Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юлдашев г., Абдрахманов т


Download 1.71 Mb.
bet25/62
Sana17.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1524932
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   62
Bog'liq
Ғ.Юлдашев, Т.Абдрахманов ТУПРОҚ КИМЁСИ. Университет. 2005.

Кўрсаткич





NaCl



KN03



K2S04



CaS04



Na4P207

Ìîëåêóëÿð îғèðëèãè гр.

58,5

101,1

124,3

136,2

266,0

гл

1

1

1

1

1

Ионлар сони

2

2

3

2

5

Ижобий заряд сони

1

1

2

2

4

мг.ионл:катионлар

17,1

9,9

11,4

7,3

15,2

Анионлар

17,1

9,9

5,7

7,3

3,8

Ион кучи

0,017

0,010

0,017

0,029

0,038

Кўриниб турибдики, ионларнинг сони 2 дан 5 гача ўзгаради, лекин концентрация бир хил (1 гл) эди. Моляр концентрацияда кам ижобий ва салбий зарядларни ҳисобга оладиган бўлсак, 5 баробар ўзгаради. Эритмада анион ва катионлар сони ҳар хил бўлади.


Эритмадаги анионлар ва катионлар миқдори, эритманинг концентрацияси ўсимликлар ҳаёти учун, шўр тупроқларни даволашда катта илмий-амалий аҳамият касб этади.
Тупроқ эритмасининг ичида минерал анион ва катионлардан ташқари органик ва органо-минерал моддалар ҳам мавжуд бўлади. Органик ва органо-минерал моддаларнинг миқдори тупроқ типи, типчаси, кўринишларига боғлиқ бўлади.
Арид иқлим минтақаларида, чўл ва чала чўл тасмаларида фульвокислоталар, қора тупроқларда эса гумин кислоталари нисбатан кўп бўлади. Лекин тупроқ эритмасининг концентрацияси сувда эрувчи анион ва катионлар, органик моддалар миқдорига боғлиқ равишда ўзгаради.
Драчева ва Соболев (1926) маълумотларига кўра чимли подзол тупроқларининг тупроқ эритмаси концентрацияси 0,654 гл ни ташкил қилади ва сувли суримда кўп ўрганиладиган анион ва катионларнинг ҳаммаси мавжуд. Шўрланган ўтлоқи саз тупроқларда бу кўрсаткич, яъни тупроқ эритмаси концентрацияси тўла дала нам сиғимигача (ТДНС) тўйинтириб, ЛЦ-30 русумли центрафугада 15 минут давомида 5000 айланаминутда ажратилган тақдирда 3,5—7,0 гл оралиғида ўзгаради.
Ҳайдов қатламларидаги эритма концентрацияси 6,307 ни ташкил қилган ҳолда, ҳайдов ости қатламларида 3,4-3,7 гл га тенглашади.


20-жадвал

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling