Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович


Сув ресурсларини муҳофаза қилиш соҳасида


Download 3.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/201
Sana01.11.2023
Hajmi3.9 Mb.
#1736713
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   201
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Сув ресурсларини муҳофаза қилиш соҳасида: 
- сув ресурслари йўқотишларини қисқартириш; 
- қишлоқ хўжалигида солиштирма гектарга нисбатан сув истеъмолини 
қисқартириш; 
- томчилатиб суғориш ва сувни тежовчи бошқа технологияларга 
ўтказилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини кенгайтириш; 
- оқава сувларни тозалаш самарадорлигини ошириш; 
- саноатда сув таъминотининг айланма цикли амалиётини кенгайтириш; 
- республика аҳолисини марказлаштирилган канализация тизими билан 
таъминланиш қамровини ошириш 
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида: 
- атмосфера ҳавосига чиқариладиган чиқиндиларни камайтириш; 
- жамоат транспортини газ-баллон ёқилғиси ва электр энергиясида 
ишлашга ўтказиш; 
- амалдаги ишлаб чиқариш қувватларининг атмосфера ҳавосини 
ифлослантирувчи стационар манбаларида самарадорлиги 95 фоиздан паст 
бўлмаган чанг ва газларни тутиб қолувчи қурилмаларни қўллаш; 
- электр энергияси ишлаб чиқарадиган қувватларнинг умумий таркибида 
қайта тикланадиган муқобил манбалар (қуёш ва шамол энергияси) улушини 
кўпайтириш. 
 
Биологик ресурсларни муҳофаза қилиш ва қайта тиклаш соҳасида: 
- I-V тоифадаги қўриқланадиган табиий ҳудудлар майдонини 
кенгайтириш; 
- табиий муҳитдан қизилмия, коврак, ковул ва бошқа турдаги доривор, 
озуқабоп ва техник ўсимликларни олишни қисқартириш; 
- қизил китобга киритилган, питомникларда етиштирилган чиройли 
тувалоқларни табиатга қўйиб юборишни кўпайтириш; 
- янги ташкил этиладиган қўриқланадиган табиий ҳудудларда 
жайронларнинг янги популяцияларини ташкил этиш; 
- ўрмонлар билан қопланган ўрмон фонди ҳудудини кўпайтириш 


161 
Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини 
такомиллаштириш соҳасида: 
- аҳолини қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш 
хизмати билан қамраб олиш; 
- ҳосил бўладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш ҳажмини 
ошириш; 
- тиббий чиқиндиларни йиғиш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш ва 
кўмиш тизимини ташкил этиш. 

Download 3.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling