Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юлдашев г., Абдрахманов т


Фульвокислоталар, уларнинг таркиби, тузилиши ва хусусиятлари


Download 1.71 Mb.
bet48/62
Sana17.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1524932
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   62
Bog'liq
Ғ.Юлдашев, Т.Абдрахманов ТУПРОҚ КИМЁСИ. Университет. 2005.

Фульвокислоталар, уларнинг таркиби, тузилиши ва хусусиятлари


Фульвокислота тушунчаси, яъни атамаси фанга Свен Оден (1919) томонидан киритилган. У Берцеллиус томонидан ажратиб олинган ва номланган бўлиб, крен ва апокрен кислоталарини бирлаштирди. Ҳозирги кунда фульвокислоталар деган атама тўғрисида аниқ бир қарашлар йўқ.


Кўпчилик олимларнинг фикрича кислоталар таъсирида чўкмайдиган барча органик кислоталарга ва уларнинг фракцияларига фульвокислоталар деб қараш мумкин. Лекин бунинг нозик, жойи шундай қабул қилинса, бу ҳолда юқори молекуляр, лекин бевосита гумусга тегишли бўлмаган органик моддалар ҳам шу гуруҳга қўшилади.
Шуни алоҳида айтиш керакки, Берцеллиус крен кислотасини минерал сув манбаидан аниқлади. Гумусли тупроқнинг сувли сўримидан ҳам ажратган.
Мульдер билан Германлар ҳам нордон эритмадан гумин кислоталарини чўктиргандан кейин крен кислотасини ажратадилар.
Берцеллиус фикрича, апокрен кислота бу ҳавода оксидланган крен кислотаси бўлиб, ГК га ўхшайди, қўнғир рангли, эриши қийин бўлган модда.
Берцеллиус, Мульдер, Германлар қуруқ модда тариқасида крен ва апокрен кислоталарини, мисли тузларни ажратган. Бу муаллифларнинг маълумотларига кўра крен ва апокрен кислоталари таркибидаги С 44-49 % бўлиб, буни кислородга нисбатан оладиган бўлсак, у билан тенг, яъни О2 44-49 %, ГК га нисбатан О2 га бой. Эсингизда бўлса, ГК да О2 30-32% эди. 1919-1920 йилларда крен ва апокрен кислоталари индивудал хусусиятга эга бўлган кислоталар деб қабул қилинган. Ўша вақтдаёқ крен ва апокрен кислоталар тупроқнинг минерал қисмини тез парчалаши ҳамда кальций, магний, алюминий, темир ва бошқалар билан турли тузлар ҳосил қилиши айтилган.
Айни вақтда бу тузларнинг эрувчанлиги, яъни осон ва тез эриш хусусияти ўрганилган. Шу нуқтаи назардан Вильямс ва Сибирцевлар подзол ҳосил бўлиши жараёнида крен ва апокрен кислоталари уларнинг тузларига боғлаганлар.
Баъзи олимларнинг фикрича, ФК лар ГК дан олдин келадиган, яъни ГК нинг бошланғич этапидаги кўриниши бўлиб, оксидланиб вақт ўтиши билан ГК га айланадиган модда. Балки ФК бу ГК парчаланиши натижасида ҳосил бўлган моддалардир. Шунинг учун бўлса керак спектик тушунчалар пайдо бўлиб, бу гуруҳга қараш, яъни уларни ўрганиш сусайиб қолган даврлар ҳам бўлган.
1930 йилларда крен ва апокрен кислоталарига бўлган қизиқиш кескин камайиб, 1940 йиллари Тюрин ва Понамаревалар яна бу масалани кўтардилар. Тюрин, Понамареваларнинг тупроқда бу гуруҳни ажратиб подзол ҳосил бўлишидаги ФК ролини ривожлантирдилар.
Тюрин, Понамаревалар маълумотларига кўра ФК оксикарбон кислоталари гуруҳига киради, яъни буларнинг кислотали гидролизи натижасида фурфурол ҳосил бўлади. ФК ларни сингдириш сиғими юқори бўлиб 100г. ФК учун 7000 мг/ экв. гача бўлади.
ФК лар тупроқ минералларига парчаловчи таъсир қилади. Оксидлар билан айниқса R2O3, яъни Fe2O3, AI2O3 лар билан ҳосил қилган бирикмалари кўп ва ҳаракатчан.
ФК темирли тузларининг ҳаракатчанлиги алюминийли тузларига нисбатан юқори. Шуниси қизиқки, кейинги вақтда ФК га қизиқиш сўнгандай, яъни ФК масаласи ҳал қилингандай кўринади. Бу борада шуни унитмаслик керакки, кейинги вақтда сарғиш, яъни 0,1 н NaOH ва Na4P2O7 эритмасидан ГК ни чўктиргандан қолган моддаларнинг ҳаммаси ФК деб келинмоқда. Бу нотўғри бўлиб, бу эритмада Драгунов, Висоцкая, Бак ва бошқалар углеводлар, глюкозалар фенолли бирикмалар, азотли моддаларни ҳам ФК қатори борлигини исбот қилдилар.
Дроздова 1955 йили торфдан, подзол тупроғидан хромотография усули ёрдамида ФК таркибидан ароматик табиатга эга бўлган бирикмалар: фенолли гликозид, киноид табиатли моддаларни ажратди.
Кухаренко, Веденскаялар ҳам хромотография усули ёрдамида ФК таркиби ароматик тузилишга эга эканлигини исбот қилдилар. Бу гуруҳлар ГК га ҳам хослиги бизга маълум. Демак, улар ўртасида қандайдир ўзаро яқинлик бор. Карбоксил ва фенол гуруҳлари борлиги ФК ларнинг алмашинувчи реакцияга мойиллигини билдиради, яъни ФК осонгина алмашиниш реакциясига қатнашади.
Кейинчалик инфрақизил спектроскопия усулида Касатокин, япон олимлари Кобо, Татсукаво ва бошқалар ҳам бу хулосани исботлаб шу фикрга қўшилдилар.
Спектрларни солиштирадиган бўлсак, ФК спекторлари ГК спекторларига тўғри келади, аниқроғи яқин келади.
Рентген анализ ФК да ён тармоқлар кўплигини кўрсатади. Ароматик халқалар оз, ФК да С:Н нисбати ГК дагидан нисбатан кичик, лекин ГК каби ФК да ҳам азот мавжуд.
Немис олими Бремне ФК ни 6 н HCI гидролизлаб, ундаги азотнинг 20-30% ни эритмага ўтганини кўрди ва хилма хил аминокислоталарнинг мавжудлигини исбот қилди.
Кононова томонидан ФК дан олинган аминокислоталар таркиби ГК дан олинган аминокислоталарга яқинлиги исбот қилинди. ФК нинг азоти нисбатан ҳаракатчан эканлиги айтилди.
Швед Стивенсон фикрича, ФК таркибида аминли моддалар ва қанд моддалар мавжуд.
Юқоридаги барча фикрларни умумлаштирадиган бўлсак, ФК ядроси ГК га яқин бўлиб, ядроси ароматик углевод занжирларидан иборат. Ён занжирлар ФК да ГК ларга нисбатан кўп.
Хуллас, ФК унча етилиб пишмаган ГК деб фикр юритилиши мумкин. ГК билан ФК ўртасидаги алоқалар Фрейтаг фикрича, ГК <қ> Фк бўлиши ҳам мумкин.
ФК таркибида 40-52% С, 4-6% Н, 40-48% О, 2-6% N мавжуд. ФК нинг бутун молекуласи ва шакли яхши ўрганилмаган. Кононова фикрича, ФК ГК нинг бошланғич ҳосил бўлиш стадиясига тўғри келади, яъни ФК лар тўла пишиб етилмаган ГК лар демакдир.

Тупроқнинг гумуслилик ҳолати



Гумус таркибидаги органик моддалар, алоҳида бирикмалар қанчалик мураккаб ва аҳамиятли бўлмасин, тупроқни тавсифлашда гумуснинг ўзидек роль ўйнай олмайди. Тупроқшуносликнинг генетик муаммоларини ёритиш ва тупроқнинг маҳсулот ишлаб чиқаришдаги ўрнини белгилаш учун тупроқдаги гумусга тавсиф бериш зарур ҳисобланади.
Академик Тюрин, Понамарева ва Кононоваларнинг энг катта хизматларидан бири гумуснинг гуруҳли ва фракцияли таркибини ўрганишни жорий қилганлари ҳисобланади.
Органик моддалар тизимида Тюрин икки асосий хусусиятни ажратди.
1. Тупроқдаги гумус кислоталарининг (ГК, ФК, ГМК) шаклланишини ва ҳосил бўлиши, яъни гумификация жараёнининг охирги маҳсулотигача тушунтирди.
2. Органик моддалар билан тупроқнинг минерал қисми ўртасидаги ўзаро таъсир ва унинг натижасида ҳар хил ҳаракатчанликка эга бўлган органо-минерал бирикмаларнинг ҳосил бўлишини тушунтирди. Бу ҳосил бўлган моддаларнинг ҳаракатчанлиги эса гумус кислоталаридан ҳам, минерал моддалардан ҳам фарқ қилади.
Тюрин фикрича гумусни сифат хусусияти ҳар хил тупроқларда унинг фракцияли ва гуруҳли таркиби билан тавсифланади. Бу таркиб ва фракция миқдорлари тупроқ типи, типчаси ва айирмасига қараб ҳар хил бўлади.
Гумуснинг гуруҳли таркиби – гумуссимон ва бевосита гумус моддалар миқдори ва тўпламидан иборат. Бу жойда гуруҳ тушунчаси ўзаро хусусияти ва таркиби жиҳатидан яқин бўлган моддаларни англатади.
Муҳим гуруҳларга: ГК (қора ва қўнғир ГК билан), ГМК, ФК, гумин ва гумус учун специфик бўлмаган бирикмалар киради. Специфик бўлмаган бирикмалар ҳар хил бўлиб, улар учун характерли хусусият органик эритувчиларда эриш қобилияти ҳисобланади. Буларга лигнин, липидлар ва бошқалар киради.
Гумуснинг гуруҳли таркиби, унинг умумий миқдорлари ҳар экологик шароитларда хилма-хил тупроқ типлари ва айирмаларида бир хил бўлмайди.
Бу борадаги ишлардан Б.Мачигин (1957), Г.Юлдашев (1993) маълумотларини кўришимиз мумкин.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling