Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович
Тикланадиган энергетика соҳасида олинган патентлар сонининг
Download 3.9 Mb. Pdf ko'rish
|
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8.2. “Яшил иқтисодиёт”га ўтишнинг АҚШ тажрибаси
Тикланадиган энергетика соҳасида олинган патентлар сонининг
географик таркиби, 2010-2019 йй 218 . Мамлакат Жами Қуёш Ёқилғи (биогаз, биомасса ва б.) Шамол Геотермал Япония 9394 5360 3292 702 40 АҚШ 6300 3876 1391 927 106 Германия 3684 1534 813 1309 28 Корея Республикаси 2695 1803 506 360 26 Хитой 2659 1892 189 555 23 Дания 1495 52 81 1358 4 Франция 1226 660 348 184 34 Буюк Британия 709 208 271 218 12 Испания 678 341 29 300 8 Италия 509 316 57 123 13 Жаҳон амалиёти кўрсатишича, COVID-19 пандемияси инқирози шароитида “яшил энергия”нархлари нефть ва газ нархларига нисбатан барқарор эканлигини исботлади. Пандемия шароитида айнан “яшил иқтисодиёт” тамойиллари дунёнинг аксарият тараққий этган мамлакатларида инқироздан чиқиб кетиш омиллари сифатида баҳоланмоқда. 8.2. “Яшил иқтисодиёт”га ўтишнинг АҚШ тажрибаси АҚШда “яшил иқтисодиёт”га ўтиш борасида бирон-бир махсус дастур мавжуд эмас. Мамлакатда “яшил иқтисодиёт” соҳасининг ривожланишини ўрганишда дуч келиш мумкин бўлган илк муаммо ушбу соҳага оид маълумотларни олишда мураккабликларнинг мавжудлиги ҳисобланади. Чунки, АҚШ Конгресси томонидан 2013 йилда бюджет харажатларини қисқартириш чоралари доирасида “яшил” товарлар ва хизматлар соҳасида маълумотларни йиғиш дастурларини молиялаштиришни бекор қилинганлиги билан боғлиқ. Шу вақтдан бошлаб тадқиқотчилар “яшил иқтисодиёт” соҳасига оид эски маълумотлар асосида соҳанинг ривожланиш тенденцияларини прогнозлаштириш ёки “яшил” саноат кўрсаткичларини баҳолашнинг янги усулларини ишлаб чиқишга ҳаракат қилишмоқда. Бошқа гуруҳ тадқиқотчилар эса АҚШ Энергетика вазирлиги ёки айрим штатлар томонидан тақдим этиладиган соф энергетика соҳасида яратилаётган иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларга асосланишмоқда. Ушбу маълумотлар АҚШдаги “яшил иқтисодиёт” ҳолати тўғрисида тўлиқ тасаввур уйғота олмайди. Лондон университет коллежи (University College London, UCL) тадқиқотчилари фикрича, агар АҚШ иқтисодий ўсиш суръатларини 217 https://imperialcollegelondon.app.box.com/s/f1r832z4apqypw0fakk1k4ya5w30961g 218 https://www.wipo.int/wipo_magazine/ru/2020/01/article_0008.html 170 оширмоқчи бўлса, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгаришларига қарши курашиш харажатларини икки баравар кўпайтириши зарур. Бу харажатлар янги иш ўринлари ва даромадларни оширишга кўмаклашади. Муаллифлар юзлаб реал бизнес вакилларининг статистик кўрсаткичларига асосланган ҳолда АҚШда 9,5 млн. киши ёки иқтисодий фаол аҳолининг 4,0%и “яшил иқтисодиёт” тармоқларида банд эканлиги, ҳар йили 1,3 трлн. доллар ёки мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 7,0%и миқдорида даромадга эга бўлишмоқда, деган хулосага келганлар 219 . АҚШда “яшил иқтисодиёт”га ўтиш соҳасида улкан режалар амалга оширилиши белгиланган. Жумладан, 2035 йилга қадар мамлакатда ишлаб чиқарилаётган электрэнергиянинг 80%и “соф” энергия манбалари ҳисобидан шаклланиши зарур. “Соф” энергия манбалари дейилганда ядро материаллар, “соф” кўмир ва табиий газ, шамол ва қуёшдан фойдаланиш назарда тутилади. АҚШда энергия турлари уч гуруҳга ажратилади: анъанавий, тикланадиган ва яшил. Анъанавий ёқилғи турларига кўмир, атом, нефть, табиий газ, тикланадиган энергия манбаларига йирик гидростанциялар ва қаттиқ маиший чиқиндилар, яшил энергия манбаларига эса шамол, қуёш, биомасса, геотермал, биогаз ҳамда кичик гидростанциялар киради. АҚШда “яшил энергетика” барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, соҳада технологик етакчиликни белгилаш омили сифтида қаралади. АҚШда “яшил энергетика”ни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш сиёсати 1970- йиллардаги нефть инқирози давридаёқ бошланган. Мамлакатда энергия манбаларини диверсификациялашни рағбатлантириш масаласи илк бор 1975 қабул қилинган “Энергетика сиёсати ва энергия таъминоти тўғрисида”ги қонунда (United States. Energy Policy and Conservation Act, 1975) ўз ифодасини топди. Қонунга мувофиқ 1978 йилдан давлат ташкилотларига муқобил энергияни харид қилишлари мажбурияти юкланди. Муқобил энергия манбаларини ўзлаштиришга сарфланаётган инвестициялар учун 10% солиқ имтиёзи жорий этилди. Ушбу имтиёз 1984 йилгача амал қилиш зарур эди, аммо бу муддат бир неча марта узайтирилган. АҚШда муқобил энергетика соҳасини ривожлантиришдаги кейинги қадам тикланадиган ёқилғи манбаларини ўзлаштиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар КВт-соат учун 1,5 цент миқдорида солиқ имтиёзини бериш дастури ҳисобланади. 1992 йилда қабул қилинган “Энергетика сиёсати тўғрисида”ги қонун (United States, Energy Policy Act) устун даражада муқобил энергетика технологияларини тижоратлаштиришга ва бозорларга кириб боришдаги тўсиқларни қисқартиришга йўналтирилган эди. Мазкур қонун муддати бир неча бор узайтирилиб, 2012 йилда муқобил энергетика соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича солиқ имтиёзлари кўпайгандан кейин ўз кучини йўқотди. 2005 йилда эса ҳукумат томонидан муқобил энергияни истеъмол қилиш минимуми 219 https://energypost.eu/7-87tn-the-global-green-economy-by-region-revenue-jobs-productivity/ 171 тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Ҳозирги вақтда АҚШ федерал ҳукумати электрэнергиянинг 7,5%ини шамол энергиясидан олади 220 . Глобал молиявий инқироз даврида қабул қилинган инқирозга қарши чоралар дастури АҚШда “яшил энергетика”нинг жадал ривожланишига жиддий туртки бўлди. Жумладан, 2009 йилда “Америка таъмирлаш ва қайта инвестициялаш тўғрисида”ги қонунининг (American Reinvestment and Recovery Act) қабул қилиниши мамлакатда муқобил энергетикани ривожлантириш борасида йирик ташаббуслардан бири ҳисобланади. Ушбу қонунга мувофиқ муқобил энергия манбаларини ривожлантириш учун 1,6 млрд. доллар миқдорида маблағ ажратилди. Бундан ташқари муқобил энергия ишлаб чиқараётган компанияларга кредитлар ажратишда имтиёзлар тақдим этилди. 2008-2015 йилларда мамлакатда қуёш энергиясидан фойдаланиб электрэнергия ишлаб чиқариш ҳажми 30 мартага ошди. Бу даврда CO 2 эмиссияси миқдори 8,6 мегатоннагча қисқарди ва дастурни амалга оширишнинг илк йилларида 26,6 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. 2013 йилда АҚШда иқлимни сақлаб қолиш бўйича ҳаракатлар режаси (US Climate Action Plan) ишлаб чиқилди. Ушбу режага мувофиқ 2020 йилга қадар муқобил энергетикани ривожлантириш ва СО 2 миқдорини қисқартириш мақсадлари белгилаб олинди. Д.Трамп президентлиги даврида АҚШда “Барқарор ривожланиш мақсадлари – 2030” ва Париж келишуви талабларини қабул қилмаслик тенденцияси кучайиб бормоқда. АҚШда ҳозирга қадар Барқарор ривожланишнинг миллий стратегияси ишлаб чиқилмаган. Мамлакатда 2015 йилда “Барқарор ривожланиш соҳаси маълумотлари бўйича глобал ҳамкорлик” тармоқ ташкилоти (Global Partnership for Sustainable Development Data) ташкил этилган бўлиб, 150 дан ортиқ бизнес вакиллари, ҳукумат органлари, жамоатчилик ташкилотлари ва тадқиқотчилар АҚШда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича маълумотлар тўплаш билан шуғулланишади. АҚШ иссиқхона газлари эмиссияси миқдори бўйича дунёда Хитойдан кейинги ўринни эгаллайди, нефть, табиий газнинг йирик истеъмолчиси ва импортёри ҳисобланади. АҚШ ЕИдан фарқли равишда паст углеродли иқтисодиётга ўтишда сезиларли ютуқларга эришмади. АҚШ ҳукумати Копенгаген, Канкун келишувлари доирасида 2005-2020 йиларда атмосферага чиқарилаётган иссиқхона газлари миқдорини 17%гача, 2050 йилга қадар эса 83%га қадар қисқартириш тўғрисида баёнот беришига қарамасдан бу борада бирон-бир аниқ стратегик режа ёки федерал даражада соҳани тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар қабул қилинмаган. 1990-2019 йилларда жаҳон бўйича атмосферага чиқарилаётган жами СО 2 миқдори таркибида АҚШнинг улуши 23,3%дан 14,5%га қадар қисқарганига қарамасдан ушбу газларнинг абсолют миқдори деярли ўзгармасдан қолмоқда. Шу билан бир вақтда АҚШда муқобил энергия манбаларини ўзлаштириш жадал суръатларда ривожланмоқда. Жумладан, мамлакатда 1990-2019 йилларда ишлаб 220 Steffen J., Chan G., Frankenberger R., Gabel M. What Drives States to Support Renewable Energy? // The Energy Journal. 2012. Vol. 33. No. 2. P. 1–12. 172 чиқарилган тикланадиган энергия миқдори 60,6 ТВт-соатдан 489,8 ТВт- соатгача ёки 8,1 мартага ошган (8.2.1-расм). Download 3.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling