210
Стратегия
базавий ва интенсив сценарийларга асосланган ҳолда
амалга
оширилади. Базавий сценарий иқтисодиётнинг
энергия самарадорлигини
ошириш, ўрмонларни тўлиқ қайта тиклаш, уларни муҳофаза қилиш
майдонларини кенгайтириш ва оммавий кесиб ташлашларни қисқартиришни
назарда тутади. Базавий сценарийга мувофиқ Россия иқтисодиётининг
углерод сиғимкорлиги 2030 йилда 2017 йилга нисбатан 9%га, 2050 йилда эса
48%га пасайиши зарур. Иссиқхона газлари эмиссиясининг мақсадли
кўрсаткичи 2030 йилда 1990 йил даражасининг 2/3 қисмини
ташкил этиши
лозим. Интенсив сценарийга ўтиш эса 2050 йилларнинг охиригача иссиқхона
газлари эмиссиясини нолга тенглаштириш имконини беради (9.3.1.1-жадвал).
9.3.1.1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: