Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юлдашев г., Абдрахманов т


Download 1.71 Mb.
bet35/62
Sana17.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1524932
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   62
Bog'liq
Ғ.Юлдашев, Т.Абдрахманов ТУПРОҚ КИМЁСИ. Университет. 2005.

Тупроқда алюминий. Тупроқ муҳити

Учинчи гуруҳдаги элементлардан фақат алюминий тупроқ таркибида макро миқдорда учрайди ва муҳим ҳал қилувчи конституцион роль ўйнайди. Бу гуруҳнинг қолган элементларини микро ва ультромикроэлементлар қаторига киритиш мумкин бўлиб, уларнинг ичида бор нисбатан яхши ўрганилаган ва ўсимликлар физиологиясидаги роли исбот қилинган.


Бу гуруҳ элементларининг тупроқ, ўсимлик ва литосферадаги миқдорлари жадвалда келтирилган.
26-жадвал.
Литосферада, тупроқ ва ўсимликларда III- гуруҳ элементларининг миқдори, %



Эле
мент
лар



Литос
фера

Тупроқда



Ўсимлик кули



Эле
ментлар



Литос
фера



Тупроқ да

В
AI


Sc

1,210-3


8,05
610-4

110-3


7,13
710-4

410-2


1,40
--

V
La


Ас

2,810-3


1,810-3
610-4

510-3


310-3
--



Ер пўстидаги алюминий миқдори 8 % атрофида бўлиб, Ферсман бўйича 7,45% ни, Виноградов маълумотларига кўра 8,05 % ни ташкил қилади. Алюминий тоғ жинисларининг тури ва сифатига қараб концентрациялаш хусусиятига эга.
Чўкинди жинслар 10-11%, ультра асосий жинслар эса 0,45% алюминийга эга. Бу ўринда нордон минерал жинслар ажралиб туради ва оралиқ вазиятини эгаллайди, яъни 7-9% алюминий сақлайди.
Океан сувларида эса унинг миқдори 0,01-мг/л дарё ва кўлларнинг сувида 0,02-0,03 мг/л, рН 9-11 бўлган ишқорий сувларда AI 0,5-0,7 мг/л ташкил қилади.
Ер ости сувларида шароитга қараб бир неча мг/л гача AI бўлиши мумкин. Тирик организмларда AI ўртача 510-3 % бўлади. Кўлларда эса 1,4 % гача бўлади. Алюминийнинг ўртача миқдори умумий тушунчалар учун зарур бўлиб, аслида эса унинг кўрсаткичи ўзгарувчан.
Масалан, Ф.Кларк бўйича ҳатто чўкинди жинсларнинг ўзида унинг миқдори 10-15 маротоба фарқ қилади, яъни қумда 2,52 % бўлса, оҳактошларда 0,4 %, гилли жинисларда 8,15 %.
Рус текислигидаги гилли жинсларда А.Виноградов маълумотига кўра AI 6, 1-9,7 % оралиқда бўлади.
Хуллас алюминийнинг тупроқдаги миқдори шу тупроқ минералогик таркибига боғлиқ бўлиб, унинг минераллари тупроқ ҳосил бўлишига катта таъсир кўрсатади. Масалан, ўрмонларнинг қўнғир тупроқларида AI 8-9%, қизил тупроқларда 14-15%, латеритларда 26 % гача бўлади. Бу ўз навбатида AL2O3 га ҳисобланса, тупроқнинг 50 % массасини ташкил қилади.
Алюминийнинг энг кўп миқдори унинг бокситли рудасига тўғри келади. Подзол тупроқларининг иллювал қатламлардаги AI миқдори А қатламига нисбатан 1,5-2 баробар кўп бўлади. Одатдаги ҳолларда AI тупроқда бир текис тақсимланади. Фақат карбонатлар ёки гумус кўп тўпланган қатламларда кўпайганга ўхшайди, аслида ундай эмас.
Алюминийнинг тупроқ хоссаларини шаклланишидаги роли қуйидаги сабабларга боғлиқ.
1. Тупроқларда AI кўплиги ва алюмосиликатларга кириши уни SiO2 қаторига қўйишни тақозо қилади ва унга алоҳида хал қилувчи роль ажратишини билдиради.
Алюмосиликатлар ер пўстини 85 %-ни ташкил қилади. Шунга қарамасдан алюминийни тупроқ морфологиясига бўлган хусусий таъсири кўринмайди.
2. AI етарли реакцион ва миграцион хусусиятларга эга. Унинг тупроқдаги, ландшафтлардаги миқдори, бирикиш ҳолатини ҳисобга олиб, тупроқ генетик профиллари диагностикасида ундан фойдаланиш мумкин.
3. AI тупроқнинг потенциал кислоталигини вужудга келтиришда қатнашади. Тупроқ эритмасида алюминий миқдори 1мг/л дан ошса, заҳарли бўлиб ўсимликларнинг илдизини ўсиши ва ривожланишига салбий таъсир қилади, ҳатто бу жараённи тўхтатади.
Тупроқда алюминий кўп бўлса, ҳаракатчан фосфор миқдори кескин камаяди. AI аксарият тупроқларда 3 валентли ҳолатда намоён бўлади.



Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling