Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович


Download 3.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/201
Sana01.11.2023
Hajmi3.9 Mb.
#1736713
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   201
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Биринчидан, улар экологияга зарар келтирувчи хавфли чиқиндилар 
бўйича қабул қилинган миллий мажбуриятларга эришишнинг самарали 
воситаси саналади. Жумладан, 2030 йилда атмосферага чиқарилаётган CO
2
нинг ҳар бир тоннасидан 35 доллар солиқ ундириш кўмир, электрэнергия ва 
бензин нархларини мос равишда тахминан 100, 25 ва 10%га ўсишига олиб 
келади. Бундан ташқари углерод солиқлари энергетика соҳасига 
сарфланаётган инвестицияларнинг паст углеродли технологиялар, жумладан, 
тикланадиган энергия манбалари ҳисобидан ишлайдиган электростанцияларга 
йўналтиришни рағбатлантиришга хизмат қилади. 
Атмосферага чиқарилаётган бир тонна CO
2
учун жорий этилаётган 35 
доллар миқдоридаги солиқ Хитой, Ҳиндистон ва Жанубий Африка 
Республикаси каби мамлакатларда Париж келишувида қабул қилинган 
мақсадларга эришиш учун етарли ҳисобланади. Шу билан бир вақтда солиқлар 
миқдорини 70 долларгача ошириш Австралия, Франция ва Канада каби 
мамлакатларнинг экологик сиёсатлари мақсадларига эришишлари учун 
камлик қилиши мумкин (7.3.1-расм). 
7.3.1-расм. Дунё мамлакатларида Париж келишуви талабларини 
бажариш мақсадида удирилаётган углерод солиқлари миқдори, 2018 й
205

Иккинчидан, углерод солиқлари давлат бюджети даромадларининг 
муҳим манбаига айланиши мумкин. Айрим ҳисоб-китобларга кўра бир тонна 
205
Finance & Development, december 2019, Vol. 56, No. 4. 
https://www.imf.org/external/pubs/ft/fandd/2019/12/climate-change-and-the-age-of-adaptation-georgieva.htm 


155 
СО
2
учун 35 доллар солиқ тўлаш мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 1-2%ини 
ташкил этади. 
 
7.3.2-расм. Дунё мамлакатларида қўшимча углерод солиқлари 
ундириш эвазига СО
2
 миқдорининг қисқариши, 2018 й

Download 3.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling