202
Ривожланган мамлакатлар сингари Хитойда ҳам “яшил иқтисодиёт”
ташаббуси 2008-2009 йиллардаги жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозидан
чиқиб кетиш йўли сифатида илгари сурилди.
Жумладан, Хитой инқирозга
қарши чоралар дастури доирасида “яшил тикланиш чоралари” (“green recovery
package”) учун 221,3 млрд. доллар ёки дастурга ажратилган маблағларнинг
салкам 38%ини сафарбар этди. Маблағларнинг катта қисми темир йўллар ва
электр тармоқларини модернизациялаш учун йўналтирилди (9.2.1-расм).
Хитой ўз иқтисодий
ривожланиш модели, фойдаланаётган
энергия
манбаларини ўзгартириш, янги транспорт тизимларини ишлаб чиқиш ва
экологик тоза урбанизация сиёсатини амалга ошириш орқали барқарор
ривожланишнинг ўзига хос стратегиясини қабул қилди. Ривожланаётган
мамлакатлар учун “яшил иқтисодиёт”ни
ривожлантиришнинг Хитой
тажрибасини чуқур ўрганиш муҳим аҳамиятга эга.
Хитой жаҳонда атмосферага иссиқхона газларини чиқариш бўйича
етакчи мамлакат ҳисобланади. 1990-2019 йилларда Хитойнинг жаҳондаги
иссиқхона газлари эмиссиясидаги улуши 10,9%дан 28,8%га қадар, СО
2
миқдори эса 4,3 мартага ошди (9.2.2-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: