7.1.1-расм. Жаҳонда иссиқхона газларини атмосферага чиқариш
кўрсаткичлари
197
Глобал иқлим ўзгаришлари XXI асрда мамлакатлар ўртасида кўзга
ташланаётган иқтисодий тенгсизликни яққол юзага чиқармоқда. Глобал
иссиқхона газларининг 26%и АҚШга, 22%и Европага тўғри келгани ҳолда,
ушбу газларнинг бор-йўғи 3,8%и Африка қитъаси ҳиссасига тўғри келади.
Иссиқхона газларининг 80%и ривожланган мамлакатларга тегишли бўлиб,
ушбу мамлакатлар 2030 йилга қадар ушбу кўрсаткични 20-40%гача
қисқартириш мажбуриятини олишган
198
.
Глобал иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда БМТ
етакчи мавқега эга. БМТ томонидан 1972 йил Стокгольмда ўтказилган атроф-
муҳит масалалари бўйича Конференцияда қабул қлинган Декларация атроф-
муҳит билан боғлиқ муаммоларга эътибор қаратилган дастлабки халқаро
ҳужжат ҳисобланади. Мазкур ҳужжатда атроф-муҳитга таъсир кўрсатадиган
иқтисодий
фаолият
тартибга
солиниши
кераклиги
таъкидланган.
Декларацияда келажакда халқаро в миллий сиёсатларни ишлаб чиқишда асос
бўлувчи 26 тамойил белгиланган. Ушбу тамойилларга кўра ҳар қандай
иқтисодий фаолиятни тартибга солишда ҳозирги ва келгуси авлодлар
манфаатлари ҳисобга олиниши зарур. Ҳар бир инсонда эркин, тенг ва муносиб
турмуш шароитига эга бўлиш ҳуқуқи мавжуд.
Қазиб олинадиган ресурсларни истеъмол қилишни тартибга солиш
билан биргаликда, инсон экологик тизимни зарарлантирадиган даражада
токсик моддаларни атроф-муҳитга чиқарилишининг олдини олиши зарур.
Иқтисодий фаолиятнинг оқибатларини тартибга солишга қартилган барча
қарорлар халқаро миқёсда қабул қилиниши ва ривожланаётган мамлакатлар
учун ривожланиш имкониятларини оширишга қаратилган бўлиши лозим.
Ривожланётган мамлакатларга атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари
197
The Emissions Gap Report 2018. http://www.unenvironment.org/emissionsgap.
198
Finance & Development, december 2019, Vol. 56, No. 4.
https://www.imf.org/external/pubs/ft/fandd/2019/12/climate-change-and-the-age-of-adaptation-georgieva.htm
Do'stlaringiz bilan baham: |