159
Биологик ресурслар. Ўзбекистон ҳайвонот дунёсининг 91 тури Халқаро
Қизил китобга, ўсимлик дунёсининг 324 тури ва ҳайвонот дунёсининг 184
тури Ўзбекистоннинг Қизил китобига киритилган.
Биологик хилма-хиллик
тўғрисидаги конвенцияда қуруқликда қўриқланадиган табиат ҳудудлари
улушини мамлакат ҳудудининг 17%игача етказиш тавсия этилган.
Ўзбекистонда ушбу кўрсаткич қарийб 5%. 2019 йил 1 январь ҳолатига кўра,
Ўзбекистон Республикасининг ўрмон фонди 11 572,6 минг гектарни ёки
мамлакат ҳудудининг 25,7%ини, шу жумладан ўрмон билан қопланган 3 201,6
минг гектарни ташкил этади.
Чиқиндиларни бошқариш. 2017 йилда республикада 114,7
млн тонна
ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндилари, шу жумладан қайта ишлаш мумкин
бўлмаган заҳарли чиқиндилар – 41,6 млн тонна (36,2 %) ва қайта
ишлаш
мумкин бўлган заҳарли чиқиндилар – 42,8 млн тонна (37,3 %) ҳосил бўлган.
Мамлакатда чиқиндилар кўмиладиган ва утилизация қилинадиган 296 та жой,
шу жумладан қаттиқ маиший чиқиндилар учун (221), саноат чиқиндилари (16),
қурилиш чиқиндилари (4), шлам жамланадиган (21), чиқинди омборлари (15),
махсус полигонлар (19),
шунингдек, хавфли чиқиндилар
утилизация
қилинадиган 23 та жойлар мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: