Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович


Тикланадиган энергия манбаларини жорий этиш режаси 3020


Download 3.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/201
Sana01.11.2023
Hajmi3.9 Mb.
#1736713
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   201
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Тикланадиган энергия манбаларини жорий этиш режаси 3020 
(“RE3020”). 2017 йилда қабул қилинган дастурга мувофиқ 2030 йилга қадар 
мамлакатда ишлаб чиқариладиган энергиянинг 20%ини тикланадиган энергия 
манбалари ҳисобидан қоплаш режалаштирилган
261
. BP маълумотларига кўра 
Корея 
Республикасида 
тикланадиган 
манбалар 
ҳисобидан 
ишлаб 
чиқарилаётган энергия миқдори 2009-2019 йилларда 2,6 ТВт-соатдан 29,2 
ТВт-соатгача ёки 11 мартага ошган. Мамлакатда электрэнергиянинг 5,0%и 
тикланадиган энергия манбалари ҳисобидан ишлаб чиқарилмоқда. 
Тикланадиган энергия манбаларининг 51%и қуёш ва шамол энергияси 
ҳиссасига тўғри келади (9.5.2-расм). 
Корея Республикасида қайта тикланадиган энергия манбалари 
ҳисобидан ишлаб чиқариладиган электрэнергия улуши 2019 йилда 5%ни 
ташкил этди. Ваҳоланки, ушбу кўрсаткич дунё бўйича ўртача - 10,4%ни, 
Европа Иттифоқида - 23,9%ни, Германияда - 36,6%ни, Буюк Британияда - 
35,0%ни ташкил этади. 
260
https://www.bloomberg.com/news/articles/2019-06-19/korea-pushes-sustainability-bonds-in-effort-to-bolster-
economy 
261
http://gggi.org/site/assets/uploads/2018/10/Presentation-by-Mr.-Kyung-ho-Lee-Director-of-the-New-and-
Renewable-Energy-Policy-Division-MOTIE.pdf 


194 
9.5.2-расм. Корея Республикасида 
бирламчи энергия истеъмоли 
таркибининг ўзгариши, %.
262
9.5.2-расм. Корея Республикасида 
электрэнергия ишлаб чиқариш 
манбалари таркиби, % (2019 й.)
263
 “Водород иқтисодиёти бўйича йўл харитаси”. Корея Республикаси 
ҳукумати 2019 йил январда 2040 йилга мўлжалланган “Водород иқтисодиёти 
бўйича йўл харитаси”ни эълон қилди. Унга мувофиқ водородда ишлайдиган 
6,2 млн. электомобиллар ва камида 1200 та автомобилларга ёқилғи қуйиш 
шаҳобчалари қурилиши режалаштирилган. Бундан ташқари режага мувофиқ 
водород ёқилғисида ишлайдиган автобуслар сонини 2022 йилгача 2000 тага, 
2040 йилга қадар эса 41000 тагча етказиш мақсад қилинган. 
Йўл харитасида электрэнергия ишлаб чиқариш учун 2040 йилга қадар 15 
ГВт водород ёқилғисини етказиб бериш, водород ёқилғисида ишлайдиган 
автомобиллар сонини 6,2 миллионтага, автобусларни 40 000 тага, таксиларни 
80 000 тага, юк ташувчи машиналар сонини 30 000 тага ошириш вазифалари 
белгиланган. 
Кўрсатилган 
муддатда 
электромобилларни 
қувватлаш 
станцияларини 2022 йилда 310 тагача ва 2040 йилга қадар эса 1200 тагача 
кўпайтириш мўлжалланган. Ҳозирда Корея Республикасида 14 та қувватлаш 
станцияси мавжуд. Йўл харитасига мувофиқ водородда ишлайдиган 
автомобиллардан ташқари кемалар, поездлар ва бошқа механизмларни ишлаб 
чиқариш ҳам давлат томонидан қўллаб-қувватланади. Бундан ташқари “Йўл 
харитаси”да 2040 йилга қадар 15 ГВт электрэнергия ишлаб чиқаришга 
эришиш мақсадида водород ёқилғиси элементларини ишлаб чиқаришни 
қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган
264

Корея 
Республикаси 
“яшил” 
ўсиш 
стратегиясини 
янада 
такомиллаштириш ва мавжуд муаммоларни истиқболда ҳал қилиш учун 
қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширишни режалаштирмоқда: 
262
BP Statistical Review of World Energy 2020 маълумотлари асосида тузилган. 
263
Ўша манба. 
264
https://www.rvo.nl/sites/default/files/2019/03/Hydrogen-economy-plan-in-Korea.pdf 
43,5
42,8
12,9
16,2
29,0
27,8
0,2
2,3
2009 й.
2019 й.
Нефть
Газ
Кўмир
Атом
Гидро
Тикланадиган
Нефть; 
1,3
Газ; 25,8
Кўмир; 
40,8
Атом; 
25,0
Гидро; 
0,5
Бошқа; 
1,7
Шамол; 0,5
Қуёш; 2,1
Бошқа; 2,4
Тикланад
иган; 5


195 
- электр энергияси нархини энергетика тизими харажатларини қоплаш 
мақсадида босқичма-босқич ошириб бориш; 
- атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва соғлиқни сақлаш харажатларини 
қоплаш мақсадида электр энергиясини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган 
қазиб чиқариладиган ёқилғиларга солиқларни ошириш; 
- энергетика тизимининг шаффофлиги ва барқарорлигини таъминлаш; 
- дизел ёқилғисидан ундириладиган акциз солиғи миқдорини ошириш; 
жамоат транспорти тизими ва ердан фойдаланишни режалаштиришни 
интеграциялаш; 
- энергетикага оид фундаментал тадқиқотлар ва атроф-муҳит 
соҳасидаги ИТТКИнинг улушини ошириш; 
- инновация ва атроф-муҳит сиёсати ўртасидаги ўзаро боғлиқликни 
мунтазам баҳолаб бориш; 
- углеродни саноат ва энергетика манбаларидан ажратиб олиш ва уни 
атмосферадан узоқ муддат изоляциялаш учун махсус жойларда сақлаш 
миқёсини кенгайтириш ва ривожлантириш. 

Download 3.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling