Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юлдашев г., Абдрахманов т
Ош тузи концентрацияси билан гипс эрувчанлиги динамикасининг боғлиқлиги г
Download 1.71 Mb.
|
Ғ.Юлдашев, Т.Абдрахманов ТУПРОҚ КИМЁСИ. Университет. 2005.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳар хил тузлар иштирокида Са, Mg
- Температура, С 0
Ош тузи концентрацияси билан гипс эрувчанлиги динамикасининг боғлиқлиги гл.
Жадвалдан кўриниб турибдики, NaCl нинг эритмадаги миқдори ортиши билан гипснинг эрувчанлиги ошади. Бу ҳодисани қуйидагича тушунтириш мумкин, яъни: 2NACl CaS04 CaCl NaS04 Бу реакциядан кўриниб турибдики, Са миқдори СаСl2 ҳосил қилиш учун сарф бўлади. Лекин агар бу ҳодисани шўр, шўртоб тупроқларда, айниқса, уларнинг ювиш жараёнида назарда тутсак, у ҳолда Са ни, баъзан Na нинг бир қисми тупроқнинг сингдирувчи комплекси таркибига киради, яъни СК га кириш учун сарф бўлади. Ҳаётда натрийли тузларни тупроқдаги ёки эритмадаги, тупроқ эритмасидаги миқдорлари фақат гипснинг эрувчанлигига эмас, балки карбонатларнинг ҳам эрувчанлигига таъсир кўрсатади. Уни қуйидаги маълумотлардан кўриш мумкин. 15-жадвал Ҳар хил тузлар иштирокида Са, Mg карбонатларнинг эрувчанлик динамикаси
Бу жараён одатда қуйидагича бориши мумкин: MgC03 2NaCl MgCl2 Na2C03 MgC03 Na2S04 MgS04 Na2C03 Реакциялардан кўриниб турибдики, натижада нормал сода ҳосил бўлади. Демак, корбонатли шўр ерларни ювишда тупроқда, сизот сувда содани пайдо бўлишини назорат қилиш лозим. Бунда сода миқдори тупроқнинг шўрланишида қатнашган натрийли тузлар қанча кўп бўлса, сода ҳам шунча кўп ҳосил бўлади. Натрийли тузлар билан СаC03 орасидаги боғланиш ҳам худди MgC03 даги каби бўлади. Яъни: СаC03 2NaCl СаCl2 Na2C03 СаC03 Na2S04 СаS04 Na2C03 Биз юқорида карбонатларнинг эрувчанлиги ҳар хил тузлар концентрациясига боғлиқлигини кўриб чиқдик. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, юқоридаги муаллифлар карбонатлар ва гипснинг эрувчанлигини ўрганишда корбонат ангидрид (С02) иштирокисиз муҳитда иш олиб борган. Аслида эса С02, айниқса, корбонатларнинг эрувчанлигига кескин таъсир кўрсатади. Бу масала Гедройц томонидан ўрганилган бўлиб, у қуйидагича кўринишга эга. Бу ўзгаришларга асосий сабаб, тупроқ шароитида, тупроқ сувида С02 эриб, яъни Н20 С02 Н2С03 корбанат кислотани ҳосил қилади. Ҳосил бўлган кучсиз кислота корбонатларнинг эрувчанлигига таъсир кўрсатади. Порциал босим 0,00031 дан 0,96840 га етганда, СаС03 ни эрувчанлиги 3123 мартоба ошади. Бу жараён ҳам қуйидагича боради: Н20 С02 Н2С03 СаС03 Н2С03 Са(НС03)2 MgC03 H2С03 Mg(НС03)2 Ҳосил бўлган гидрокарбонатлар шароитга қараб ҳар хил кимёвий реакцияларга киришади ёки ўзларидан газни десорбция қилади. Натижада тупроқда ишқорийлик пайдо бўлади. Бу жараённи қуйидагича тасвир қилиш мумкин: Са(НС03)2 Са(0Н)2 С02 Mg(НС03)2 Mg(0Н)2 С02 Áó æàðà¸íëàð òóïðîқ òàðêèáèäàãè ýëåìåíòëàð ìèãðàöèÿñèäà âà ùàð õèë òóçëàðíè ùîñèë áûëèøèäà ñîäèð áûëàäè. Òóïðîқ ïðîôèëèäà êàðáîíàòëàð âà ãèïñíèнг òàқñèìîòè íèñáàòàí ñîääà қîíóíèÿòãà, ÿúíè óëàðíèíã ýрувчанлигига бўйсунади. Бу кўрсаткич ҳар хил тупроқларда турлича намоён бўлади. Бунга сабаб тупроқ таркибида эрувчанликка таъсир этувчи компонентларнинг хилма- хиллиги ва жуда озлиги, тупроқ температураси, суғориладиган сув таркиби ва бошқалар ҳам эрувчанликка таъсир кўрсатади. Мисол учун, Фарғона водийсида тарқалган арзик-шўрхокли ўтлоқи, ўтлоқи саз, бўз-қўнғир тупроқлардаги гипс ва карбонатлар тақсимотини /. Юлдашев, В.Исаков ўрганишган. Бу борада яна шуни алоҳида таъкидлаш керакки, тупроқ профилидаги карбонатлар таркиби ва миқдори маълум даражада жойнинг иқлими ва тупроқнинг гранулометрик таркибига боғлиқ. Одатда шимолдан жанубга томон карбонатлар ва сульфатларнинг аккумуляция жараёнини ўрганадиган бўлсак, биз арид иқлим ўлкаларига хос тупроқларда бу тузлар аккумуляциясини жадвалдагига ўхшаш кўришимиз мумкин. Бошқа ҳолларда тўпланса бунда у ҳолатни интрозонал нуқтаи назардан қараш мумкин. Ишқорий ер металларини муҳим тупроқ кимёвий хоссаларидан, функцияларидан бири тупроқ сингдирувчи комплекси таркибига кириши, алмашинишда қатнашиши, тупроқ эритмасидаги роли ҳисобланади. Ишқорий ер металлари тупроқ эритмасини шакллантиришда албатта қатнашади ва эритманинг хусусиятларига таъсир кўрсатади. 17-жадвал Марказий Фарғонанинг суғориладиган ўтлоқи тупроқларида кальций ва магнийларнинг сульфатли ва карбонатли тузлари, % (Исаков В.Ю., 1991)
Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling