Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юлдашев г., Абдрахманов т
Тупроқ учун характерли бўлган рН оралиқларда тупроқ эритмасида
Download 1.71 Mb.
|
Ғ.Юлдашев, Т.Абдрахманов ТУПРОҚ КИМЁСИ. Университет. 2005.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Алюминийнинг комплекс ва сорбцион бирикмалари
Тупроқ учун характерли бўлган рН оралиқларда тупроқ эритмасидаAIҚ3, AIOHҚ2, AI (OH)2Қ, AI (OH)0, AI(OH)4- кўринишларда учрайди. Мэриони (1976) эритмадаги алюминийнинг ҳар хил шакллари рН га боғлиқлигини кўрсатган, яъни унинг маълумотларига кўра, pH қ 4-5 бўлганда AIҚ3, рН қ 7.5-8 бўлганда эса AI (OH)3 мавжуд бўлади. Демак, бизнинг тупроқларимизда AI(OH)3 шаклида ҳам бўлиши мумкин. Подзол тупроқларда, ферралитли тупроқларнинг эритмаларида эркин AIҚ3 мавжуд бўлади. Арид ўлкалардаги рН 7-8 бўлган тупроқларда AIҚ3 (ион шаклида) бўлмайди. Лекин алюминий гидроксиди бошқа алюминий бирикмаларнинг рН га боғлиқ равишда поғонали диссосацияланиши ҳисобланади. Алюминийнинг тупроқ профилидаги миграцияси узоқ давом этган тарихий даврда содир бўлади, давом этади. Алюминий тупроқ профилидаги дефференциацияси асосан лесиваж ва комплекс бирикмалари ҳаракати, коллоид заррачалар ҳисобига содир бўлади. Алюминийнинг комплекс ва сорбцион бирикмалариБу элемент одатда тупроқнинг органик моддалари билан осон комплекс бирикмаларни ҳосил қилади, лекин бу формадаги бирикмалар етарли даражада ўрганилмаган. Маълумки, алюминий оксалат ионлари, сульфат ва бошқа шу кабилар билан бирикмалар ҳосил қилади. Шу каби реакциялар тупроқда ҳам содир бўлиши мумкин. Александрова фикрига кўра алюминий гумус кислоталарини анион қисмига кириб, мураккаб бирикма ҳосил қилади. Бу бирикмалар қўйидагича бўлиши мумкин: Бундай бирикмаларни ҳосил бўлишида гумин кислоталарининг карбоксил гуруҳларининг қатнашиши Александрова томонидан аниқлаш орқали исбот қилинган. Унинг фикрича, бундай бирикмалар алюмогумин бирикмалар қаторига киради. Алюмогуминлар таркибидаги алюминийнинг бир қисми алмашиниш хусусиятига эга эмас, бир қисми эса нейтрал тузларнинг катионлари орқали сиқиб чиқарилади. Бу алюмогуминли бирикмалардаги алюминийнинг икки хил роль ўйнашидан далолат беради. Бунда алюминийнинг бир қисми молекуланинг ички қисмида, иккинчи бир қисми эса, унинг ташқарисида водород ионлари ўрнида жойлашганлигидан далолат беради. Уни қуйидагича тасвирлаш мумкин: Натрий ўрнида ҳам алюминий бўлиши мумкин. Айнан ана шундай жойлардаги алюминий нейтрал тузларнинг катиони осон алмашинади. Ички сферага кирган алюминий ҳаракатчанлиги жуда паст бўлиб, улар тупроқнинг кимёвий реакцияларида деярли қатнашмайди. Бундай бирикмалар бир неча кўринишда бўлиши мумкин. Алюминий гидрооксидини гилли минераллар устига ютилиши кузатилган. Алюминий гидроксиди билан гумус кислоталари орасидаги реакцияга ҳам кучсиз эрийдиган адсорбцион комплекслар ҳосил бўлиши мумкин. Фосфатлар томонидан ҳам ютилиши содир бўлади. Бунда ҳосил бўлган фосфатларнинг эрувчанлиги жуда паст бўлади. Фосфат ионларининг алюмосиликатлар томонидан адсорбциясини қуйидаги уч йўналишда кўрсатиш мумкин: 1. Фосфат ионларининг гидроксилга алмашиниши: қ AI – OH]қ Қ H2PO4- қ AI-H2PO4қ] Қ OH- 2. Фосфат ионлар ёрдамида сувни сиқиб чиқариш: қ AI-OH2]Қ Қ H2PO4- қ AI- H2PO4]қ Қ H2O Бу механизм ҳали тўла ўз исботини топмаган. 3. Фосфат ионлар билан силикатларнинг алмашиниши: қ AI-OH2]Қ Қ H2PO4- қ AI- H2PO4] Қ H2SiO4- Матсон фикрига кўра, алюминий силикатларга нисбатан фосфатлар билан мустаҳкам бирикма ҳосил қилади. Шунинг учун ҳам бундай реакция ҳаётда мавжуд. Булардан ташқари тупроқда: pеакция содир бўлади. Гумин кислоталардаги карбоксил гуруҳлари ҳам гель устидаги AI(OH)3 билан реакцияларга кириб ҳар хил бирикмаларни, яъни R-COOH Қ AI(OH)3 R-COOH Қ AI(OH)2 Қ H2O ва бошқаларни ҳосил қилади. Алюминийнинг тупроқдаги муҳим хоссалардан бири, у ҳам бўлса, тупроқ кислоталигини вужудга келтириш ҳисобланади. Бу масала, яъни тупроқдаги кислоталикнинг вужудга келиши алюминий ролини аниқлаш тупроқ кимёсида қатор мунозараларга сабаб бўлиб келмоқда. 11-15 маъруза Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling