Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович
Download 3.9 Mb. Pdf ko'rish
|
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
Экологик сиёсат усуллари
Усуллар Мазмуни Ҳуқуқий Жамият ва табиат ўртасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш Маъмурий Экологик қонунчилик ижросини таъминлаш, стандартлаштириш, атроф-муҳит мониторинги, лицензиялаш, сертификатлаш, экологияга таъсирни баҳолаш, мақсадли экологик дастурлар, экологик аудит Иқтисодий Атроф-муҳитни бошқариш, тўловлар, жарималар, солиққа тортиш ва молиявий имтиёзлар Сиёсий Атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган сиёсий ва бошқа ташкилотлар фаолияти Техник ва технологик Атроф муҳитни муҳофаза қилишда техник ва технологик воситалар ва ечимлардан фойдаланиш Таълим ва тарбия Аҳолининг табиатга муносабати ва атроф-муҳит муҳофазасига нисбатан масъулиятини шакллантиришга кўмаклашиш Экологик сиёсатни амалга оширишда юқорида қайд этиб ўтилган усулларнинг оптимал мутаносиблигига эришиш муҳимдир. Баъзи усулларнинг устуворлиги атроф-муҳит ва жамият учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Экологик сиёсатнинг субъектлари. Давлат экологик сиёсатни амалга оширишда муҳим роль ўйнайди. Давлат экологик қонунчилик ижросини назорат қилиш, экологик фаолиятни амалга ошириш қоидаларини белгилаш, экологик сиёсат субъектлари фаолиятини мувофиқлаштириш каби муҳим вазифаларни бажаради. Хўжалик юритувчи субъектлар атроф-муҳитни муҳофаза қилишда фаол иштирок этишлари зарур. Амалдаги қонунчилик корхоналарга ишлаб чиқариш жараёнининг атроф-муҳитга таъсирини ҳисобга олиш, таҳлил қилиш ва юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатларни бартараф этиш мажбуриятини юклайди. Илмий-тадқиқот ташкилотлари экологик сиёсатни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади. Зеро, экология соҳасида илмий-тадқиқот ишларини мунтазам олиб бориш зарурияти мавжуд. Илмий-тадқиқот натижаларининг барқарор ривожланишини таъминлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишда муҳим восита бўлиб қолмоқда. 152 Самарали экологик сиёсат юритишда жамоат ташкилотларининг ўрни катта. Улар экологик сиёсат соҳасида муҳим қарорларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш, экологик қонунчиликнинг бажарилишини мониторинг қилиш, экологик таълим ва аҳоли ўртасида ташвиқот ишларини олиб боришда муҳим рол ўйнашади. XXI аср бошларида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик муаммоларга қарши кураш масалалари айрим сиёсий партияларнинг мавфкуравий дастурига айланиб улгурди. Дунёда экология йўналишидаги қарийб юзга яқин сиёсий партиялар фаолият юритади. Одатда “яшиллар” номи билан юритиладиган ушбу партиялар, парламент орқали экология соҳасидаги давлат сиёсати ғояларини илгари суради. Ўзбекистонда 2019 йил 24 январда Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Экологик партияси давлат рўйхатидан ўтказилди. Янги партиянинг мақсади барқарор ривожланишга, экологик хавфсизликка эришиш, ҳозирги ва келажак авлод учун табиий ресурсларни сақлаш ва қулай атроф муҳитни яратишга йўналтирилган давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни таъминлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурсларни сақлаш давлат, жамият ва мамлакат ҳар бир фуқаросининг вазифаси бўлишига эришишга кўмаклашишга қаратилган 204 . Download 3.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling