Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович


Экологик сиёсатнинг моҳияти, турлари ва вазифалари


Download 3.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/201
Sana01.11.2023
Hajmi3.9 Mb.
#1736713
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   201
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

 
7.2. Экологик сиёсатнинг моҳияти, турлари ва вазифалари 
Экологик муаммоларнинг чуқурлашуви халқаро ва миллий даражада 
табиий ва экологик мувозанатни таъминлашга қаратилган мақсадли сиёсат 
олиб бориш зарурлигини тақозо этмоқда. XXI аср бошларида бир 
мамлакатдаги экологик муаммо дунё муаммосига айланиб бормоқда, чунки 
экологик инқироз бир жойда тўхтаб турмайди ва дунё бўйлаб кенг тарқалади.
Экологик сиёсат – экологик вазиятни бошқариш ва мамлакатдаги табиий 
ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлашга қаратилган ижтимоий-
иқтисодий ва институционал чора-тадбирлар тизимидир. Бунда экологик 
стратегия атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан 
фойдаланиш соҳасида амалга оширилиши зарур мақсад ва вазифалар 
йиғиндиси сифатида белгиланади.
Экологик сиёсат миқёсига кўра глобал, давлат, маҳаллий ва корхона 
даражасида амалга оширилиши мумкин. 
Глобал миқёсда амалга ошириладиган экологик сиёсат ижтимоий-
иқтисодий ривожланиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни 
мамлакатлар ўртасида тақсимлашда экологик чекловлар қўйиш билан боғлиқ 
чора-тадбирларни ўз ичига олади. 
Давлат миқёсида олиб бориладиган экологик сиёсат мамлакат 
ҳудудининг экологик ҳолати билан боғлиқ афзалликлар ва камчиликларга 
асосланган ижтимоий-иқтисодий сиёсат чора-тадбирларини қамраб олади. 
Минтақавий даражада амалга ошириладиган экологик сиёсатда давлат 
томонидан мамлакатнинг муайян минтақаларидаги экологик вазиятни 
яхшилашга қаратилган сиёсат тушунилади. 
Маҳаллий даражада амалга ошириладиган экологик сиёсат экологик 
мониторинг ўтказиш, атроф-муҳит муҳофазасига оид қонунчилик ижросини 
назорат қилиш, маҳаллий экологик дастурлар ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш 
билан боғлиқ чора-тадбирларни ўз ичига олади. 
Ижтимоий қадриятлар тизимида экология устувор йўналишга 
айланганидан кейин корхоналар узоқ муддатли ривожланиш режаларида 
атроф-муҳит муҳофазасига алоҳида эътибор қаратишларига тўғри келади. Бу 
вазиятда атроф-муҳитни ифлосланишга олиб келадиган айрим хўжалик 
юритувчи субъектлар, жумладан, саноат корхоналари даражасида экологик 
сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш муаммоларига катта эътибор 
қаратилиши зарур. 


151 
Экологик сиёсат муайян усуллар ёрдамида амалга оширилади. Ушбу 
усуллар соҳанинг ҳуқуқий-институционал асосларини шакллантиришдан 
тортиб иқтисодий тартибга солиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишда 
технологик ечимларни қўллаш ва аҳолининг табиатга муносабатини 
яхшилашни тарғиб этишгача бўлган усулларни қамраб олади (7.2.1-жадвал).
7.2.1-жадвал 

Download 3.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling