167
мақсадли, яъни 1990 йил кўрсаткичига тенглаштириш ҳисобланади. BP
маълумотлари 1990-2019 йилларда атмосферага чиқарилаётган СО
2
миқдори
жаҳон бўйича 1,6 мартага ошгани ҳолда, ИҲТТга
аъзо мамлакатларда
103,3%га, ИҲТТга аъзо бўлмаган мамлакатларда эса 2,3 мартага ўсганлигини
кўрсатмоқда. Саноат жиҳатдан тараққий
этган мамлакатларда СО
2
миқдори
11,7 млрд. тоннадан 12,4 млрд. тоннага қадар ошган бўлса-да,
уларнинг
жаҳондаги улуши 54,6%дан 35,2 %га қадар қисқарган (8.1.1-расм). Бу ҳолатни
ривожланаётган мамлакатлар гуруҳининг айрим мамлакатлари (Хитой,
Ҳиндистон)да саноатлашиш жараёнларининг
жадал суръатларда амалга
оширилаётганлиги ҳамда баъзи ривожланган мамлакатлар (АҚШ, Япония)да
“яшил иқтисодиёт” тамойилларини ҳаётга тадбиқ этишда мақсадли
дастурларнинг мавжуд эмаслиги билан изоҳлаш мумкин.
Саноат жиҳатдан тараққий этган мамлакатлар томонидан иссиқхона
газлари эмиссиянинг қисқариши асосан ЕИ ҳисобидан
амалга ошганини
кузатиш мумкин. АҚШ ва Япония улуши бу даврда сезиларли ошмаган бўлса-
да 1990 йил кўрсаткичига нисбатан қисқармаган. Биринчилардан бўлиб, “яшил
иқтисодиёт”га ўтиш миллий дастурини қабул қилган
Корея Республикасида
эса СО
2
эмиссияси салкам уч бараварга ошган (8.1.2-ждвал).
8.1.2-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: