Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович


Download 3.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/201
Sana01.11.2023
Hajmi3.9 Mb.
#1736713
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   201
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

таркиби, % (2019 й.)
269
Хитой амалиётида “яшил иқтисодиёт”ни рағбатлантириш ва тартибга 
солишнингқуйидаги усулларидан фойдаланилади: 
1. Иссиқхона газлари савдосининг миллий тизими. Хитой ҳукумати 2017 
йилда иссиқхона газлари савдосининг миллий тизимини жорий этди. 2020 
йилдан бошлаб кўмир ва газда ишлайдиган электростанцияларни қамраб 
олувчи ушбу тизим кейинчалик иқтисодиётнинг бошқа тармоқларига ҳам 
жорий этилади. Мамлакатда квоталар бўйича 200 млн т. СО

эквивалентига 
тенг 4,6 млрд. юан миқдоридаги битимлар имзоланди. Битимлар асосан йирик 
давлат компаниялари томонидан тузилган
270

3. “Яшил молиялаштириш” механизми. “Хитойда “яшил молия 
тизимини яратиш бўйича йўриқнома”да “яшил молиялаштириш” атроф-муҳит 
муҳофазаси, энергия таъминоти, тикланадиган энергетика, транспорт ва 
энергия самарадорлиги юқори бинолар қуриш каби лойиҳаларни 
268
BP Statistical Review of World Energy 2020 маълумотлари асосида тузилган. 
269
BP Statistical Review of World Energy 2020 маълумотлари асосида тузилган. 
270
Deng Zh., Duan M., Li D., Pang T. Effectiveness of pilot carbon emissions trading systems in China // Climate 
Policy, 2018, Vol. 18, Iss.8, pp. 992-1011 
17,7
19,7
3,7
7,8
71,2
57,6
6,4
8,0
0,3
4,7
2009 й.
2019 й.
Нефть
Газ
Кўмир
Атом
Гидро
Тикланадиган
Нефть; 
0,1
Газ; 3,2
Кўмир; 
64,7
Атом; 4,6
Гидро; 
16,9
Бошқа; 
0,8
Шамол; 
5,4
Қуёш; 3,0
Бошқа; 1,4
Тикланад
иган; 9,8


204 
молиялаштириш ва рискларни бошқаришни қамраб олади
271
. Ушбу механизм 
“яшил кредитлаш”, экологик мажбуриятлар бажарилмаган ҳолларда 
камситувчи механизмлар (имтиёзли шартларда кредитлар бермаслик, 
таъминланмаган кредитлар улушини камайтириш ва “яшил облигациялар”ни 
ўз ичига олади.
4. Халқаро ва миллий стандартлар тизими. Халқаро стандартлаштириш 
ташкилот (ISO) “яшил иқтисодиёт”га ўтишда муҳим ўрин тутади. ISO 140000, 
жумладан 
14001 
стандартлари 
экологик 
менежмент 
тизимини 
такомиллаштиришга бағишланган. Хитойда миллий стандартлар етарли 
даражада ривожланмаган ва оммалашмаган вақтда ISO стандартлари муҳим 
аҳамият касб этади. Хитойда Экологик маркировкалаш миллий дастури давлат 
томонидан ички эҳтиёжлар, шу жумладан “яшил” давлат харидлари 
механизмининг шаффофлигини таъминлаш учун қабул қилинган. Хитой 
экологик маркировкаларни ўзаро тан олиш ва ҳамкорлик тўғрисида Германия, 
Япония, Корея Республикаси, Австралия, Таиланд, Шимолий Европа ва Янги 
Зеландия билан келишувларга эга
272

Ҳозирги 
вақтда 
Хитойда 
мамлакатни 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантиришнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган 14-беш йиллик 
режалари муҳокама қилинмоқда. Ушбу режаларда иқтисодиёт тармоқларини 
“яшиллаштириш” масалалари муҳим ўрин эгаллайди. Мутахассислар 
фикрича, Хитой “экологик цивилизация”ни қуришни бошлади ва мамлакатда 
“энергетик трансформация жараёни бошланди, аммо мамлакат учун 
энергетика инқилоби зарур”. Хитойнинг 14-беш йиллик режаларида 
қуйидагилар 
“яшил 
иқтисодиёт”ни 
ривожлантиришнинг 
устувор 
йўналишлари сифатида белгиланган
273

- мамлакат ялпи ички маҳсулотининг энергия сиғимкорлиги даражасини 
21%га ва углерод сиғимкорлигини эса 27%га пасайтириш
- шамол ва қуёш энергияси таннархининг пасайиб бораётганлигини 
ҳисобга олиб, тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштириш суръатларини 
жадаллаштириш. Жумладан, 14-беш йилликда 53 ГВт қувватга эга шамол ва 
58 ГВт қуёш электрстанцияларини ўрнатиш; 
- тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштириш сиёсатини қўллаб-
қувватлаш, масалан, субсидиялашдан бозор нархларига ўтилгандан кейин 
тикланадиган энергия манбалари ҳисобидан олинадиган электрэнергияни 
харид қилиш бўйича мажбуриятларга қатъий риоя этиш; 
- қазиб чиқариладиган ёқилғидан фойдаланиш оқибатида юзага 
келадиган 
ташқи 
таъсирларни 
иссиқхона 
газлари 
савдосининг 
такомиллаштирилган механизми ёрдамида бартараф этиш; 
271 Богачева О. В., Смородинов О. В. Проблемы “зеленого” финансирования в странах G20 // Мировая 
экономика и международные отношения, 2017, т. 61, № 10, сс. 16-24. 
272
Environmental 
label// 
China 
Environmental 
United 
Certification 
Center 
URL: 
http://en.mepcec.com/yinxing_xg1.html 
273
China Renewable Energy Outlook 2019 (CREO 2019), China National Renewable Energy Centre, October 2019 


205 
- кўмир истеъмолини қисқартириш мақсадида саноатни, нефть 
маҳсулотлари истеъмолини камйтириш учун траснпортни электрлаштиришни 
рағбатлантириш; 
- кўмирда ишлайдиган электрстанцияларни қуришни тўхтатиш, 
самарасиз электрстанциялар ва кўмир конларини ёпиш. 
14-беш йиллик режаларида энергетика соҳасини ривожлантиришнинг 
давлат томонидан амалга оширилаётган “Амалдаги сиёсат” (Stated Policies 
scenario) ва Хитойнинг Париж битимида қабул қилган мақсадларига эришиш 
йўлларини белгилаб берувчи “2 С дан паст” (Below 2 C) стратегиялари ўрин 
олган.
Below 2 C сценарийсига мувофиқ 2035 йилга қадар электр энергиясини 
ишлаб чиқаришда қазиб чиқарилмайдиган энергия манбаларининг улуши 
78%га, 2050 йилда 91%га етиши зарур. Электрэнергия ишлаб чиқаришда қуёш 
ва шамол энергиясининг улуши эса 2035 йилга қадар 58%ни, 2050 йилда 
73%ни ташкил этиши, кўмирдан фойдаланиш эса 14%гача қисқариши 
кутилмоқда (9.2.5-расм).

Download 3.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling