Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юлдашев г., Абдрахманов т


Тупроқ гумуслилик ҳолатининг кўрсаткичлари


Download 1.71 Mb.
bet51/62
Sana17.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1524932
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   62
Bog'liq
Ғ.Юлдашев, Т.Абдрахманов ТУПРОҚ КИМЁСИ. Университет. 2005.

Тупроқ гумуслилик ҳолатининг кўрсаткичлари
Тупроқнинг гумуслилик ҳолатини кўрсатувчи катталиклари кўп бўлиб, улар гумус миқдорининг кесма бўйлаб тарқалиши, сифат таркиби, органоминерал ҳосилалари, миграцияланиш ва бошқаларидир.
Гришина ва Орлов томонидан ишланган тупроқ гумуслик ҳолатининг кўрсаткичларини оладиган бўлсак, улар қуйидагиларни қамраб олади.

  1. Ўрмонзорлар тупроқлари учун ўрмон тўшамаси қалинлиги.

  2. Ўрмон тўшамасидаги ва минерал профилдаги органик моддалар нисбати.

  3. Гумус тупроқ қатламидаги фоиз миқдори, 0-20 см ва 0-100 см даги заҳираси, тга.

  4. Бир метр қалинликдаги гумус тақсимоти.

  5. Гумусни азотга тўйинганлиги, (С:N асосида).

  6. Органик моддаларнинг гумификация даражаси, Сгк  Сфк х 100 % асосида.

  7. Эркин ГК ларнинг умумий ГК га нисбатан фоиз миқдори.

  8. Гумус типи, яъни Сгк : Сфк.

  9. Кальций билан бириккан ГК нинг умумий ГК га нисбати, фоиз миқдори.

  10. Мустаҳкам боғланган ГК нинг умумий ГК га нисбатан фоиз миқдори, 0,001 % ГК.

  11. ГК ларнинг оптик зичлиги Е 465 мм, 1 см.

  12. Пигментларнинг гумус таркибида қатнашиши.

  13. Хлорофилларнинг спирт-бензолли сўримда қатнашиши, ифодаланиши кўзда тутилган.

Тадқиқотчи ўз мақсадига қараб тупроқни гумуслилик ҳолатини аниқлашда санаб ўтилган кўрсаткичлардан бир нечтасини ёки бир неча гуруҳини олиши мумкин. Бунда деярли ҳамма тупроқлар учун гумус миқдори энг муҳим кўрсаткич эканлигини эътибордан четда қолдирмаслиги керак.
Гумуснинг азот билан тўйинганлиги одатда С:N нисбати билан аниқланади. Гумус типи эса Сгк : Сфк билан белгиланади, яъни аниқланади ва бошқалар. Бу кўрсаткичлар миқдори, даражаси, характери каби алоҳида-алоҳида катталиклар билан ўлчанади.
Бўз, ўтлоқи тупроқларнинг суғориладиган гуруҳлари одатда ўртача гумус заҳирасига эга (100-150 тга). Гумуснинг азотга тўйинганлиги эса юқори даражада, яъни С:N, 5-8 га тенг. Гумус типи фульват-гуматли, гумусга бой бўлмасдан, унда кесма бўйлаб тақсимланиш деярли бир текис камайиб бориш хусусиятига эга.
Органик моддаларнинг тупроқда кам эканлигини назарда тутиб одатда улар 2 гуруҳга ажратилади.
1. Тупроқда нисбатан турғун бўлмаган бирикмалар бўлиб, булар шароитга қараб тез минерализацияланади. Углеводлар, полипептидлар, оддий кислоталар, липидлар, хлорофиллар, пигментлар ва бошқалар бу гуруҳга киради.
2. Биологик, термодинамик жиҳатдан нисбатан турғун бирикмалар, яъни ГК, ФК, ГМК, лигнин ва полисахаридлар.
Гумуснинг оптимал миқдори қанча бўлиши тупроқ типи, типчаси, айирмаси ва уни хусусиятларига боғлиқ бўлади.
Шуни алоҳида айтиш мумкинки, тупроқдаги гумуснинг оптимал миқдори Орлов фикрича экиладиган ўсимлик турига ҳам боғлиқ. Бундай фикр унчалик тўғри эмас. Чунки ўсимлик турларининг ўзлари ҳар хил миқдор ва сифатдаги гумусга талабчан ёки улар алоҳида-алоҳида гумус миқдорини ёқтиради ва ҳосил қилишда қатнашади.
Гумус миқдори нисбатан ўзгарувчан катталик бўлиб, ерларни ўзлаштириш, суғориш даврининг бошларида тез ўзгаради.
Шунингдек ерларни узоқ вақт давомида суғориш, тупроқдаги органик моддаларнинг таркибини ўзгаришига олиб келади. Бунда аввало гумин ва фульвокислоталарнинг миқдорларининг камайиши, тақсимоти тупроқ кесмасида чуқурлашган сайин секин-асталик билан эканлиги кузатилади.
Айни бир вақтда гумин кислоталарининг камайиши фульвокислоталарга нисбатан жадалроқ боради.


Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling