Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юлдашев г., Абдрахманов т


Download 1.71 Mb.
bet50/62
Sana17.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1524932
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   62
Bog'liq
Ғ.Юлдашев, Т.Абдрахманов ТУПРОҚ КИМЁСИ. Университет. 2005.

32-жадвал.
Суғориладиган типик бўз тупроқларда гумуснинг гуруҳли ва фракцияли таркибининг ўзгариши
(Зиямухаммедов, Рижов, 1975).

Тажриба
варианти


Гуруҳли таркиби


Фракцияли таркиби



Орг. С, %

ГК

ФК

Сгк

Гумин кислоталари

Фульво кислоталари















Сфк

1

2

3

1а

1

2

3

4

Доим ғўза экилиб ўғит берил маган (назорат)

0,50

26,4
0,132

40,6
0,203


0,65

1,8
0,009

11,4
0,057


13,2
0,066


1,8
0,009


7,6
0,038


12,8
0,064


10,4
0,052


8,0
0,040



Минерал ўғитлар берилганда.

0,56

23,4
0,136

52,5
0,290


0,44

1,6
0,009

10,1
0,059


11,7
0,68


1,4
0,08


6,0
0,034


29,0
0,160


8,6
0,046


7,5
0,042



Органик ўғитлар берилганда (гўнг)

1,02

30,3
0,309

37,2
0,380


0,81

2,4
0,024

15,0
0,153


12,9
0,132


1,2
0,012


6,2
0,064


18,3
0,187


6,9
0,070


4,6
0,047



Алмаш лаб экиш жорий этилган да, бедадан кейин 3 йил ғўза

0,64

26,3
0,169

36,2
0,231


0,72

1,7
0,011

13,3
0,079


12,3
0,079


1,4
0,009


7,4
0,047


11,8
0,076


8,9
0,057


6,7
0,043


х) Органик углеродга нисбатан фоизларда


хх) Углерод миқдори
Жадвал маълумотларига кўра, типик бўз тупроқларда узоқ вақт ғўзани ўғитсиз ва ўғит ҳамда алмашлаб экиш асосида ўстирилгандаги тупроқдаги гумуснинг гуруҳли ва фракцияли таркиби ўзгаради. Бу ўзгаришда органик ўғитли ва алмашлаб экиш жорий этилган вариантларда ижобийлик кузатилади, яъни ГК миқдори, ФК га нисбатан кўпроқ ошган. Шу тариқа гумус сифати яхшиланган.
Гумус гуруҳли таркибининг ўзгариши ўз навбатида унинг фракцияли таркибини ўзгаришидан келиб чиққан. Бу натижаларга кўра алмашлаб экиш жорий этилган. Органик ўғит солинган вариантларнинг тупроқлари бошқа вариантларга нисбатан устун туради.
Бўз тупроқларни аксинча нордон чимли подзол тупроқларга узоқ муддат минерал ўғит солиниши натижасида гумуснинг фильтватлилиги ортиши кузатилган. Бунда асосий 1а ва 1 фракциялар миқдори ортади.
Тупроқларни оҳаклаш бу жараённи тўхтатади ва гуматларни, айниқса Са гумат миқдорини оширади. Нордон тупроқларни гумуслилик даражасини ошириш учун уларни органик ва минерал ўғитлар билан ўғитлаш мақсадга мувофиқ. Тупроқларда гумусни гуруҳли таркиби кесма чуқурлигига қараб ўзгаради. Бунда энг аввало ГК ларни миқдори камайиши кузатилади.
Сгк:Сфк қ 0,1-0,3 гача ва ҳатто ундан пастга тушади. Баъзи ҳолларда Сгк чуқур қатламларда бўлмайди. Албатта бундан кўмилган тупроқлар истисно. Улардаги Сгк:Сфк нисбати уларнинг генезиси ва ҳозирги ҳолатидаги оксидланиш ва қайтарилиш жараёни, сизот сувлари таъсири ва бошқаларга боғлиқ бўлади.
Қўриқ ерларни ўзлаштириш ҳисобига дастлабки йиллари гумус миқдори камаяди ва уларнинг сифати ўзгаради. Кейинчалик камайиш тўхтади, яъни гумус миқдори стабиллашади. Хуллас гумуснинг ҳосил бўлиши ва ўзгариши учун умумий қоидалар, қонуниятлар талаб этилади.
1. Гумификация жараёни тупроқ биотермодинамик шароитига чидамли бўлган органик моддалар ва уларнинг органо-минерал бирикмалари асосида содир бўлади. Бу қоида гумин кислоталарини бир типлилигини тушунтиради.
2. Гумификация чуқурлиги, ўсимликлар қолдиғини гумин моддаларга айланиши, Сгк:Сфк нисбатлари кўрсаткичи гумификация тезлигига боғлиқ.
Бу жараён, яъни гумификация тезлиги ўз навбатида қатор тупроқ ва ўсимлик қолдиғи хусусиятларига, яъни рН, гумус миқдори, гранулометрик таркиби, намлиги, микроорганизмлар миқдори, фаоллиги, ўсимлик қолдиғининг молекуляр массасини катта ва кичиклиги, трансформацияга берилувчанлиги ва тузилишига, протеин, лигнин, полисахарид миқдорларига боғлиқ.
3. Автоморф тупроқларда гумус типи, гумуфикация чуқурлиги.
Сгк:Сфк нисбати билан аниқланиши мумкин. Айни вақтда бу нисбат биологик фаол давр (БФД) билан яхши корреляция беради. Демак, гумификация жараёнини БФД орқали билиш мумкин.
4. Биологик фаол даври ўзаро яқин ёки баравар тупроқларда гумуфикая жадаллигини (интенсивлигини) тупроқнинг кимёвий ва минерологик таркиби белгилайди.
Эстониянинг рендзинли тупроқларида, яъни карбонатлар устида ҳосил бўлган тупроқларида гуматли гумус ҳосил бўлади. Аслида Эстония ҳудудидаги тупроқлар гумуси гуматли-фульватли таркибли бўлиши керак.
5. Тупроқ гумусининг фракцияли таркиби, тупроқ кислоталилиги ёки ишқорлигининг функцияси.
Тузлар таркибидаги натрий, кальций миқдори тупроқни гранулометрик, минерологик таркиби, ил фракцияси ва бошқалар ҳам гумуснинг фракцияли таркибига таъсир кўрсатади.


Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling