Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юлдашев г., Абдрахманов т


Download 1.71 Mb.
bet34/62
Sana17.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1524932
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   62
Bog'liq
Ғ.Юлдашев, Т.Абдрахманов ТУПРОҚ КИМЁСИ. Университет. 2005.

Тупроқларнинг буферлик қобилияти

Тупроқлардаги ишқорийлик, нордонлик ва уларнинг миқдорларини бошқариш тупроқнинг буферлик қобилиятига боғлиқ бўлади.


Ҳар хил омиллар таъсирида ўзининг фаол реакцияларини ўзгаришга қарши тура олиш қобилиятига тупроқларни буферлиги дейилади.
Одатда кислоталар ва ишқорларга қарши буферлик фарқ қилинади. Тупроқ буферлиги тупроқ томонидан ионларни ютиш, эритмага чиқариш ва чўктириш билан боғлиқ бўлади. Тупроқ буферлиги тупроқнинг қаттиқ фазаси, асосан коллоид заррачасининг ҳисобига содир бўлади. Бунда эритмадаги ишқор ёки кислота ТСК билан реакцияга кириб ўз хусусиятини йўқотади ёки таъсир кучини камайтиради. Бу жараён қуйидагича боради:



кўриниб турибдики кучли кислота тупроқ томонидан нейтраланади ёки

бунда ишқор нейтралланади.
Тупроқ буферлиги тупроқдаги коллоидлар миқдорига боғлиқ бўлади, яъни коллоид заррачалар қанча кўп бўлса, буферлик шунча юқори ва аксинча бўлади. Қумда буферлик деярли учрамайди. Буферлик коллоид заррача, алмашинувчи катионлар таркиби ҳамда миқдори ва бошқаларга боғлиқ.
Буферлик тупроқ унумдорлигини белгилайди. Буферлик ўсимлик учун яхши шароит яратиб бериб туради.
Химмелиорация жараёнида тупроқнинг буферлигини ҳисобга олишга тўғри келади, акс ҳолда мақсадга эришиш қийин бўлади.
Гумус миқдори кўп бўлса, тупроқнинг кислоталарга нисбатан буферлиги юқори бўлади. Тупроқларни ишқорларга нисбатан юқори буферлиги ТСК даги Н ва AI ларга боғлиқ.
28-жадвал.
Тупроқларнинг_буферлик_қобилиятини_қ'>Тупроқларнинг буферлик қобилиятини қуйидагича тавсиф этиш мумкин. (Ковда, 1973 йил)



Тупроқлар



Кислоталарга қарши буферлик



Ишқорларга қарши буферлик

Подзол, қизил


Кучсиз подзоллашган
Қора тупроқ, ўрмон-қўнғир
Каштан
Шўртобланган
Қумлар

1-2
2-3


5-8
8-10
10
1

10
5-8


2-3
2
1
1

Бу борада Ўзбекистон ҳудудида тарқалган асосий тупроқ типлари саналган бўз тупроқлар, ўтлоқи тупроқлар ва ўтлоқи саз тупроқлар, қора ва каштан тупроқлар қаторида бўлиб, кислотага нисбатан буферлик қобилияти юқори даражада намоён бўлади.



Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling