Бунда, Сорг-органик углерод 12-фоиз бўлиб органик тупроқ билан минерал тупроқ чегарасидаги органик углеродни билдиради. Ил-тупроқдаги ил заррачаларининг миқдори, %. 10- ўзгармас рақам.
Томпсон, Троу маълумотларига кўра, 1% органик углерод ёки деярли 2% органик модда тупроқ хусусиятларига 10% ил каби таъсир қилади. Аксарият тупроқлар органик моддасининг асосий қисмини гумус ташкил қилади. Гумус таркибида эса асосий элемент углерод ҳисобланади.
Гумус углероди деганда биз чириндини Тюрин усулида аниқлаб, ўша ердаги 0,0006 коэффицент билан ҳисобланган углеродни тушунишимиз лозим.
Бунда: Х- гумус таркибидаги углерод миқдори, %.
Н- тупроқ оғирлиги.
а- хром аралашмасини титрлаш учун сарфланган Мор
тузи миқдори.
в – титрлашда эритма шишасимон яшил рангга
ўтгунга қадар сарфланган Мор тузи миқдори.
Т- Мор тузи учун тузатма.
К- абсолют қуруқ тупроққа ҳисобловчи коэффицент.
Агар гумусга ҳисоблайдиган бўлсак, у ҳолда 0,0006 ўрнига 0,0010362 коэффициентни қўйишимиз керак бўлади.
Хилма-хил бирикмалардан иборат бўлган тупроқнинг органик қисмини 2 асосий гуруҳга ажратиш мумкин.
1. Бу гуруҳ органик қолдиқлар қаторига киради. Одатда органик бирикмаларнинг ўзлари ёки унинг парчаланиши натижасида ҳосил бўлган моддалардан ва бевосита тирик организмларнинг ҳаёт фаолияти натижасида ҳосил бўлади.
Улар органик кимёда маълум бўлган оқсиллар, аминокислоталар, содда ва мураккаб углеводлар, ҳар-хил табиатга эга бўлган органик кислоталар, ёғлар, смолалар, лигнин ва бошқалардан иборат. Булар одатда тупроқдаги индивидуал табиатга эга бўлган органик бирикмалар бўлиб, минерал тупроқларда уларнинг, яъни органик моддаларнинг умумий миқдоридан 10-15 % ни ташкил қилади.
Индивидуал табиатга эга бўлган органик модда дейилишига сабаб, бу гуруҳдаги моддалар алоҳида-алоҳида ҳолатда тупроқ таркибида учрайди. Буларнинг ҳар бири хусусий ўзаро фарқ қилувчи кимёвий ва биокимёвий хусусиятларга эга.
2. Бу гуруҳга бевосита гумус моддалари кириб, минерал тупроқларда уларнинг органик модда миқдоридан 85-90% ни ташкил қилади. Бу деганимиз агар тупроқ таркибидаги органик углерод 2% бўлса, шу миқдорни 10-15% ни гумуссимон қолган 90-85% ни эса бевосита гумус моддалари ташкил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |