Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юлдашев г., Абдрахманов т


Гумус кислоталарининг графо-статистик таҳлили ва оптик хоссалари


Download 1.71 Mb.
bet52/62
Sana17.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1524932
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   62
Bog'liq
Ғ.Юлдашев, Т.Абдрахманов ТУПРОҚ КИМЁСИ. Университет. 2005.

Гумус кислоталарининг графо-статистик таҳлили ва оптик хоссалари

Бу таҳлил негизида атомлар нисбати ётади, яъни Н:С, О:С, бу нисбатни ҳисоблаш учун гумус кислоталари таркибидаги элементларнинг фоиз миқдорлари атом массаларига бўлинади. Масалан, қуйидаги таркибга эга бўлган гумус кислотаси берилган С қ 57,95 %, Н қ 3,45 %, N қ 4,03 %, O қ 34,57 %. Ундаги атомлар нисбатини аниқлаш лозим бўлганда ҳар бир элементни молекула ёки атом сони 100 г. ГК да қуйидагича ҳисобланади.


С қ 57,95 : 12,01 қ 4,83
Н қ 3,45 : 1,01 қ 3,42
N қ 4,03 : 14,01 қ 0,29
O қ 34,57 : 16 қ 2,16
Демак, 100 г. ГК да 4,83 мол С, 3,42 мол Н, 0,29 мол N, 2,16 мол О мавжуд. Аниқланган рақамлардан фойдаланиб, атомлар ёки молекулалар нисбати осонгина аниқланади.
С:Н қ 1,4; С:О қ 2,2; С:N қ 16,7; Н:С қ 0,71; О:С қ 0,45. Бу нисбатлар орқали неча атом углерод бир атом водород, кислород, азотга тўғри келиши аниқланади.
С:Н ва О:С да неча атом водород ёки кислород бир атом углеродга тўғри келишини билиш мумкин.
С:Н, С:О, С:N да нисбат қанча катта бўлса, углерод шу молекуланинг тузилишида шунча катта роль ўйнайди.
Графо-статистик таҳлил усулининг яна бир йўналиши атомлар нисбатларининг диаграммаларини ишлаш бўлиб, бунинг учун Н:С ва О:С нисбатлари ГК ёки ФК лар учун ҳисобланади ва обцисса ҳамда ординатага жойлаштирилади.
Мисол учун нисбатлар графигини қуйидагича тасвирлаш мумкин.

Н : С


2 ,5
2 ,0
1 ,5
1
0 ,5
0
0 О:С
0,5 1,0 1,5 2,0 2,5

Бу график гумификация, минерализация ва бошқа жараёнларни кўрсатади.

ГК ва ФК нинг оксидланиш даражаси
Одатдаги ҳолларда ГК ва ФК ларнинг оксидланганлик даражасини билиш учун О:С нисбатидан фойдаланилади. Бу унчалик тўғри эмас. Ҳозирги кунда ГК ва ФК ларнинг оксидланганлик даражасини қуйидагича ҳисоблаш бирмунча йўлга қўйилган.

Бунда QO – 100 г. ГК ёки ФК да кислороднинг атом сони
QН – 100 г. ГК ёки ФК да водороднинг атом сони
QС– 100 г. ГК ёки ФК да углероднинг атом сони
дан Қ4 гача бирикмалар оксидланган ҳисобланади.
бўлганда оксидланганлик даражаси ҳам 0 бўлади, яъни бирикма оксидланмаган саналади.
дан -4 гача бўлган ҳолларда бирикмалар қайтарилган бўлади.
Тўла оксидланганлик СО2 га тўғри келади, бунга W-ни плюс 4 ҳолати тўғри келади, минимум ҳолати эса метанга СН4 –га тўғри келади. Бу формула ва кўрсаткичлар нисбатан қулай. Бунинг камчилиги азотнинг ҳолатини эътиборга олмаслиги ҳисобланади. Шуни алоҳида қайд қилиш керакки, органик бирикма ҳолатидаги N, яъни ГК ва ФК лар таркибидаги N-нинг миқдори кескин кам. Шунинг учун эътиборга олмаса ҳам бўлади.

Гумус кислоталарининг оптик хоссалари

Гумус кислоталари ҳар хил тўлқин узунликдаги электромагнит нурларни ютади, қайтаради ва ҳоказо. Ҳозирча 220-250 нм узунликдаги нурларнинг ютиши яхши ўрганилган.
Қуёш нурининг призма орқали ўтгандан сўнг, бўлинишини инглиз олими Уильям Гершель 1800 йилда кашф этган. Шундан сўнг кўзга кўринмайдиган нурлар инфрақизил нурлар деб аталган. Ундан 1940 йилдан фойдаланила бошланди.
Гумус кислоталарини оптик зичлиги спектрофотометрларда аниқланади ва қуйидагича тасвирлаш тавсия этилади.

Д 

1 ,5 1. Қора тупроқ ГК



1 ,0 2. Подзол тупроқ ГК


1
0,5 3 2 3. Типик бўз тупроқ ГК
 нм.
400. 500. 600. 700.
ГК ва ФК ларни молекуляр массалари ва формуласи

ГК ва ФК-лар юқори молекуляр мураккаб органик моддалар бўлиб, уларнинг молекуляр оғирликлари ўрганиш усулларига боғлиқ равишда бироз ўзгаради.


ГК лар учун молекуляр масса 1300-3000 гача эканлиги аниқланган. ФК-лар учун 200-300 га тенг бўлиб, аниқлик даражаси паст, яъни ўзгариши мумкин.
ГК ва ФК нинг формуласини аниқлаш ҳам мураккаб илмий муаммо бўлиб, ундаги элементлар миқдори ва атомлар сони орқали умумий формуласи аниқланади. Масалан, ГК таркиби С–57,73 %, Н–3.42 %, О-34,57 %, N-4,03 % дан иборат.
Элемент таркиб ҳолидаги фоиз миқдорларини моль ёки атомлар ҳолатига ўтказамиз, бунинг учун
С қ 57,73 : 12,01 қ 4,64
Н қ 3,42 : 1,01 қ 3,45
O қ 34,57 : 16 қ 2,16
N қ 4,03 : 14,01 қ 0,29 амалларни бажарамиз.
Энг кам атом миқдорига қолганларини бўламиз, унда
С қ 4,64 : 0,29 қ 16;
Н қ 3,45 : 0,29 қ 11,7;
O қ 2,16 : 0,29 қ 7,35;
N қ 0,29 : 0,29 қ 1,0 га эришамиз.
Одатда бирикмада тўла бўлмаган, яъни 0,50; 0,25 атом бўлмайди. Шунинг учун энг кичик шундай рақамга шу миқдорлар кўпайтирилади, натижада атомлар тўлиқлашади. Бизнинг мисолда бу рақам 3 ни ташкил қилади. Бошқа мисолларда эса рақамлар бошқача бўлиши мумкин. Демак,
бу модда формуласи га тўғри келади. Молекуляр массаси 1005 ни ташкил қилади.
Молекуляр масса осмометрик, криоскопик, эбулоскопик, диализ, нур тарқатиш ва бошқа усуллар билан аниқланади. Гумус кислоталари бир ёки бир неча азотга эга деб уларнинг молекуляр массасини аниқлаш яхши натижа беради. Буни қуйидаги жадвал маълумотларидан кўриш мумкин.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling