Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович


Концепцияга мувофиқ 2030 йилга қадар кутилаётган натижалар


Download 3.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/201
Sana01.11.2023
Hajmi3.9 Mb.
#1736713
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   201
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Концепцияга мувофиқ 2030 йилга қадар кутилаётган натижалар 
қуйидагилардан иборат: 
- Орол денгизининг қуриган тубининг Ўзбекистондаги қисмида 
ўрмонзорлар майдонини унинг жами ҳудудига нисбатан 60%гача етказиш; 
- қишлоқ хўжалигида сув ресурсларини йўқотишни 10%га камайтириш; 
- қишлоқ хўжалигида сув истеъмолини (солиштирма гектарга нисбатан) 
15%га камайтириш; 
- оқава сувларини тозалаш самарадорлигини 80%гача ошириш; 
- атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқарилишини 10%га 
камайтириш; 
- транспорт воситаларининг 80%изини газ-баллон ёқилғиси ва электр 
энергиясида ишлашга ўтказиш; 
- ўрмонзорлар билан қопланган ўрмон фонди ҳудудини 4,5 млн 
гектаргача кенгайтириш; 
- IV тоифадаги қўриқланадиган табиий ҳудудлар майдонини 12%гача 
кенгайтириш; 
- Қизил китобга киритилган ва питомникларда парвариш қилинган 
чиройли тувалоқларни табиатга қўйиб юборишни йилига 4000 гача 
кўпайтириш; 
- аҳолини қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш 
хизматлари билан 100% қамраб олиш; 
- ҳосил бўладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш ҳажмини 
65%гача кўпайтириш; 
- алоҳида хусусиятга эга чиқиндилар (таркибида симоб бўлган 
чиқиндилар, автошиналар, аккумуляторлар, ишлатиб бўлинган мойлар, 
қадоқлар чиқиндилари ва бошқалар)ни қайта ишлаш ҳажмини 30%гача 
кўпайтириш кутилмоқда. 
Назорат саволлари 
 
1. Глобал экологик муаммолар глобаллашув жараёнининг чуқурлашуви 
натижасими ёки ушбу жараёндан ташқарида вужудга келадими? 
Фикрларингизни асосланг. 
2. Нима учун экологик муаммолар глобал муаммолар тарикида биринчи 
навбатда ҳал этиладиган долзарб вазифа саналади? Оммавий ахборот 
воситалари маълумотларидан фойдаланиб экологик муаммоларни ҳал этиш 


162 
йўлида глобал миқёсда ёки муайян мамлакатда амалга оширилган бирон-бир 
аниқ мисоллар келтиринг. 
4. Фикрингизча, дунёнинг қайси минтақаси глобал экологик муаммолар 
нуқтаи назаридан нисбатан барқарор ҳисобланади? Жавобингизни фактлар ва 
далиллар орқали тасдиқланг. 
5. Экологик сиёсатнинг қандай турларини биласиз?
6. Экологик сиёсатни амалга оширишнинг иқтисодий механизми қандай 
дастакларга асосланиши зарур? 
7. Ўзбекистондаги экологик муаммолар қайси сабабларга кўра пайдо 
бўлган ва уларни ҳал этишнинг қандай йўллари мавжуд? 

Download 3.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling