Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович
ИҲТТ мамлакатларида “яшил иқтисодиёт”га ўтиш дастурлари
Download 3.9 Mb. Pdf ko'rish
|
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИҲТТ мамлакатларида “яшил иқтисодиёт”га ўтиш ва “яшил ўсиш”ни таъминлаш бўйича қабул қилинган стратегиялар 212 Мамлакат
- Мақсади ва устувор йўналишлари
8.1. ИҲТТ мамлакатларида “яшил иқтисодиёт”га ўтиш дастурлари: умумий ва фарқли жиҳатлар Жаҳон иқтисодиётининг модернизациялашуви янги технологик укладга ўтиши глобаллашув жараёнининг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади. Ривожланган мамлакатлар учун янги технологик уклад иқтисодиётнинг самарадорлиги, рақобатбардошлигини ошириш билан бир вақтда аҳолининг турмуш сифати ва яшаш муҳитини яхшилашга хизмат қилиши зарурлиги муҳим жиҳат саналади. ИҲТТ 2009 йилда баён этилган мақсадга эришиш йўли сифатида 2030 ва 2050 йилларга мўлжалланган узоқ муддатли “яшил ўсиш” 211 стратегиясини қабул қилди. 8.1.1-жадвал ИҲТТ мамлакатларида “яшил иқтисодиёт”га ўтиш ва “яшил ўсиш”ни таъминлаш бўйича қабул қилинган стратегиялар 212 Мамлакат Мақсади ва устувор йўналишлари Европа Иттифоқи “Европа 2020” дастури (2015 й.), “Европа яшил битим” дастури (2019 й.) Паст углеродли иқтисодиётга ўтишни таъминлаш, ресурслар истеъмолини қисқартириш билан бир вақтда иқтисодий ўсиш, рақобатбардошликни ошириш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва ресурслардан фойдаланишнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини чеклаш. Буюк Британия Саноатни ривожлантириш (Industrial Strategy - 2017 й.), Соф ўсиш стратегияси (Clean Growth Strategy - 2017 й.). Иқтисодиётнинг барча секторларида иссиқхона газлари миқдорини пасайтириш. Паст углеродли инновациялар”ни қўллаб-қувватлаш. Франция “Яшил ўсишга энергетик ўтиш тўғрисида”ги (2015 й.) ва “Био хилма-хиллик, табиат ва ландшафтни тиклаш тўғрисида”ги қонунлар (2016 й.); “Паст углеродли” ва “2015-2020 йилларда барқарор ривожланишга экологик ўтиш” миллий стратегиялари (2015 й.). Нефтга асосланган энергетика моделидан кейинги ривожланишга асос солиш. Энергия таъминоти, нархлар ўзгариши, ресурсларнинг тугаб бориши ва атроф-муҳит муҳофазаси билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш. Япония “Энергетика стратегияси”. Иссиқхона газлари миқдорини 2030 йилгача 26%, 2050 йилгача 80%га қисқартириш, тикланадиган энергия манбалари улушини 22-24%га ошириш. Корея Республика си “Яшил ўсиш миллий стратегияси ва беш йиллик режа” (2009-2013 йй.); Кореяда 2040 йилгача водород иқтисодиётини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”. Барқарор ўсишни таъминлашга кўмаклашиш, атроф-муҳит учун қулай муҳит яратиш; аҳоли турмуш сифатини ошириш; халқаро даражада иқлим ўзгаришларига қарши курашишга ҳисса қўшиш. 211 ИҲҲТ таърифига кўра “яшил ўсиш” иқтисодиётни “яшил иқтисодиёт”га трансформациялашнинг комплекс стратегияси ҳисобланади. 212 Оценка окружающей среды Европы. Европейское агентство по окружающей среде, 2011. Обобщающий доклад. Копенгаген. [Электронный ресурс]. URL: http://www. eea. europa. eu. 166 ИҲТТнинг “яшил ўсиш” кўрсаткичлари қуйидаги стратегик йўналишлар бўйича гуруҳлаштирилган: - ресурсларни тежовчи, паст углеродли иқтисодиётга ўтиш; - табиий капитални асраб қолиш; - аҳолининг турмуш сифатини яхшилаш; - “яшил ўсиш” таклиф этаётган иқтисодий имкониятларни рағбатлантириш борасида сиёсат олиб бориш. Қайд этиб ўтилган стратегик йўналишлар ИҲТТ мамлакатларида “яшил иқтисодиёт”га ўтиш дастурларининг мақсади ва умумий жиҳатларини белгилаб беради. Ушбу мамлакатларда “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантиришнинг амалий йўналишлари қишлоқ хўжалигидан бизнесни қўллаб қувватлашгача ва инновациялардан “яшил” бандликка қадар ўзгариб туради. Глобал молиявий инқироздан сезиларли зарар кўрган Греция, Ирландия ва Испания каби мамлакатлар “яшил иқтисодиёт” асосида иқтисодий ўсиш ва “яшил бандлик”ни таъминлашга ҳаракат қилишмоқда. Иқтисодиётнинг бирламчи секторига кўпроқ боғлиқ мамлакатларда (Франция, Норвегия, Финляндия) табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва ёқилғи ресурсларига эга бўлмаган мамлакатларда эса (Австрия) энергетика ва энергияни тежаш масалаларига жиддий эътибор қаратилмоқда. Германия, Норвегия, Дания ва Корея Республикасида “яшил иқтисодиёт” модели иқтисодий ривожланишда етакчи мавқега эга. Аммо аксарият мамлакатларда ҳукумат “катта бизнес” босими остида “яшил иқтисодиёт” моделининг чекланган дастакларидан фойдаланишга мажбур бўлмоқда. Ушбу мамлакатларда “яшил иқтисодиёт” моделига ўтиш жараёнининг секинлашишини иқтисодий ўсиш суръатларининг пасайиб кетиши билан изоҳланади. Download 3.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling