Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юлдашев г., Абдрахманов т
Download 1.71 Mb.
|
Ғ.Юлдашев, Т.Абдрахманов ТУПРОҚ КИМЁСИ. Университет. 2005.
Тупроқ муҳити
Тупроқ муҳити. Кислотали мухитда асосан қандай тупроқлар пайдо бўлади ва ишқорий мухитда қандай тупроқлар пайдо бўлади хамда буферлик қобилияти. Уларни аниқлаш услублари ва аҳамияти. Мухитни нейтраллаш кислотали тупроқларни охаклаш, ишқорий тупроқларни гипслаш. (ФСМУ педагогик технологияси бўйича). Тупроқдаги муҳит, яъни тупроқ реакцияси тупроқ эритмасидаги НҚ ва ОН- ионларининг миқдори ва нисбати билан боғлиқ бўлиб, рН одатда НҚ ионларнинг фаоллигини салбий логарифми билан ўлчанади. Тупроқ эритмасида эриган моддаларнинг таркибига ҳамда тупроқнинг қаттиқ қисми билан ўзаро таъсирига боғлиқ равишда эритмада НҚ ва ОН- миқдорлари, нисбати, яъни рН ўзгаради. Тупроқ эритмаси нейтрал (РНқ7), нордон (РН<7) ва ишқорий (РН >7) бўлади. Бундан ташқари, оралиқдаги рН лар ҳам бўлади, яъни кучсиз нордон, кучсиз ишқорий ва бошқалар. Тупроқ реакцияси қатор омилларни биргаликдаги таъсирига боғлиқ бўлади. Бу омилларга, тупроқ қаттиқ қисмининг кимёвий ва минерологик таркиби, эркин тузларнинг тупроқдаги миқдори ва сифати, органик моддаларнинг миқдори ва сифати, тупроқ ҳавосининг таркиби, тупроқ намлиги, тупроқдаги организмлар фаолияти ва бошқалар киради. Тупроқ муҳитини бошқарадиган муҳим омиллардан бири ундаги тузлар ҳисобланади. Тупроқдаги нейтрал, нордон ва ишқорий тузлар сувда эриганда ва қуриганда (нами қочганда) тупроқ реакциясига таъсир кўрсатади ва бу таъсир унумдорликда кўринади. Минерал кислоталардан тупроқда кўп учрайдигани карбонат кислоталари ҳисобланади. Тупроқдаги термодинамик шароитга қараб карбонат кислота тупроқ эритмаси рН ни 3,9-4; 5-5,7 оралиғида ушлаб туриши мумкин. Айни вақтда карбонат ангидриднинг ўзини тартиботи тупроқдаги об-ҳавонинг суткалик ўзгаришига ва микроорганизмлар фаоллигига боғлиқ. Бундан ташқари тупроқлардаги сульфидларнинг оксидланишидан вақтинча ёки доимий сульфат кислота ҳосил бўлиши мумкин, бунда ҳосил бўлган Н2SO4 тупроқдаги рН ни 2-3 гача тушириб юбориш мумкин. Тупроқдаги катионларга тўйинмаган гумин ва фульвокислоталар ҳам рН ни 3-3,5 гача тушириш хусусиятига эга. Ўрмон тушагини оз парчаланиши натижасида ҳосил бўлган органик моддалар рН ни 3,5-5 га, мохларни қолдиқлари эса 2-3 га тушира олади. Организмлар таъсирида, илдизлар ўз атрофига модда чиқариши ҳисобига тупроқ эритмасида эркин ҳолда сирка, шавел, лимон ва бошқа кислоталари пайдо бўлиши исботланган. Тупроқ эритмасидаги муҳитни белгилашда микроорганизмларнинг роли катта. Масалан: нитрофикатор тупроқда вақтинча нитрат ва нитрит кислоталарни пайдо қилади, натижада вақтинча РНқ0,5-2,0 гача тушиб қолади. Оқсиллар микроорганизмлар таъсирида парчаланиши ҳисобига тупроқ эритмасига Н2SO4 чиқади, бу ҳам рН ни пасайишига олиб келади. Моддаларнинг кислота, ишқорий хусусиятлари Бренстед-Лоури назариясига кўра аниқланди. Шу назарияга кўра ўзидан протон (НҚ) бера оладиган ҳар қандай модда кислота, протонни ўзига қўшиб оладиган модда эса асос дейилади. Кислоталарни сувли эритмаларда улар протонни сувга берадилар. СН3СООН СН3СОО- Қ Н3ОҚ Бу формулада сув кислота хусусиятга, сирка кислота қолдиғи эса асосга эга бўлиб қолади. Кислота ва асослар кучи уларнинг константасида бўлади. Кислотадан протонни сувга ўтгандаги константаси: агар сувдаги протон тортиб олинса, унда асосли константа, яъни: бўлади. Бу константалар кўпайтмаси эритувчиларнинг ионлари кўпайтмасига тенг бўлиб, қуйидагича: Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling