Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович


Download 3.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/201
Sana01.11.2023
Hajmi3.9 Mb.
#1736713
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   201
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

206

 
Учинчидан, углерод солиқлари атроф-муҳит ҳолатининг яхшиланишига, 
жумладан, қазиб чиқариладиган ёқилғини ёқиш оқибатида ҳавонинг 
ифлосланиши туфайли эрта ўлишнинг сезиларли даражада пасайишига олиб 
келиши мумкин. Тоннасидан 35 доллар миқдоридаги углерод солиғи 2030 
йилга қадар йилига Хитойда 300 000, Ҳиндистонда эса 170 000 кишининг эрта 
ўлишдан сақлаб қолиши мумкин.
“G20 гуруҳи”
207
мамлакатларидан Хитой, Ҳиндистон ва АҚШ ҳиссасига 
иссиқхона газларини қисқартириш имкониятларининг 80%и тўғри келади. 
Ушбу мамлакатлар ўртасида келишувларга эришиш бу соҳада катта ютуқ 
саналади. Аммо эришилган келишувларнинг амалга ошиши гумон бўлиб 
қолиши мумкин. 2020 йилда АҚШ Париж келишувидан чиқиб кетиш 
тўғрисида расман баёнот берди. Ҳиндистон иқтисодиёти тарихий омилларга 
кўра кўмирга бевосита боғлиқ, Хитойда эса 2020 йилдан иссиқхона газлари 
савдоси бўйича миллий тизим амал қилмоқда. 
Миллий даражада экологик сиёсатни амалга оширишнинг иқтисодий 
механизми қуйидаги чора-тадбирларга асосланади: 
206
Finance & Development, december 2019, Vol. 56, No. 4. 
https://www.imf.org/external/pubs/ft/fandd/2019/12/climate-change-and-the-age-of-adaptation-georgieva.htm 
207
“G20 гуруҳи” – ривожланган ва ривожланаётган йирик мамлакатлар ҳукуматлари ва марказий банклари 
форуми. Австралия, Аргентина, АҚШ, Бразилия, Буюк Британия, Германия, Жанубий Корея, ЖАР, 
Ҳиндистон, Индонезия, Италия, Канада, Мексика, Россия, Саудия Арабистони, Туркия, Франция, Хитой, 
Япония ва Европа Иттифоқидан иборат. 


156 
- табиатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини режалаштириш ва 
молиялаштириш; 
- табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини имтиёзли кредитлаш ва солиққа 
тортиш; 
- табиий ресурслардан фойдаланиш, чиқиндиларни бошқариш, атроф-
муҳитни ифлослантирувчи иссиқхона газларини атмосферага чиқариш 
миқдорини чеклаш бўйича лимитлар белгилаш

табиий 
ресурслардан 
фойдаланганлик, 
атроф-муҳитни 
ифлослантирувчи иссиқхона газларини атмосферага чиқариш учун солиқлар 
ва бошқа тўловларни ундириш; 
- атроф-муҳитга зарар етказувчи турли чиқиндиларни жойлаштирганлик 
учун тўловлар ундириш; 
- атроф-муҳитга ва аҳоли соғлиғига етказилган зарарни белгиланган 
тартибда қоплаш ва бошқалар. 

Download 3.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling