9.3.2.3-расм. Қозоғистон “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш
концепциясини амалга ошириш босқичлари
291
Биринчи босқичда (2013-2020 йй.) ресурслардан фойдаланишни
оптималлаштириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тизими фаолиятини
такомиллаштириш, шунингдек яшил инфратузилмани яратишга эътибор
қаратилади.
Иккинчи босқичда (2020-2030 йй.) сув ресурсларидан эҳтиёткорлик
билан фойдаланиш, “яшил энергетика” тизимини ривожлантириш ва
амалиётга кенг жорий қилишни рағбатлантириш, юқори энергия
самарадорлигига эга миллий иқтисодиётни шакллантириш вазифалари ҳал
этилади.
Учинчи босқичда эса (2030-2050 йй.) тикланадиган ва барқарор табиий
ресурслардан фойдаланишни талаб этувчи, “учинчи саноат инқилоби”
тамойилларига асосланган “яшил иқтисодиёт”га ўтиш амалга оширилади.
Қозоғистон “яшил иқтисодиёт” концепцияси паст углеродли
иқтисодий ривожланиш мақсадларига эришишнинг узоқ муддатли мақсдли
кўрсаткичларига эга. Жумладан, ЯИМнинг энергия сиғимкорлиги даражасини
2008 йилга нисбатан 2030 йилда 30%га, 2050 йилда эса 50%га пасайтириш,
электрэнергия ишлаб чиқаришда тикланадиган энергия манбалари улушини
2050 йилда 50%га етказиш, иссиқхона газлари эмиссиясини 2050 йилда 2012
йил даражасига нисбатан 40%га пасайтириш шулар жумласидандир (9.3.2.2-
жадвал).
291
Ўша манба.
2013-2020 йй.
Ресурсларни
тақсимлаш ва
фойдаланишни
оптималлаштириш
2020-2030 йй.
Табиий ресурслардан
оқилона фойдаланиш
Тикланадиган энергия
манбалари ва энергия
тежовчи технологияларни
кенг миқёсда жорий этиш
2030-2050 йй.
Яшил ўсиш моделига
тўлиқ ўтиш
Иқтисодиётнинг анъанавий
тармоқларини қайта қуриш
ва янги саноат
тармоқларини
тикланадиган энергия
манбалари ҳисобидан
ривожлантириш
217
9.3.2.2-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |