Кўрсаткич
|
NaCl
|
KN03
|
K2S04
|
CaS04
|
Na4P207
|
Ìîëåêóëÿð îғèðëèãè гр.
|
58,5
|
101,1
|
124,3
|
136,2
|
266,0
|
гл
|
1
|
1
|
1
|
1
|
1
|
Ионлар сони
|
2
|
2
|
3
|
2
|
5
|
Ижобий заряд сони
|
1
|
1
|
2
|
2
|
4
|
мг.ионл:катионлар
|
17,1
|
9,9
|
11,4
|
7,3
|
15,2
|
Анионлар
|
17,1
|
9,9
|
5,7
|
7,3
|
3,8
|
Ион кучи
|
0,017
|
0,010
|
0,017
|
0,029
|
0,038
|
Кўриниб турибдики, ионларнинг сони 2 дан 5 гача ўзгаради, лекин концентрация бир хил (1 гл) эди. Моляр концентрацияда кам ижобий ва салбий зарядларни ҳисобга оладиган бўлсак, 5 баробар ўзгаради. Эритмада анион ва катионлар сони ҳар хил бўлади.
Эритмадаги анионлар ва катионлар миқдори, эритманинг концентрацияси ўсимликлар ҳаёти учун, шўр тупроқларни даволашда катта илмий-амалий аҳамият касб этади.
Тупроқ эритмасининг ичида минерал анион ва катионлардан ташқари органик ва органо-минерал моддалар ҳам мавжуд бўлади. Органик ва органо-минерал моддаларнинг миқдори тупроқ типи, типчаси, кўринишларига боғлиқ бўлади.
Арид иқлим минтақаларида, чўл ва чала чўл тасмаларида фульвокислоталар, қора тупроқларда эса гумин кислоталари нисбатан кўп бўлади. Лекин тупроқ эритмасининг концентрацияси сувда эрувчи анион ва катионлар, органик моддалар миқдорига боғлиқ равишда ўзгаради.
Драчева ва Соболев (1926) маълумотларига кўра чимли подзол тупроқларининг тупроқ эритмаси концентрацияси 0,654 гл ни ташкил қилади ва сувли суримда кўп ўрганиладиган анион ва катионларнинг ҳаммаси мавжуд. Шўрланган ўтлоқи саз тупроқларда бу кўрсаткич, яъни тупроқ эритмаси концентрацияси тўла дала нам сиғимигача (ТДНС) тўйинтириб, ЛЦ-30 русумли центрафугада 15 минут давомида 5000 айланаминутда ажратилган тақдирда 3,5—7,0 гл оралиғида ўзгаради.
Ҳайдов қатламларидаги эритма концентрацияси 6,307 ни ташкил қилган ҳолда, ҳайдов ости қатламларида 3,4-3,7 гл га тенглашади.
20-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |