Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович


Тикланадиган энергиядан фойдаланувчи “ақлли” шаҳарлар


Download 3.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/201
Sana01.11.2023
Hajmi3.9 Mb.
#1736713
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   201
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Тикланадиган энергиядан фойдаланувчи “ақлли” шаҳарлар. XXI 
аср бошларида аҳолининг катта қисми жадал суръатларда ўсиб бораётган 
шаҳарларда истиқомат қилади. Ушбу шаҳарларнинг маъмурияти шаҳар 
инфратузилмасини 
бошқаришда 
турли 
кузатув 
қурилмалари 
ва 
маълумотларни таҳлил қилиш тизимларидан, яъни “ақлли шаҳар” 
концепциясидан фойдаланишга ҳаракат қилишади.
Жаҳон амалиётида “ақлли шаҳар”лар амалга оширилаётган лойиҳалар ва 
қўлланилаётган технологияларга боғлиқ ҳолда уч авлодга ажратилади (5.3.4-
жадвал). 
Технологик жиҳатдан ривожланган “ақлли” шаҳарларда эса аҳолининг 
ҳаёт сифатини ошириш ва барқарор ривожланишни таъминлаш маъмурий 
бошқаришнинг марказида туради. Ушбу мақсадга эришишда қуёш-шамол 
энергетикаси муҳим аҳамият касб этмоқда. Чунки “яшил энергетика” атроф-
муҳитни ифлослантириш, иссиқхона газлари эмиссиясини қисқартириш ва 
энергия тизимлари барқарорлигини таъминлаш имкониятини янада оширади. 
Дунёнинг айрим йирик шаҳарларида тикланадиган энергия манбаларидан 
фойдаланиш даражаси 30%дан ошади (5.3.5-жадвал). 
5.3.5-жадвал
Тикланадиган энергиядан фойдаланувчи йирик “ақлли” шаҳарлар
147
 
Шаҳар 
Аҳолиси, млн. 
киши 
Йил давомида ишлаб чиқарилган 
электрэнергия таркибида қуёш ва шамол 
энергиясининг улуши, % 
Сан-Диего 
1,4 
33 
Лос-Анжелес 
4,1 
20 
Жайпур 
3,0 
20 
Гамбург 
1,8 
14,8 
Торонто 
2,8 
12,0 
Банголор 
11,0 
10,0 
Сеул 
10,3 
6,6 
Тайнань 
1,9 
5,1 
Париж 
2,3 
4,2 
Марказлашган энергия тизимлари доирасида ва ундан ташқарида 
тикланадиган уй-жой хўжалиги энергетикаси.
Қуёш энергиясидан уй-жой хўжалигида фойдаланиш жадал суръатларда 
ривожланиб бормоқда. “Уй-жой хўжалигида қайта тикланадиган энергетика” 
концепцияси муқобил энергия ишлаб чиқариш билан биргаликда энергияни 
147
https://www2.deloitte.com/content/dam/Deloitte/ru/Documents/energy-resources/Russian/global-renewable-energy-trends.pdf


112 
сақлаш ва энергия таъминотини бошқариш тизимини ҳам қамраб олади. 
Марказлашган энергия тизими билан қамраб олинмаган ҳудудларда қайта 
тикланадиган уй-жой хўжалиги энергетикаси уй хўжаликларини оптимал 
электрлаштириш имконини яратади. Ушбу соҳада муқобил энергия 
ресурсларидан 
биргаликда 
фойдаланишга 
асосланган 
“энергетика 
кооперативлари” кенг тарқалган. Жаҳон энергетика кооперативлари бозорида 
Германия етакчи мавқега эга. 2017 йилда мамлакатда ўрнатилган қайта 
тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштириш қувватларининг 40%дан 
ортиғи энергетика кооперативлари ҳиссасига тўғри келган.

Download 3.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling