Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юлдашев г., Абдрахманов т


Download 1.71 Mb.
bet36/62
Sana17.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1524932
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   62
Bog'liq
Ғ.Юлдашев, Т.Абдрахманов ТУПРОҚ КИМЁСИ. Университет. 2005.

Тупроқда алюминий бирикмалари


Тупроқда AI ҳар хил эрувчанликка эга бўлган бирикмалар таркибига кирган бўлиб, гумид зона тупроқларида хусусан, чимли подзол ва подзол тупроқларда алмашинувчи тарзида бўлади.


AI тупроқда оксид, гидрооксид ва оддий туз, комплекс бирикма, алюминий кислоталари шаклида учрайди. Унинг кўп тарқалган бирикмаси AI2О3, яъни корунд бўлиб сувда ва кислоталарда эримайди, оқ рангли, лекин табиатда Cr, Mn, Fe, Ti лар таъсирида доимо бўялган бўлади.
Корундни бўялган формалари сапфир, рубин, топаз бўлиб, қимматбаҳо тошлар саналади.
Тупроқда гиббсит ёки гидроаргиллит нисбатан кўп учрайди, актаэдрик кристалли панжарага эга. Тупроқда гиббсит билан бирга ёки мустақил, бемит- -AIOH ва диаспор- -AIOH учрайди. Бу минераллар қадимий тропик тупроқлар учун характерли.
Аллофанлар шаклида ҳам алюминий тупроқда учрайди. Аллофанлар таркибида AI2O3 24-42%, SiO2- 21-40%, H2O- 39-44% бўлади.
А ллофанлар учун Si : AI қ 1:1 нисбати характерли. Аллофан атамаси Штромайер ва Гаусманлар томонидан киритилган бўлиб, улар амфотерлик хусусиятига эга. Улар фосфотларни ва бошқа анионларни боғлайди. Катион сингдириш сиғими 20-50, анион сиғими 50-30 мг-экв/100 г. Алюминий миқдори тупроқ хусусиятларига жиддий таъсир кўрсата олади. Агар унинг миқдори кўп бўлса, тупроқнинг ҳажм массаси камаяди, пластиклиги, сув сақлаш қобилиятлари ортади.
Табиий шароитларда баъзан алюминийли минерал сувлар ҳам ҳосил бўлади.
Тупроқ муҳитда алюминийни ҳамма минерал тузлари ҳам турғун эмас. Унинг фосфатли бирикмалари, уран кислотаси билан ва полисахаридлар билан ҳосил қилган бирикмалари катта аҳамиятга эга.
Табиий сувларнинг буғланиши натижасида махсус бирикмалар KAI(SO4)212H2O кварслар ҳосил бўлади.
Нордон жинслар қатламида олтингугуртли газлар таъсирида алуни ҳосил бўлади. Булардан ташқари, пегматит ва гнеисларда криолитлар (Na3AIF6) учрайди. Бу минераллар сувда ҳар хил миқдорда эриб, бошқа моддалар қаторида алюминий оксидини ҳосил қилади. Табиатда унчалик оддий бўлмаган мелит деб аталувчи AI2C12O12.18H2O таркибли минерал мавжуд бўлиб, у мис рангга эга.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling