Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович
ЕИда “яшил ўсиш”ни таъминлаш стратегиясининг устувор
Download 3.9 Mb. Pdf ko'rish
|
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
8.3. ЕИда “яшил ўсиш”ни таъминлаш стратегиясининг устувор
йўналишлари “Яшил иқтисодиёт”га ўтиш масалалари ЕИнинг аксарият стратегик ривожланиш ҳужжатларида ўз ифодасини топган. Таҳлиллар кўрсатишича, “яшил иқтисодиёт” ЕИда барқарор ривожланишни таъминлашда асосий тушунча ёки устувор йўналиш сифатида қўлланилмайди. Шунга қарамасдан “яшил иқтисодиёт” барқарор ривожланишни таъминлашнинг устувор йўналишларини интеграциялаш усулларидан бири сифатида қаралади. Бандлик ва ривожланиш, иқлим ўзгаришларига қарши курашиш чоралари шулар жумласидандир. Жумладан, ЕИда “энергетика иттифоқи ва иқлим” 226 https://www.bls.gov/careeroutlook/2019/article/careers-protecting-the-planet.htm?view_full 227 https://www.bls.gov/careeroutlook/2018/data-on-display/green-growth.htm 94110 87620 79370 71130 63950 61310 50560 46170 39490 37180 27460 38640 9310 53070 6290 80480 15010 22200 17310 32600 11300 30220 7510 А тм осф ера в а к осмос соҳа си олим лари И нже нер -э колог лар Ги дролог лар Эк ологи я бўй ич а оли м лар ва му тахасс ислар Т упроқшу нослар Э колог олим лар И нже нер -э колог техни к ходим лар А троф -му ҳит му ҳоф азаси бўйич а му тахасс ислар Қ уёш станц ия лари му тахасс иси Ўрм он в а табиатн и қўриқла ш бўйич а … Ўрм он хўжа лиги ва табиатн и қўриқла ш … Ўрт ача иш ҳақ и Иш ҳақи, долл. Бандлар сони, киши 175 йўналишида Европани хавфсиз, экологик соф ва ҳамма учун фойдаланиш имкони мавжуд энергия билан таъминлаш вазифаси қўйилади. Унинг асосида “иқлим ўзгаришларига қарши кураш шароитида энергиядан оқилона фойдаланиш бир вақтнинг ўзида ривожланиш, янги иш жойларини яратиш ва Европа келажаги учун инвестицияларни рағбатлантириш” омили эканлиги тўғрисидаги ғоя ётади. “Иш ўринлари, иқтисодий ўсиш ва инвестициялар”, деб номланган устувор йўналиш доирасида эса ёпиқ циклли иқтисодиёт “европа корхоналари ва истеъмолчиларига ресурслардан нисбатан оқилона фойдаланиладиган иқтисодиётга ўтишга ёрдам” сифатида талқин этилади 228 . Ёпиқ циклли иқтисодиёт хом-ашё, маҳсулотлар ва чиқиндилардан максимал фойда олиш учун қайта ишлаш, такрор фойдаланишни кенгайтириш йўли билан маҳсулотларнинг ҳаётийлик циклини қисқартиришни кўзда тутадиган иқтисодиётдир. ЕИда “яшил иқтисодиёт”га ўтиш жараёни уч даражали бошқарув тузилмасига эга: умумевропа, миллий ва минтақавий. Умумевропа даражасида “яшил иқтисодиёт” сиёсати соҳасидаги фарқлар йўқотилади, “яшил технологиялар”ни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш амалга оширилади. Миллий даражада устуворлик фундаментал тадқиқотлар ва кадрлар тайёрлашга қаратилади. Минтақа даражасида эса экоинновацияларни оммалаштириш сиёсати амалиётга тадбиқ этилади. ЕИда “яшил иқтисодиёт”га ўтиш жараёнини таҳлил этишда қуйидаги дастурлар муҳим аҳамиятга эга: - “Европа 2020” ривожланиш стратегияси 229 ; - “Европа яшил битими” дастури 230 . “Европа 2020” стратегиясини “яшил ўсиш”ни таъминлашга қаратилган илк давлат дастури, деб ҳисоблаш мумкин. Дастур ресурслардан минимал даражада фойдаланишга асосланган иқтисодий ривожланишга ўтишни белгилаб беради. Ушбу стратегияснинг мақсади ЕИда барқарор ривожланиш ва инклюзив ўсиш (Inclusive growth) учун шарт-шароитлар яратишдан иборат. “Инклюзив ўсиш”, деганда ЕИнинг ҳар бир аъзоси ва ҳар бир фуқаросининг “иқтисодий аҳволи, ёши, жинси, жисмоний ҳолати ёки диний эътиқодидан қатъий назар” барқарор ривожланишда қатнашиши зарурлиги тушунилади. Жаҳон банки таърифига кўра “инклюзив ўсиш – бу узоқ муддатли даврда барқарор ривожланишга ҳар бир мамлакат иқтисодиётининг барча секторлари ва меҳнат ресурсларининг катта қисмини жалб этган ҳолда эришишдир” 231 . “Европа – 2020” стратегияси “яшил иқтисодиёт”ни шакллантириш мақсадида барқарор ижтимоий-иқтисодий ўсишни таъминлаш, иқтисодиётда 228 2018 World Green Economy Report Inspiring innovations in business, finance and policy. http://worldgreeneconomy.org/wp-content/uploads/2018/10/report.pdf 229 Europe 2020. A European strategy for smart, sustainable and inclusive growth // European Commission. 2010. 3 March. URL: http://ec.europa.eu/research/era/docs/en/ ec-understanding-era-13.pdf 230 The European Green Deal Brussels. COMMUNICATION FROM THE COMMISSION TO THE EUROPEAN PARLIAMENT, THE EUROPEAN COUNCIL, THE COUNCIL, THE EUROPEAN ECONOMIC AND SOCIAL COMMITTEE AND THE COMMITTEE OF THE REGIONS. 11.12.2019. COM(2019) 640 final. – 24 p. 231 George, Justine. Growth and Development. Inclusive Growth: What went wrong with Development?, MPRA 33182, 2011. 176 таркибий ўзгаришларни, рақобатбардошлик ва меҳнат унумдорлигини амалга оширишга қаратилган. Ушбу стратегияга мувофиқ 2020 йилга қадар ИТТКИ харажатлари миқдорини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3%га етказиш, атмосферага чиқарилаётган газлар миқдорини 1990 йил даражасига нисбатан 80%га қадар қисқартириш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш даражасини жами энергия истеъмолида 20%га қадар ошириш вазифаси қўйилган (8.3.1-жадвал) 8.3.1-жадвал Download 3.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling