Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юлдашев г., Абдрахманов т
Тупроқларнинг асослар билан тўйинганлик даражаси
Download 1.71 Mb.
|
Ғ.Юлдашев, Т.Абдрахманов ТУПРОҚ КИМЁСИ. Университет. 2005.
Тупроқларнинг асослар билан тўйинганлик даражасиБу кўрсаткич алмашинувчи Са, Mg асосларини сингдириш сиғимига нисбатан фоиз миқдори билан белгиланади. демак Бунда, v-асослар билан тўйинганлик даражаси, % ларда. s-алмашинувчи асосларнинг, мг/100г, тупроқ учун миқдори. e-сингдириш сиғими, мг/экв/ 100г. тупроқ учун. н-гидролитик кислоталик. мг/экв/100г. тупроқ учун. Тупроқларнинг асослар билан тўйинганлик даражаси сингдирилган катионлар, айниқса асослар ва сингдирилган НҚ ни миқдорига боғлиқ. Тупроқларнинг унумдорлигини ошириш учун уларни асослар билан тўйинтириш керак, бу иш оҳаклаш йўли билан бажарилади. СаСО3 Қ Н2О + СО2 Сa (НСО3)2 Одатда асослар билан тўйинган тупроқларда оҳакка эҳтиёж бўлмайди. Оҳак нордон тупроқларга ундаги гидролитик кислоталикни ҳисобга олиб шу асосда солинади. Бунда тупроқни асослар билан тўйинганлиги: < 50% - оҳаклаш жуда зарур, - 55-70% - ўртача муҳтож, - 70-80%- кучсиз муҳтож, > 80%- охакка муҳтож эмас даражаларига бўлинади. Бизнинг шароитимиздаги тупроқларда гидролитик кислоталик ҳосил бўлмайди, чунки бизнинг тупроқларимиз асослар билан тўйинган, демак, оҳакка муҳтожлик йўқ, яъни сезилмайди. Сабаб тупроқларимиз тўйинган тупроқлар қаторида туради ва оҳакка бой. Тупроқларнинг ишқорийлиги Тупроқлардаги ишқорийлик одатда гидролитик ишқорий тузларни, яъни К, Nа, Са, Мg карбонатлари ва гидрокарбонатларнинг тупроқда, унинг эритмасида мавжудлигидан ҳосил бўлади. Ишқорий элементларнинг гуматлари, фульватлари ҳам тупроқда ишқорийликни келтириб чиқаради. Бунда реакция қуйидагича содир бўлади: Ишқорийлик иккига бўлинади: 1. Фаол ишқорийлик тупроқ эритмасидаги гидролитик ишқорий тузлар билан боғлиқ бўлиб, улар диссоциацияланганда кўп миқдорда ОН ни ҳосил қилади. Бу эса фаол ишқорийликни вужудга келтиради. Одатда тупроқ эритмаси, табиий сувлар ишқорийлигини характерлашда умумий ишқорийлик, нормал карбонатлар ишқорийлиги, гидрокарбонатлар ишқорийлиги назарда тутилади. Буларнинг чегаралари рН билан ўлчанади, миқдорлари эса индикаторлар ёрдамида титрлаш усулида аниқланади. Умумий ишқорийлик метиллоранж индикатори иштирокида кислота билан титрлаш асосида аниқланади. Нормал ишқорийлик натрий элементи бор тупроқларда алмашиниш асосидагина пайдо бўлади. Бундан ташқари шўр тупроқларда Na2SO4, яъни сульфатларни редукциялайдиган микроорганизмлар иштирокида, қайнаш жараёнида ҳосил бўлади. Нормал ишқорлар фенолфтолеинлар ёрдамида титрлаш асосида аниқланади. Бу борада аввалги бобларда айтилган. Потенциал ишқорийлик одатда натрий сингдирилган тупроқларда содир бўлади. Бунда кислоталик каби ишқорийлик ҳам тупроқ унумдорлигига салбий таъсир кўрсатади. Буни нейтраллаш керак бўлади ва у гипс ёки сульфат кислота ёрдамида қуйидагича бажарилади. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling