Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юлдашев г., Абдрахманов т
Download 1.71 Mb.
|
Ғ.Юлдашев, Т.Абдрахманов ТУПРОҚ КИМЁСИ. Университет. 2005.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Потенциал таъминланиш кг.га
- Анализ усулини танлаш ва уни такомиллаштириш
- 2. Тупроқ элемент таркибининг хусусиятлари ва элементларнинг гуруҳлари
Қора тупроқларда NPK заҳиралари
Анализ усулини танлаш ва уни такомиллаштириш Тупроқнинг элемент анализи мураккаб аналитик ишлардан бўлиб, бу махсус асбоб ва малака талаб қилади. Бу анализ вақтида элементларнинг ўзаро таъсири давридаги салбий жараёнларни ҳисобга олиш зарур. Одатда тупроқда ва уни гранулометрик фракцияларида элементлар бир неча фоиз оралиқларда бўлади. Шунинг учун кимёвий анализда концентрациялаш, чўктириш каби усуллар кўп қўлланилади. Тупроқнинг элемент анализи ундаги минералларни идентификациялаш учун ҳам қўшимча диагностик белги ролини ўйнайди. 2. Тупроқ элемент таркибининг хусусиятлари ва элементларнинг гуруҳлари Шуни алоҳида қайд этиш керакки, тупроқ амалий жиҳатдан Менделеев элементлар даврий системасидаги деярли барча элементларни ўзида мужасамлантиради. Тупроқ ўзининг элемент таркиби ва миқдорлари жиҳатидан ўзаро ва ландшафтни бошқа блокларидан (4-5 жадвал) фарқ қилади. Тирик организмлар асосан органоген элементларидан тузилган уларнинг асосий массасини С, Н, N, О, Р, S ташкил қилади, минерал компонентлар эса нисбатан оз миқдорда киради. Индивидуал минераллар одатда бир неча элементдан иборат бўлади. Оксидлар иккита, силикатларга 5-11 гача, тузлар 2-5 элементлардан ташкил топади. Одатда тупроқ таркибидаги барча элементлар зарурий ҳисобланади. Бу кўрсаткич тупроқни биринчи фарқ қилувчи хусусиятидир. Тупроқнинг иккинчи хусусияти ундаги углерод ва кремний миқдорининг юқорилиги бўлиб бу ўз навбатида тупроқ ҳосил бўлишидаги ўсимлик ва тоғ жинсининг ролини кўрсатади. Бунда углерод асосан органик модда, яъни ўсимлик ва ҳайвонот дунёси қолдиғидан тупроқда пайдо бўлади. Кремний тупроқни вужудга келтирувчи асосий пойдевор элемент тупроқнинг учинчи фарқ қилувчи белгиси тупроқ таркибидаги элементлар жуда оз миқдордан бир неча кўп фоизгача бўлиши мумкин. Тупроқнинг кесма тузилишидаги элемент таркибида кучли дифференциал органоген, элювиал ва карбонатли қатламларда бўлади. Гипсли, арзикли тупроқларда гипс ва арзикли қатлам маълум чуқурликда, бир текисда бўлса, бундай тупроқларнинг шу қатламлари устида қатор элементлар аккумуляцияланади. Элементларнинг миқдорий кўрсаткичларини тебраниш оралиғи хилма-хил бўлишига қарамасдан ҳар бир элемент учун айнан шу тупроққа ҳос бўлган типик концентрациялари (Орлов, 1992) Si-26-44, Al-1-8, Fe-0,5-6, Ca-0,3-5, K-0,2-3, Na-0,2-2, Mg-0,1-2, Ti-0,2-0,5, Mn-0,01-0,3, Co-0,5-4, N-0,05-0,2, P-0,02-0,1, S-0,02-0,2, H-0,04-0,2 мавжуд. Кўпчилик ҳолларда тупроқ таркибидаги элементлар миқдори 0-50 см ёки 1 метр қалинликлар учун ўрта ҳисобланади. Тегишли маълумотларни бир метр қалинликдаги тупроққа нисбатан хисоблаш услубий жиҳатдан жуда тўғри эмас. Лекин тақрибан ўртача маълумотларни олиш учун ишлатиш мумкин. Айниқса бу ўртача гилли, корбанатли, гумусли қатламлар, алоҳида-алоҳида ажралиб турадиган тупроқларда катта хатоликларга олиб келади. Элементлар миқдор ва таркиб жиҳатдан тупроқни гранулометрик таркибига ҳам боғлиқ. Ҳар хил гранулометрик таркибга эга бўлган тупроқларда бу кўрсаткичлар ҳам ҳар хил бўлади. Масалан: кремний миқдорлари юқоридаги тупроқлар учун 21,5-43,7%, алюминий миқдорий кўрсаткичининг тебраниши эса 6,4-14%, темирники эса 3-11,5% ни ташкил этади. Ҳар қандай тупроқнинг элемент таркиби тупроқни гранулометрик таркиби, генезиси ҳамда шу элементнинг хусусиятларига ва бошқаларга боғлиқ. Масалан: енгил тупроқларда кремний миқдори кўп бўлиб қолган элементлар миқдори камаяди, бундай тупроқ массасининг асосий қисмини Si02 ташкил қилади. Анорганик углерод миқдори эса ювилмайдиган, карбонатли жинслар устида пайдо бўлган тупроқларга (бўз) хос. Олтингугурт миқдори ҳам анорганик углерод каби бўлади, яъни ювилмайди, гипсли тупроқларда кўпчиликни ташкил қилади. Бу соҳада қизил тупроқлар бошқалардан кескин фарқ қилади, яъни унда кремний миқдори кескин камаяди, аксинча алюминийли ва темирли моддалар кўпаяди. Тупроқ билан она жинсларни солиштирадиган бўлсак тупроқ гумус ва у билан бирга аккумуляцияланадиган С,Н,N,O,P,S биоэлементларга бой. Минерал элементлар Fe, Al,Ca,Mg, K,Na ва бошқа тирик мавжудотдаги наслдан наслга ўтиш каби она жинсдан тупроққа ўтган, шунинг учун уларни тупроқдаги миқдори билан она жинсдаги миқдорлари орасида фарқ кам. Тупроқдаги СаC03, CaS04, MgS04, NaCl, NaHC03 каби оддий тузлар махсус қатламларда тўпланади ва ювиладиган сув тартиботига эга тупроқларда ювилиб кетади. Одатда буларнинг тупроқдаги ўрни шу тупроқнинг сув тартиботи билан чамбарчас боғлиқ бўлади. Тупроқ ҳосил қилиш жараёнида элементлар ва моддаларнинг дифференцияси фақат вертикал, яъни генетик қатламлардагина бўлмасдан горизонтал йўналишларда ҳам содир бўлади. Карбонат, гипс ва гелли қатламларда, тузлар ва оксидларнинг тўпланиши дарҳол сезилади. Масалан, дашт зонасининг тупроқларидаги карбонатдан конкрецияси 60-80% CaS04 дан иборат бўлиб Si миқдори 7-14%, Al эса 1-3% Fe, қолган элементлар бир фоиз, яъни Na, K, S,P лар жуда оз миқдорни ташкил қилади. Соҳиллардаги тупроқларда учрайдиган темир-марганец конкрецияларида темир 7-25%, марганец 0,6-9% гача бўлади. жадвал Ҳар хил тупроқларнинг 1 метр қалинлигида элементларнинг ўртача миқдорлари %, (Кудрин, 1963).
Конкрецияларда кўпинча лантаноидлар, микро ва ультро микроэлементлар тўпланади. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, шўрланган тупроқларда, шўрхоқларда элементлар ассоциацияси ва таркиби, тарқалиш қонуниятлари шўр бўлмаган тупроқлардан фарқ қилади. Буни биз ўтлоқи саз шўрҳоклари мисолида кўршимиз мумкин. 5-жадвал Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling