33-жадвал.
Асосий тупроқ типларида ГК ва ФК молекуляр оғирликлари
Тупроқлар
|
Формуласи
|
Азот сонига моль массанинг боғлиқлиги
|
|
1 N
|
3 N
|
4 N
|
Гумин кислоталар
|
Торфли ботқоқлар
Подзол тупроқлар
Қора тупроқлар
Бўз тупроқлар
|
|
403
351
323
308
|
1209
1053
1119
924
|
1612
1404
1492
1232
|
Фульвокислоталар
|
Подзол тупроқларо
Қора тупроқлар
Бўз тупроқлар
|
|
446
303
381
|
1338
1179
1143
|
1784
1572
1524
|
Келтирилган маълумотлардан шу нарса кўриниб турибдики ГК ёки ФК таркибидаги азот миқдори ортган сайин уларнинг молекуляр массалари ҳам ортади. Демак, азотли занжирлар сони кўпаяди.
Гумус кислоталарининг ёниш иссиқлиги
Тупроқ энергетикаси муаммолари ва унинг иссиқлик хоссаларини ўрганишда гумус, гумус моддаларининг аҳамияти катта.
Ёнишда чиқадиган иссиқлик одатда колориметрлар ёрдамида аниқланади. Гумус моддаларини ёнишида чиқадиган иссиқлик 1500-2000 дан 5000-8000 калг ни ташкил қилади ва у қуйидагича бўлади.
34-жадвал.
Тупроқ гумус моддаларининг иссиқлик энергияси, калг.
Тупроқлар
|
Липидлар
|
Гумин кислота
лар
|
Фульвокис
лоталар
|
Гидролиз
ланмайди
ган қолдиқ
|
Тоғ-ўтлоқи
Тоғ-қора
Жигарранг
Каштан
Бўз
Ўтлоқи саз
|
ҳамма тупроқлар липиди учун ўртача 8480
|
4640
4510
4370
5190
5290
4830
|
ҳамма тупроқлар
нинг ФК лари учун 1520 дан 2790 ёки ўртача 2200
|
4510
4200
4080
4360
4520
4050
|
Аниқлаш қайд этилганидай колориметрлар ёрдамида олиб борилади, лаборатория машғулотларида бажарилади.
С.А.Алиев формуласидан фойдаланиб иссиқлик энергиясини ҳисоблаб топиш ҳам мумкин.
Q-ёниш иссиқлиги, калг [C], [H], [O], [N] – ГК ёки ФК даги фоиз миқдорлари.
Масалан ГК таркибида
С – 57,73
Н – 3,42
О – 34,57
N – 4,03 бўлса 1г ГК ёндирилганда Q энергия ҳосил бўлади.
Тупроқ гумуси ҳосил бўлиши энергетикасини ўрганиш ва чуқурлаштириш, яъни такомиллаштириш учун тупроқ ҳосил бўлиш механизмини ўрганишни такомиллаштириш заруриятлари туғилади.
Гумус моддаларни ёниш иссиқлиги тўғрисидаги маълумотлар кўп эмас. Бу кўрсаткични тўғридан-тўғри колориметрлар ёрдамида аниқлаш мумкин. Бунинг учун тупроқни махсус герметик ёпиқ идишга жойлаштириб, кислород билан тўйинтирилади. 25-30 кгсм2 босим берилади, сўнг электр токи ёрдамида ёндирилади. Натижада иссиқлик энергияси бевосита ўлчанади.
Do'stlaringiz bilan baham: |