Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юлдашев г., Абдрахманов т
Ўсимликлар ўсиши ва ривожланишида сингдирилган катионларнинг роли
Download 1.71 Mb.
|
Ғ.Юлдашев, Т.Абдрахманов ТУПРОҚ КИМЁСИ. Университет. 2005.
Ўсимликлар ўсиши ва ривожланишида сингдирилган катионларнинг роли
Тупроққа сингдирилган катионлар тупроқ хоссалари билан бирга унда ўсадиган ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланиш фазаларига, ҳамда ҳосилдорлигига таъсир кўрсатади. Ўсимлик билан сингдирилган катионлар ўртасидаги муносабатларни ўрганишга бағишланган илмий ишлар кўп бўлиб, буни бошлаб берган олим К.К.Гедройц ҳисобланади. Гедройц (1935) вегетацион тажрибалар ёрдамида алоҳида олинган катионларни ўсимлик хоссаларига таъсирини ўрганди. Гедройц ўз тажрибаларида қора тупроқлардан фойдаланди ва уни навбатма-навбат алоҳида алоҳида катионлар (Ca, Sr, Mg, Al, H, Fe, Cd) билан тўйинтириб махсус идишларга сули экиб тажрибани давом эттирди. Тажриба натижаларидан қуйидагилар келиб чиқди: 1. Қора тупроқ тўла (бутунлай) Са билан тўйинтирган вариантда сули бевосита қора тупроқни ўзига экилганга нисбатан яхши ўсади ва ривожланади. Бундан янги хулоса ҳам келиб чиқади, яъни сули бундай ҳолларда сингдирилган Mg, K га муҳтож бўлмас экан, буларнинг етишмаслигини алмашинмайдиган гуруҳлари билан қоплаши мумкин. 2. Энг қизиқарлиси шуки, стронций билан тўйинган тупроқларда ўсган сули ҳосили кальций билан тўйинган вариантлар каби, яъни деярли бир хил бўлади. 3. Бошқа катионлар билан тўйинтирилган тупроққа экилган сулининг ҳосили кескин камайиб кетади. Бунинг сабаблари кўп бўлиб, улардан бири шу катионларнинг заҳарлилик даражаси бўлса, иккинчиси тупроқ муҳитини кескин ўзгариши ҳисобланади. Айрим ҳолларда тупроққа оҳак (СаС03) солиш яхши натижа беради. Буни тушуниш қийин эмас, яъни бундай оҳак тупроқдаги нордон муҳитни нетраллайди, айни вақтда тупроқ эритмасидаги кальций концентрациясини оширади. Гедройц ўз тажрибаларини умумлаштириб катионларни уч гуруҳга ажратди. Биринчи гуруҳга Са ва Sr ни киритди. Булар билан тўйинган тупроқ унумдорлиги меъёрий бўлади. Бу ўринда стронцийнинг амалий аҳамияти деярли йўқлигини амалда таъкидлаш керак. Иккинчи гуруҳ катионлари қаторига Mg, Mn, Fe, Al3 âà Í киради. Бу гуруҳ катионлари билан тўйинган тупроқларда ўсимлик нобуд бўлади, аммо оҳак солингандан сўнг озми кўпми ҳосил бўлади. Учунчи гуруҳ катионларига NH4, Na, K, Cd, Ba, Ni, Co, Cu киради. Бу гуруҳ катионларини ўз навбатида иккига ажратиш мумкин. а) бевосита заҳарли ёки шунга яқин катионлар (Cd, Ba, Ni, Co, Cu); б) юқори концентрациялари тупроқда ишқорийлик муҳитни пайдо қилувчилар ва шу орқали ўсимликка заҳарли таъсир этувчилар (NH4, Na, K). Тупроқдаги сингдирилган катионларнинг сифати ва миқдори ҳар хил ўсимликларга турли даражада таъсир кўрсатади. Масалан Тошкент вилоятида типик бўз тупроқларни кальций ва магний билан тўйинтириб арпа ўсиши ва ривожланишини кўрадиган бўлсак (П.Н.Беседин тажрибаси) унда қуйидаги ҳолатларни кўришимиз мумкин. Тариқнинг ҳосил даражаси Са билан тўйинган тупроқларда Mg билан тўйинганган ва назорат вариантига нисбатан юқори бўлади. Магний билан тўйинган вариантда сомон, яъни тариқнинг ҳосилдан бошқа қисмлари миқдори бошқа вариантларига нисбатан юқори бўлганлиги такидланган. Энг қизиқарлиси тупроқ сингдириш комплексида магний миқдорининг ортиши сувли сўримда НС03 ва Mg ни миқдорларини ҳамда рН нинг ортишига олиб келади. Ҳаракатчан фосфор миқдорини ҳам кескин камайишига олиб келган. Ҳосил бўлган Mg3(P04)3 ни эрувчанлиги паст шу боис (NH4)C03 ни 1 % ли эритмасига ион чиқмайди, натижада ҳаракатчан фосфор миқдори камайгандай бўлади, албатта бу тушунча нисбий, яъни тупроқдаги фосфорни ҳаракатчанлиги энг аввало, эритувчига экстрагентга ва бошқаларга боғлиқдир. Шундай қилиб ўсимликнинг сингдирилган катионларга муносабати бир хил эмас, бу муаммо кўпчилик элементлар ва тузлар, ўсимлик турлари учун ўз ечимини кутмоқда. 7-маъруза Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling