Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович
UNEP ва “яшил иқтисодиёт”га ўтишни баҳолаш
Download 3.9 Mb. Pdf ko'rish
|
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
3.3. UNEP ва “яшил иқтисодиёт”га ўтишни баҳолаш
UNEP доирасида ишлаб чиқилган “яшил иқтисодиёт” ва “яшил ўсиш” кўрсаткичлари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш сиёсати самарадорлигини ва шу сиёсат натижасида иқтисодий-ижтимоий фаровонликни ортишини акс эттирувчи кўрсаткичлардир. 69 Ушбу кўрсаткичлар уч гуруҳга бўлинади: 1. “Яшил ўсиш” олдига қўйилган мақсад ва мавжуд муаммоларни тавсифловчи кўрсаткичлар; 2. “Яшил ўсишни” тартибга солиш дастаклари ва чора-тадбирларини тизимини аниқловчи кўрсаткичлар; 3. “Яшил ўсиш”нинг ижтимоий-иқтисодий ex-ante таъсири, ex-post мониторинги ва эришилган натижаларнинг миқдорий баҳоларини ифодаловчи кўрсаткичлар. “Яшил иқтисодиёт”га ўтиш ҳолатини аниқлашда қўлланиладиган БМТ кўрсаткичлари “яшил ўсиш” жараёни босқичлари таҳлили билан боғлиқдир. Мазкур жараёнлар бир-бирига боғлиқ бўлган уч босқични ўз ичига олади (3.3.1-расм) 70 : 1. Муаммо аниқлаш ва мақсадни белгилаш; 2. Муаммони ҳал этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва баҳолаш; 3. “Яшил иқтисодиёт”га ўтиш жараёни мониторинги ва эришилаётган натижаларни баҳолаш. 3.3.1 -расм. UNEP томонидан ишлаб чиқилган “яшил иқтисодиёт”га ўтиш жараёни босқичлари 71 Муаммони аниқлаш ва мақсадни белгилаш босқичига тегишли кўрсаткичлар қарор қабул қилувчилар учун фойдали дастак ҳисобланиб, барқарор иқтисодий ўсиш бўйича тўғри йўналишни аниқлаб олиш имконини беради. Ушбу кўрсаткичлар тизими қуйидаги тўрт босқичли жараёнда аниқланадиган кўрсаткичлардан иборат: - потенциал жиҳатдан хавф солиб турган трендларни аниқлаш; - муаммони таҳлил қилиш ва уларнинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш; - кўриб чиқилаётган муаммо сабаблари ва уларни келтириб чиқарувчи омилларни ўрганиш; - муаммонинг иқтисодиёт, жамият ва табиатга таъсирини чуқур таҳлил қилиш. 69 https://www.unenvironment.org/ 70 http://www.un-page.org/files/public/content-page/unep_indicators_ge_for_web.pdf 71 http://www.un-page.org/files/public/content-page/unep_indicators_ge_for_web.pdf Муаммони аниқлаш ва мақсадни белгилаш "Яшил иқтисодиёт"га ўтиш дастурини режалаштириш ва баҳолаш Мониторинг ва натижаларни қиёсий таҳлил этиш 59 Юқорида қайд этилган кўрсаткичларни аниқлашда иккинчи босқич алоҳида икки гуруҳларга бўлиб ўрганилади: а) чора-тадбирлар ва “яшил иқтисодиёт”га ўтиш стратегияси кўрсаткичлари; б) уларни баҳолаш кўрсаткичлари. 3.3.1-жадвал Download 3.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling