Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юлдашев г., Абдрахманов т
Download 1.71 Mb.
|
Ғ.Юлдашев, Т.Абдрахманов ТУПРОҚ КИМЁСИ. Университет. 2005.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вариант
24-жадвал
Ўтлоқи ва бўз-қўнғир тупроқларда сингдирилган катионлар динамикаси
Одатда катион сингдириш сиғими коллоид заррачанинг генезисига боғлиқ бўлади. Барча тупроқлар ўзларининг сингдириш комплекси таркибидаги катионларнинг тури ва миқдорига қараб асосларга тўйинган ва тўйинмаган гуруҳларга бўлинади. Д.Хиссинк тупроқларни асослар билан тўйинганлигини қуйидаги формула билан аниқлашни тавсия этади: Бунда, V-тупроқнинг асослар билан тўйинганлик даражаси фоизларда сингдириш сиғимига нисбати. S-алмашинувчи асосларнинг суммаси. Т-катион алмашиниш сиғими. Гидролитик кислоталикга эга тупроқлар учун бу формула қуйидаги кўринишни олади: Бунда, Н-гидролитик кислоталик миқдори SÍТ ни ташкил қилади. Ишлаб чиқаришга бу формулалардан фойдаланиб оҳактош ва гипслаш ишлари бажарилади. Одатда агротехник чора-тадбирлар ҳам тупроқнинг сингдириш сиғими ва катион таркибига таъсир кўрсатади. Масалан: тупроқларни ўғитлаш, суғориш, алмашлаб экиш ва бошқа агротехник, агромелиоратив чоралар тупроқни сингдириш сиғимини ўзгартиради. Таркибида натрий бўлган сув билан суғоришни кўрсак, у ҳолда тупроқ ТСК сига натрийнинг кириб қолиши, яъни сингдирилиши абсорбцион нисбатга боғлиқ бўлиб, бу формула АҚШ да кўп қўлланилади. Бунда, SAR натрийни адсорбцияланиш нисбати. Na, Ca2, Mg2 лар уларнинг сувдаги концентрациялари, мг-эквл. Бу натижалар тупроқнинг шўртобланишини потенциал ҳолатини кўрсатади. Шўртобланиш сабаблари кўп бўлиб, Ричардс (1953) бўйича SAR асосида қуйидаги ҳолатларда юз беради. Шуни алоҳида қайд қилиш керакки, тупроқларни шўртобланиш жараёни бу мураккаб кимёвий ва физик-кимёвий сингдириш асосида содир бўлади. Бу айни вақтда тупроқ ва сувни қатор хосса ва хусусиятларига боғлиқ бўлади. Масалан: суғориладиган ўтлоқи саз тупроқларни минераллашган зовур сувлари билан суғориш таъсирида тупроқдаги шўртобланишни қуйидаги жадвалдан кўриш мумкин. 26-жадвал Суғориш сувининг сифати ва шўртобланиши
Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, SAR 8 дан юқори бўлса сувни минерализация қанча бўлишидан қатъий назар тупроқнинг шўртобланиш хавфи юқори. Тупроқ сингдириш комплексида Al ва Fe нинг миқдори ортиши, рН нинг камайиши билан анионларнинг ютилиши ортиб боради. Хлор ва нитрат анионлари ТСК томонидан деярли ютилмайдилар. Шу ҳодиса шўр тупроқларда ижобий баҳоланади. Сабаби шўрликни вужудга келтирувчи хлор ионларининг ювилиши осон бўлади. Лекин ўғит тариқасида солинадиган нитратларнинг ютилмаслиги ўз навбатида уларнинг ҳам ҳаракатчанлигини оширади. Натижада ўсимлик учун фойдаси камаяди, яъни суғориш жараёнларида ювилиб кетади ёки илдиз майдонидан чуқурга тушиб қолади. 27-жадвал Ўтлоқи саз тупроқларда сингдирилган катионлар динамикаси
Малигин, Бушуевлар маълумотига кўра, ионлар (Се) оч тусли бўз тупроқларда суғориш давомида ва ундан кейин 4 сутка давомида профил бўйлаб пастга ва кейин эса юқорига ҳаракат қилади. Фосфорли ионларнинг ТСК га ютилишининг аҳамияти катта. Биз ерларимизга фосфорли ўғитларни 150-250 кгrа ва ундан ҳам кўп миқдорда соламиз. Бунда нейтрал ва кучсиз ишқорий тупроқларда қуйидаги жараён содир бўлади: Нордон тупроқларда: Ҳар иккала ҳолда ҳам ҳаракатчан фосфор ҳаракатсизга айланади. Ишқорий муҳитга эга бўлган тупроқларда фосфорнинг ютилиши юқоридагилардан бошқачароқ, яъни қуйидагича содир бўлади: Ютилган Р04-3 вақти билан эритмага чиқиб, ўсимлик ундан фойдаланганлиги учун бу ҳодиса ижобий баҳоланади. Тупроқ коллоидларининг физик ҳолати ва аҳамияти Коллоидлар тупроқда асосан гел ҳолатида бўладилар, геллар маълум даражада сувли бўлади. Нам тупроқда коллоидлар зол холатида, яъни заррачалар сув ёрдамида бир-биридан ажралган бўлади. Гел ҳолатидаги заррачалар сув ёрдамида ажралмаган бўлади. Зол ҳолатидаги коллоид заррачаларнинг мустаҳкам туриши улардаги электрокинетик потенциалга боғлиқ бўлади. Бир хил зарядли коллоидлар бир-биридан қочадилар, улар суспензия ҳолатида кўп тура оладилар. Электрокинетик потенциал ва заррача заряди камайиши, ҳамда ҳар хил зарядли заррачаларнинг тўқнашиши натижасида улар бирлашиб каогуляцияланади, яъни йириклашади ва кейинчалик чўкиб, седиментацияланиб қолади. Чўкиб қолган ҳолатдан зол ҳолатига ўтишига пептизация дейилади. Тупроқ коллоидлари гидрофиль ва гидрофоб коллоидларга бўлинади. Гидрофил коллоидлар кучли гидратланган бўлади, буларга органик коллоидлар ва монтмориллонитли коллоидлар киради. Бу бўлиниш нисбий бўлиб, заррачалар майдаланишида бу фарқ йўқолиб боради. Бир валентли катионлар билан тўйинган коллоидлар асосан зол ҳолатида, 2-3 валентли катионлар билан тўйинган коллоидлар эса гел ҳолатида бўлади. Коллоид заррачалар 2 ва ундан ортиқ валентли катионлар билан тўйинган бўлса, уларнинг каогуляцияси нисбатан тез бўлади. Кагуляциялаш қобилиятига (лиотроплика) қараб катионларни Гедройц қуйдагича жойлаштирган. Li Na NH4 K Mg H Ca Ba Al Fe Заррача Na билан тўйинган бўлса, тупроқ майдаланади ҳамда унинг гидрофиллиги, заррачанинг заряди ортади. Аксинча заррача Са билан алмашинса каогуляция содир бўлади. Бунга шўртоб тупроқлар тўғрисидаги мисолни келтириш мумкин. Тупроқ коллоидларини гел ҳолатидан механик таъсир, яъни чайқатиш, аралаштириш натижасида золга ўтказиш мумкин, лекин вақт ўтиши билан зол холатидан яна гел ҳолатига қайтади, бу жараёнга тиксартопия дейилади. ТСК си орқали тупроқ томонидан ҳар хил заҳар химикатларнинг ютилиши ҳам содир бўлади, натижада заҳарли модда тупроқ инсон ҳайвон занжирида қатнашмайди. Одатда экологик нуқтаи назардан нордон тупроқларни яхшилаш учун уларга гипс солинади. Гипс солишнинг назарий томонлари Гедройц томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, 1 га майдонга солиш миқдори Х Na H V 1000 экв.га áèëàí ùèñîáëàíàäè. Бунда, Na-алмашинувчи натрийни миқдори. Н-тупроқ қатлами қалинлиги, см. V-тупроқнинг ҳажм массаси. Тупроққа солинган гипс билан ТСК реакцияси юқорида кўрилган ҳолатдагидек. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling