157
Ўзбекистон Республикаси 1993 йил 18 майда Озон қатламини муҳофаза
қилиш тўғрисидаги Вена конвенциясига ва Озон қатламини емирувчи
моддалар
бўйича
Монреал
протоколига
қўшилди.
2030
йилда
гидрохлорфторуглеродлар ишлатишни батамом тўхтатиш Ўзбекистон учун
Монреал протоколининг халқаро мажбуриятларини
бажаришга риоя
этишнинг стратегик йўналиши ҳисобланади.
Ўзбекистон 1993 йилдан буён БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги
ҳадли конвенциясининг (Нью-Йорк, 1992 йил май) аъзоси ҳисобланади, ушбу
Конвенция доирасида Киото протоколи 1998 йилда имзоланган ва 1999 йилда
ратификация қилинган, Париж битими эса 2017 йилда имзоланган ва 2018
йилда ратификация қилинган.
Орол денгизининг қуриши муаммоси Ўзбекистон, минтақа ва халқаро
миқёсдаги экологик муаммо ҳисобланади. Орол денгизи сувининг қуриши
натижасида экологик муҳит ва табиий мувозанатнинг бузилиб, иқлим салбий
томонга ўзгариб бормоқда. Ушбу ҳудудлардан қум, туз ва чангларнинг ҳавога
кўтарилиши ва атроф-муҳитга ёғилиши натижасида Оролбўйи минтақаси
ҳудудида яшовчи аҳолига, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига жиддий зарар
етмоқда. Қишлоқ хўжалиги
экинлари, боғ ва токзорлар экилган ерларда
иккиламчи шўрланишлар кучайиб, ҳосилдорликка салбий таъсир қилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: