9.3.2. Қозоғистон Республикаси
Қозоғистон Марказий Осиёда биринчилардан “яшил иқтисодиёт”га
ўтиш концепциясини қабул қилган мамлакат ҳисобланади. Қозоғистон “яшил
иқтисодиёт” концепциясининг мақсади экологик стандартларни Европа
Иттифоқида қабул қилинган стандартларга мослаштиришдан иборат.
Қозоғистоннинг инклюзив “яшил ўсиш” концепцияси барқарор иқтисодий
ўсишни таъминлаш, тикланадиган ресурслардан унумли фойдаланиш,
ижтимоий ва инсон капиталини ривожлантириш каби компонентларга
асосланади (9.3.2.1-расм).
9.3.2.1-расм. Қозоғистоннинг инклюзив “яшил ўсиш” концепцияси
компонентлари
Қозоғистон иқтисодиётини “яшил иқтисодиёт” тамойиллари асосида
ислоҳ этиш заруриятини қуйидаги ҳолатлар билан изоҳлаш мумкин:
Биринчидан, Қозоғистон иқтисодиётининг ҳолати ташқи бозорларда хом-
ашё нархларининг кескин ўзгаришларига бевосита боғлиқ. Қозоғистон
экспортининг 80,2%ини нефть қазиб чиқариш ва тоғ-кон саноати (ёқилғи ва
минераллар), 70,0%ини эса суюқ ёқилғи ресурслари (нефть ва газ конденсати)
ташкил этади
285
. Бундан ташқари, жаҳон углеводородлар бозори
конъюнктураси ўта ўзгарувчан. Жаҳон банки ҳисоб-китобларига кўра,
COVID-19 пандемия инқирозининг салбий оқибатлари таъсирида бир баррел
нефть баҳоси 2020-2035 йилларда 35-70 доллар (жорий нархларда) оралиғида
ўзгариб туриши мумкин
286
.
Иккинчидан, Қозоғистонда жиддий экологик муаммолар мавжуд.
Жумладан, мамлакатда мавжуд ер майдонларининг 1/3 қисми фойдаланиш
учун яроқсиз. Аҳоли саломатлиги саноатнинг атроф-муҳитни ифлослаши
туфайли хавф остида қолмоқда. Қаттиқ маиший чиқиндиларнинг 97 фоизи
назоратсиз жойларда ва санитар талабларга жавоб бермайдиган жойларда
сақланмоқда.
285
Стратегия низкоуглеродного развития Республики Казахстан: цели и пути трансформации. Отчет о целях
и путях трансформации. 24 февраля 2020 года. Нур-Султан, 2020. С. 29.
286
http://pubdocs.worldbank.org/en/633541587395091108/CMO-April-2020-Forecasts.pdf
Барқарор
иқтисодий
ўсиш
Тикланадиган
табиий ва
жисмоний
капитал
Ривожланган
ижтимоий ва
инсон
капитали
214
Do'stlaringiz bilan baham: |