Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юлдашев г., Абдрахманов т
Download 1.71 Mb.
|
Ғ.Юлдашев, Т.Абдрахманов ТУПРОҚ КИМЁСИ. Университет. 2005.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 16-маъруза Тупроқнинг органик моддалари ва асосий манбалари
9. Тупроқларда фосфор бирикмалари
Фосфор, минерал ва органик бирикмаларининг турли-т гуманлигига карамасдан, табиатда асосан минерал холида, фақат ортофосфор кислотасининг хосилалари шаклида учрайди (ортофосфорлар). Бунда деярли барча табиий фосфатларнинг, қарийб 95% кальций фосфатлардир. Тупроқ эритмаларида, тупроқларга хос муҳит реакциясида бирламчи алмашган фосфат ионлри Н2Р04 кўп бўлади. Табиатдаги фосфатларнинг кўп қисми ортофосфатлар шаклида, асосан кальций ортофосфатлар холида учрайди. Кальций фосфатлардан ташқари, алюминий ва темир фосфатлар ҳам мухим ахамиятга эга. Тупроқдаги фосфатларнинг асосий манбаи, тупроқ хосил қилувчи она жинслар хисобланади. Фосфорнинг маълум қисми тупроқларга атмосфера ёғинлари, космик ва атмосфера чанглари орқали тушади. Фосфорнинг кўпгина қисми тупроқга, минерал ва органик ўғитлар билан тушади. Турли тупроқларда фосфор микдори кичик кўрсаткичларда 0.1-0.25% фарқланади. Азотдан фарқли ҳолда табиатда (қора тупроқлар, каштан тупроқлардаги азот миқдори каби) фосфорга жуда бой тупроқлар учрамайди. Тупроқлардаги фосфор бирикмалари оз эрувчанлиги ва ўсимликларга секин ёки қийин узатувчанлиги билан храктерланади. Шунинг учун кўпгина тупрокларда, кўпгина ўсимликлар учун фосфорли ўғитларни қўллаш маъқул чоралардан хисобланади. 16-маъруза Тупроқнинг органик моддалари ва асосий манбалари Тупроқнинг органик моддалари ва асосий манбалари. Уларнинг ҳосил бўлиши, тупроқ унумдорлигидаги роли. Чўл минтақаси тупроқларида органик моддалар. Чиринди манбалари, специфик ва носпецифик бирикмалар. Тоғ минтақаларида минерал ва органик бирикмалар. Тупроқнинг органик моддалари жуда мураккаб ва хилма-хил бирикмалардан, бирикмалар гуруҳидан тузилган бўлиб, одатда оз миқдорда бўлади. Тупроқнинг тўлиқ хусусиятларини унинг органик моддалари ифодалай олса, бу тупроққа органик тупроқ дейилиши мумкин. Одатда бизнинг шароитимизда тарқалган тупроқларда гумус деб аталувчи модда миқдори 2% атрофида. Демак, агар органик модда қаторидаги гумус миқдори 2% бўлса, қолган минерал модда ва алоҳида олинган элементлардан ҳамда қисман бошқа органик моддалардан иборат бўлади. Томпсимон ва Троу маълумотларга кўра, тупроқ таркибидаги ил ва органик моддалар миқдори ўзгариши билан унинг номи ўзгариши мумкин, яъни органик ва минерал тупроқ деб баҳоланади. Тупроқ таркибида 12 % органик углерод бўлса, бундай тупроққа органик тупроқ дейилади. Агар тупроқ таркибидаги ил миқдори кўп бўлса, у ҳолда органик углерод миқдори 18 % дан ошганда, бу тупроққа органик тупроқ дейиш мумкин. Тупроқда ил миқдори 60% дан кам бўлса, у ҳолда органик ёки ноорганик тупроқни фарқлаш учун махсус формуладан фойдалинилади. Унда органик углероднинг минимал миқдори қўйидагича ҳисобланади: Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling