги
углероддан ундириладиган йиғимлар.
“G20 гуруҳи” – ривожланган ва ривожланаётган йирик мамлакатлар
ҳукуматлари ва марказий банклари форуми.
163
Do'stlaringiz bilan baham: |