Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович
Download 3.9 Mb. Pdf ko'rish
|
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
19
33 49 53 57 21 18 36 40 60 0 10 20 30 40 50 60 70 0 10 20 30 40 50 60 1990 й. 2000 й. 2010 й. 2020 й. 2030 й. Иссиқхона газларини атмосферага чиқаришда чегара кўрсаткичга эришган мамлакатлар сони Ушбу мамлакатларнинг жами иссиқхона газларини чиқаришдаги улуши, % 148 бўйича техник ёрдам билан биргаликда молиявий жиҳатдан ҳам ёрдам кўрсатиш зарур. Бундай чора-тадбирларнинг натижалари нафақат миллий ва халқаро даражаларда муҳим аҳамиятга эга 199 . Стокгольмда Декларацияси асосида 1992 йилда атроф муҳит ва тараққиёт бўйича Рио-де-Жанейро декларацияси ишлаб чиқилди. Мазкур ҳужжатнинг ўзига хос хусусияти шундаки, у тараққиётни барқарор ривожланиш доирасида кўриб чиқади. Декларацияда барча мамлакатлар барқарор ривожланиш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиши, жумладан, ҳар бир мамлакат ўз қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиши кераклиги айтиб ўтилган. Декларациянинг назарий қисмида тасвирланган мамлакат ва минтақаларнинг ўзига хослиги шундаки, бир мамлакатда самарали бўлган чора-тадбирлар бошқа мамлакатда самарасиз бўлиши мумкин 200 . БМТ томонидан 1992 йил 9 майда Нью-Йорк шаҳрида Стокгольм Декларацияси тамойилларига асосланган ҳолда Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси қабул қилинди. Конвенциянинг мақсади атмосферада иссиқхона газларининг иқлимга салбий таъсир кўрсатадиган даражада ошиб кетмаслигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўлди 201 . Ушбу мақсадга 1997 йилда БМТ Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенциясининг Киото протоколи қабул қилинганидан сўнггина эришилди. Киото протоколига биноан, уни имзоловчи мамлакатлар шундай сиёсат ва технологияларни ишлаб чиқишлари керакки, натижада иссиқхона газларининг чиқарилиши базис йилга нисбатан тасдиқланган квоталар бўйича камайиши лозим. Атмосферанинг ифлосланиши бўйича кўрсаткичлар учун базис давр сифатида 1995 йил олинган 202 . 2015 йилда эса БМТ Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенциясининг Париж битими қабул қилинди. Битимнинг мақсади 2020 йилдан бошлаб атмосферага чиқарилаётган иссиқхона газларини миқдорини қисқартириш бўйича чора-табирларни тартибга солиш, конвенция ижроси амалиётини такомиллаштириш ҳисобланади. Битим барқарор ривожланиш ва қашшоқликни бартараф этиш шароитида иқлим ўзгариши хавфига глобал даражада жавоб чораларини кучайтиришга йўналтирилган бўлиб, қуйидаги муҳим ваифаларни ҳал этишга хизмат қилиши зарур: - глобал ҳароратнинг ўртача ошишини 2°Сдан паст даражада сақлаб туриш, иқлим ўзгариши билан боғлиқ рисклар ва оқибатларни камайтириш имконини берувчи ўртача ҳарорат ўзгаришини 1,5°С даражагача чекловчи чора-тадбирларни кучайтириш; - иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларига мослашувчанлик қобилиятини ошириш ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни хавф остига қўймайдиган усуллар билан иссиқхона газларини чиқаришни камайтириш шароитида иқтисодий ривожланишни рағбатлантириш; 199 https://www.un.org/ru/documents/decl_conv/declarations/declarathenv.shtml 200 https://legal.un.org/avl/ha/dunche/dunche.html 201 https://www.un.org/ru/documents/decl_conv/conventions/climate_framework_conv.shtml 202 https://www.un.org/ru/documents/decl_conv/conventions/kyoto.shtml 149 - иссиқхона газларини кам чиқарадиган ва иқлим ўзгаришларига чидамли бўлган ривожланиш йўналишларига молиявий ресурсларни жалб қилиш. Париж битими қазиб чиқариладиган табиий ресурсларни олиш, қайта ишлаш ва улардан фойдаланишдаги анъанавий технологиялардан “яшил” технологияларга босқичма-босқич ўтиш асосида иқтисодий ўсишнинг янги, кам углеродли моделини шакллантиради. Ушбу битимга кўра мамлакатлар иссиқхона газларини чиқариш масаласида ривожланаётган мамлакатларга молиявий ёрдам бериш бўйича алоҳида халқаро мажбурият қабул қилмайдилар. Аксинча ҳар бир мамлакат иқлим ўзгариши муаммоси бўйича тегишли миллий қарорлар қабул қилиши ва уларни мунтазам равишда қайта кўриб чиқиши лозим. 2020 йилга бориб давлатлар иссиқхона газларини чиқаришни камайтириш борасидаги миллий стратегияларини қайта кўриб чиқишлари зарур. Иштирокчи мамлакатларнинг мажбуриятларини 2022 йилдан бошлаб ҳар беш йилда янгилаб бориш режалаштирилмоқда. 2019 йил ҳолатига кўра Париж келишувини 186 мамлакат ратификация қилган, фақат икки мамлакат АҚШ ва Туркия моливий сабабларга кўра ушбу келишувга қарши чиқишмоқда. Экологик муаммоларни ҳал этиш масаласи БМТ “Барқарор ривожланиш мақсадлари 2030” режаларида ҳам ўз аксини топган. Жумладан, 2030 йилга қадар атмосферага иссиқхона газларини чиқариш ҳажмини 2010 йил даражасига нисбатан 45%га, 2050 йилга қадар эса 0%га қадар қисқартириш мўлжалланган. Бундан ташқари БМТ шафелигида “2015-2030 йилларда офатлар хавфини камайтириш бўйича Сендай ҳадли дастури” қабул қилинган бўлиб, унда янги офатларга йўл қўймаслик ва мавжуд офатлар хавфини камайтириш вазифалари белгилаб олинган. 2017-2018 йилларда 70 та мамлакатдан олинган 67 та маърузада белгиланган вазифалар Сендай ҳадли дастури билан бевосита боғлиқ ҳолда белгиланган 203 . 2019 йил 12 апрелда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “2015-2030 йилларда офатлар хавфини камайтириш бўйича Сендай ҳадли дастури»ни Ўзбекистон Республикасида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 299-сонли Қарори қабул қилинди. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, экологик муаммоларни глобал даражада ҳал этишда қуйидаги чора-тадбирлар муҳим аҳамият касб этади: - планетар миқёсда фикрлашнинг янги моделини шакллантириш – инсонни гуманизм тамойиллари асосида тарбиялаш ва уларни инсон фаолияти қандай глобал экологик муаммоларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш; - глобал экологик муаммолар сабабини ўрганиш; - экологик муаммоларни мониторингини олиб бориш ва прогнозлаштириш тизимини яратиш. Фақат шу йўл билан ҳар бир мамлакат 203 https://unstats.un.org/sdgs/report/2019/The-Sustainable-Development-Goals-Report-2019_Russian.pdf 150 тўғрисида объектив маълумотлар олиш, уларни таҳлил этиш ва муаммоларнинг янада кенг тарқалишининг олдини олиш мумкин; - глобал экологик муаммоларни ҳал этишда барча мамлакатларнинг интилишларини мувофиқлаштириш ва кучларни бир жойга жамлаш. Ресурсларнинг ягона фондини яратиш, мунтазам равишда ахборот ва билимлар билан алмашиниш. Download 3.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling