Гумус кислоталарининг гидролизи
Гумус кислоталарининг гидролизи одатда 6н HCl да қайнатиш асосида олиб борилади. Бу жараёнда гумин кислотасининг 40-60%, ФК-ни 50-90% массаси эритмага чиқади.
Гумус кислоталарининг гидролизланиш даражаси гидролизланган қисми миқдорини унинг умумий массасига нисбати билан ўлчанади, яъни аниқланади.
Ҳаётда чимли подзол, бўз тупроқларни гумин кислоталарини гидролизланиш даражаси қора тупроқникидан юқори.
Фульвокислоталарнинг гидролизланиш даражаси ГК лардан юқори. ГК таркибидаги азотнинг гидролизда ажралиб чиқиши углеродга нисбатан юқори, сабаб азот ён занжирларда кўпроқ бўлади. Ҳаётда гидролизланганлик даражасини гидролизатга ўтган углерод ёки азот орқали ҳисобланади.
35-жадвал.
Гумус кислоталарининг гидролизланиш даражаси, %
Тупроқлар
|
ГК
|
ФК
|
углерод орқали
|
азот орқали
|
углерод орқали
|
азот орқали
|
Чимли ўртача подзоллашган тупроқлар
Типик қора тупроқлар
Типик бўз тупроқлар
|
38-44
32-36
32-42
|
60-68
45-50
59-64
|
65-78
69-70
66-72
|
73-77
71-74
72-75
|
Гумус кислоталарининг гидролизи натижасида хилма-хил аминокислоталар билан бирга қисман бошқа моддалар ҳам ҳосил бўлади.
1-Диаграмма
Do'stlaringiz bilan baham: |